Ойбек Рустамов: “Иккинчи даврада ҳаммаси жойига тушиб кетишига ишонаман”
06 июл 2022 13:07
Янгиликлар
Ойбек Рустамов: “Иккинчи даврада ҳаммаси жойига тушиб кетишига ишонаман”
Биринчи даврани “Қўқон-1912” жамоаси омадсиз ўтказди дейиш мумкин.
Жамоа айни вақтда турнир жадвалида 12-ўринда бормоқда. Хўш, мавсумнинг биринчи қисмида борасида жамоа ярим ҳимоячиси Ойбек Рустамов қандай фикрда?
“Бу йилги чемпионат баҳслари жуда қийин кечмоқда. Суперлига ҳар йилгидан қизиқарли ва муросасиз ўтмоқда. Айниқса, юқори олтиликдаги жамоаларнинг бир-бирига жуда яқин эканлигини кўриш муикин.
Биринчи даврадаги натижаларимиз ҳам яхши бўлгани йўқ. Ўзимнинг ўйинимдан ҳам қониқиш ҳосил қилмадим. Иккинчи давра бошлангунига қадар бироз вақт бор. Камчиликлар устида ишлашга ва жамоага ёрдам беришга ҳаракат қиламан.
Айни вақтда Суперлигада кучсиз жамоанинг ўзи йўқ. Ҳамма ўйин қийин кечмоқда. Иккинчи даврада ҳаммаси жойига тушиб кетишига ишонаман", — дейди Рустамов.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Роналду ММА-промоушен акциядорига айланди
Манба: Самвел Бабаян - "Андижон" бош мураббийи!
Суперлига. Голи инобатга олинмаган ва бир киши кам қолган "Пахтакор" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотганига қарамай, мавсумни иккинчи ўринда якунлади
Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" меҳмонда ғалабага эришди, Шомуродов ва Файзуллаев гол урди!
Фикрлар