Оуэн АПЛ тарихидаги энг кучли уч форвард кимлигини айтди

Alisher
15 май 2020, 10:44
Собиқ англиялик футболчи Майкл Оуэн Премьер-лига тарихидаги энг яхши учта ҳужумчиларни айтди.

Майкл икки собиқ футболчи ва "Ливерпуль"да ўйнаб кетган, аммо ҳозирда Ла Лигада ўйнаётган ҳужумчини эътироф этди.

"Ширер ва Анри - энг зўрлари. Агар энг яхши учталик ҳақида гапириш керак бўлса, Луис Суаресни ҳам қўшиб юбораман. Қайтараман, АПЛда Анри ва Ширернинг тенги бўлмаган", - дейди Оуэн.

Олдинроқ, Роберт Левандовски дунёнинг энг кучли ҳужумчилари ҳақида гапирганди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: BBC

Сўнгги янгиликлар

Барча ›