Ўзбек футболи 110 ёшда. Жиззахдаги тадбир давомида фахрийлар ҳолидан хабар олинди
01 апр 2022 14:24
Янгиликлар
Ўзбек футболи 110 ёшда. Жиззахдаги тадбир давомида фахрийлар ҳолидан хабар олинди
Айни дақиқаларда Жиззахда ўзбек футболининг 110 йиллигига бағишланган бир қатор тадбирлар давом этмоқда.
Дастурдан ўрин олган Жиззах футболи фахрийларидан хабар олинмоқда. Дастлаб 83 ёшни қарши олган Баҳром Сиддиқов хонадонида меҳмон бўлиб эсдалик совғалари топширилди. Фахрийимиз вилоят футболи ҳақидаги хотиралари билан ўртоқлашди. Кейинги манзил Наримон Абибуллаевники бўлди. Таниқли футболчи, бугунги кунда Жиззах футбол академиясида дарс бераётган Дилявер Абибуллаевнинг отаси ҳисобланган Наримон акага ҳам совғалар тақдим қилинди. Ўз вақтида Жиззах футболининг тамал тошини қўйиб берган шахслардан бири ҳисобланади. Жасур Ҳасанов, Андрей Власичев каби юлдузларни кашф этилишида Наримон Абибуллаевнинг ҳиссаси катта ҳисобланади.












Фото: Жаҳонгир Файзуллаев
Камолиддин Алимов, Жиззах
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
Ла Лига. "Бетис" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 8 та гол урилди, Торресдан хет-трик
Фикрлар