UZ

Сўнгги янгиликлар

18:01Ўзбекистон Кубоги. 2-тур баҳсли вазиятлари юзасидан Эксперт-ҳакамлар комиссияси хулосаси  9 17:41"Бобур Арена"нинг айрим секторлари ёпилиши маълум қилинди. Бунга нима сабаб бўлди?  18 17:22Франция Евро-2024'да Команнинг хизматларидан фойдалана олмайди  0 16:53УEФА миллий терма жамоаларнинг Евро-2024 учун қайдномаларини кенгайтиради  2 16:25"Тоттенхэм" ҳимоячиси Европа чемпионатини ўтказиб юборади  3 16:21Ривожланиш Кубоги. Ўзбекистон U-16 терма жамоасининг Тожикистонга қарши таркиби маълум  4 15:59Манба: "Бавария" ва "Барса" қизиқиш билдирган Унаи Эмери "Астон Вилла" билан ҳамкорликни давом эттиради  4 15:31"Барселона" ярим ҳимоячиси мавсум охиригача сафдан чиқди  3 15:05Ироқ ОТЖ бош мураббийи: "Чорак финалда осон рақиб бўлмайди, бироқ энг муҳими, бор кучимизни ишга солиш"  5 14:59МЮ ва "Челси" собиқ футболчилари АПЛ Шон-шараф залига киритилди  1 14:30Ўзбекистон U-23 термасининг Вьетнамга қарши тахминий таркиби билан танишинг  13 14:15Саудия Арабистони ОТЖ бош мураббийи: "Икки йил аввалги мусобақада Вьетнамни ҳам, Ўзбекистонни ҳам мағлуб этганмиз. Эътиборингиз учун раҳмат"  31 13:59Рэтклифф Тухель билан музокаралар ўтказди  5 13:31"Бавария" форварди мавсум охирида жамоадан кетади  0 13:04Вьетнам футзал термаси бош мураббийи: "Ўзбекистон — турнир фаворити"  4

"Ўйлайманки, "Пахтакор"га қарши баҳсда керакли натижага эриша оламиз" – "Металлург" "снайпери" Дамир Темиров Янгиликлар

"Ўйлайманки, "Пахтакор"га қарши баҳсда керакли натижага эриша оламиз" – "Металлург" "снайпери" Дамир Темиров

"Металлург" сафида биринчи даврада энг кўп гол урган футболчи ким деб ўйлайсиз?

Бугунги кунда ярим ҳимоячиларнинг тўпурар бўлиши одатий ҳол бўлиб қолди. "Металлург"да тўп тепаётган ярим ҳимоячи Дамир Темировни бунга мисол сифатида кўрсата оламиз. Мавсумнинг дастлабки қисмида жамоасининг бир қатор муҳим голларига муаллифлик қилган футболчи қимматли очколарни олиб берди. Суперлигада 3 та, Ўзбекистон Кубогида 2 та, умумий ҳисобда рақиблар дарвозасига 5та тўп киритди. "Металлург" Суперлигада 12 та учрашувда 7 та гол урган бўлса, шуларнинг 3 таси Дамир Темировга тегишли бўлди. Олдинда "Пахтакор"га қарши қолдирилган учрашув ҳам бор. Балки у ўзини ҳужумда синаб кўрар? У сайтимизга берган интервьюсида бу ҳақда тўхталиб ўтди. 

- "Металлург" "Локомотив" билан қийин учрашув ўтказди. Умуман олганда, жамоа рақибларидан уч очко олишга қийналмоқда. 12 та учрашувда 2 та ғалаба, 7 та дуранг, 3 та мағлубият...

- Жуда ҳам қизиқарли ва курашларга бой ўйин бўлди. Жамоалар бир-бирига муносиб қаршилик кўрсатди. Қисқаси, 6 очколик ўйинда 1 очко олдик. "Металлург" учун бу дуранг мағлубиятга тенг. 

- "Пахтакор" билан учрашувга тайёргарлик қандай кетяпти? 

- Рақиб ким бўлса ҳам, ғалаба учун майдонга чиқамиз. Бундай иқлимдаги учрашувлардан сўнг тезроқ тикланишимиз керак. Барчаси яхши кетяпти. Ўйлайманки, керакли натижага эриша оламиз. 

- Ўзингизни соф ҳужумчи сифатида синаб кўриш пайти келмадими?

- Бундай ниятим йўқ. Мураббий ҳужум чизиғига қўйса, ўйнашга мажбур бўламан. Аммо бу чизиқда мендан самара камроқ чиқса керак. 

- Биринчи даврадаги натижалар таркиб ва яратилган шароитларга мосми?

- Албатта, натижаларимиз қониқарли эмас. Биз ғалаба сари интилмоқдамиз. Машғулотларда ишлаяпмиз. Натижа эса Худодан. 

- Ўйин давомида жуда кам вазиятлар яратилмоқда. Голлар ҳам кам. Мураббий футболчилардан нимани талаб қиляпти? Футболчилар мураббини қанчалик тушунишмоқда?

- Камчиликларимизни биламиз. Шунинг устида ишлаяпмиз. Тўғри йўлдамиз, ҳаракатдан тўхтамаслигимиз керак. Ишонаманки, ёруғ кунлар ҳали олдинда. Мураббийга келсак, у биздан профессионал бўлишимизни талаб қилмоқда.

- Иккинчи даврада нимани ўзгартириш керак деб ўйлайсиз?

- Мен бор эътиборимни ўз ишимга қаратганман. Қолганини раҳбарият ва мураббийлар штаби ҳал қилади.

Эслатиб ўтамиз, "Металлург" ҳамда "Пахтакор" ўртасидаги 5-турнинг қолдирилган ўйини эртага Тошкент вақти билан 20:00 да бошланади.

Абдулазиз Искандаров 

"Металлург"даги "снайпер" ҳақида

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика