UZ

Сўнгги янгиликлар

09:47Фалакнинг гардиши (Бекзод Толибов блоги)  0 09:22«Челси» Почеттинонинг ўрнига бош мураббий топди  2 08:57«Атлетик» афсонаси Икер Муниаин ёзда жамоадан кетишини маълум қилди  1 08:34Фернандо Торрес қайси жамоани бошқариши маълум  4 08:10«Барселона» «Манчестер Сити» етакчиларидан бирини 50 миллион еврога сотиб олиши мумкин  3 07:44Клопп кечаги мағлубиятдан сўнг чемпионлик имкониятлари ҳақида гапирди  6 07:20Лига 1. "Монако" - "Лилль" 1:0  0 07:15Лига 1. "Лорьян" - ПСЖ 1:4  0 07:10АПЛ. "Манчестер Юнайтед" - "Шеффилд" 4:2  0 07:05АПЛ. "Эвертон" - "Ливерпуль" 2:0  0 07:00АПЛ. "Кристал Пэлас" - "Ньюкасл" 2:0  0 02:10АПЛ. "Ливерпуль" "Эвертон"га ютқазиб, чемпионлик пойгасидаги имкониятларини янада ёмонлаштириб юборди  24 02:00АПЛ. "Ман Юнайтед" 20-ўриндаги "Шеффилд"ни қийинчилик билан мағлубиятга учратди  32 00:50Тебас яқин келажакда Ла Лига ўйинлари АҚШда ўтказилишини маълум қилди  5 00:35Франция. ПСЖ "Лорьян"дан устун келди ва чемпионлик масаласини деярли ҳал қилди  2

"Ўтириб қолганлар": аллақачон клубини ўзгартириши керак бўлган ўйинчилар Янгиликлар

"Ўтириб қолганлар": аллақачон клубини ўзгартириши керак бўлган ўйинчилар

2022/23 йилги мавсумнинг кичик қисми ўтди, аммо ҳали ҳам муаммоларга эга футболчилар оз эмас.

Кўпларининг муаммолари бир хил – ўйин амалиёти етишмаслиги, баъзида ҳатто шундай ҳодиса рўй берадики, футболчи ўз жамоаси даражасидан ҳам юқорилаб кетади.

Ўйинчилар учун оғир вақтлар бўлиши ҳам мумкин. Аммо, бу ҳолат чўзилса, кетиш ҳақида ўйлаш керак. Бундан ташқари, Жаҳон чемпионати якунланганидан сўнг трансфер ойнаси ҳам очилади. Биз эса кетиш пайти келган ўйинчилар билан танишамиз.


Эден Азар


Азарни 2019 йилда Мадриднинг "Реал" клубига ўтганидан бери муваффақиятсизлик таъқиб қилади. Мана неча йиллардан бери бельгияликда барчаси барқарор равишда ёмон, шу сабаб уни эндиликда деярли ҳеч ким муҳокама ҳам қилмаяпти. Эден доим эски даражасига қайтишини айтади, аммо ҳеч нарса ўхшамаяпти.



Азар 31 ёшда. У Ла Лигада сўнгги 2 йилда атиги 3та гол урди. Бу 115 миллион евролик ўйинчидан кутилган нарса эмас. Бельгиялик ҳали ҳам "Реал"да ўйнаб кетишга умид қилмоқда, аммо вақт унинг томонида эмас. Эден фаолиятининг яна бир неча йилини йўқотишни хоҳламаса, клубини ўзгартириш вариантини кўриб чиқиши керак.


Мариано Диас


Жамоада ўрин йўқ бўлган "Реал"нинг яна бир ўйинчиси. Умуман олганда, Марианонинг ҳали ҳам "Сантьяго Бернабеу"да қолиб, ҳали ҳам жуда кам ўйин амалиёти олаётгани ғалати. Қолаверса, бу ҳолат футболчида 4 йилдан бери давом этмоқда. Диаснинг "қироллик клуби"даги келажаги умидсиз кўриняпти.



Карим Бенземани таркибдан сиқиб чиқариш учун имконият йўқ, француз жароҳат олганда эса мураббий бошқаларни афзал кўрмоқда. Мариано "Лион"да яхши ҳужумчи бўлганди, аммо у ўйин амалиёти учун бошқа клубга ўтмаса, буни буткул унутишади.


Харри Магуайр


Магуайр "Манчестер Юнайтед"га "Лестер"дан дунёнинг энг қиммат ҳимоячиларидан бири мақомида ўтди. Бу футболчи учун сардорлик боғичини тақдим этди ва Англия терма жамоасида юқори статусни берган катта муваффақият бўлди. Аммо, қайсидир пайтда футболчининг фаолияти пастга қараб шўнғий бошлади.



Бир неча муваффақиятсиз ўйинлар Магуайрни жиддий танқид қилишни бошлашга сабаб бўлди. Вақт ўтиши билан хатолар кўпая бошлади, ҳимоячига босим эса кучайди. Агар ўз мухлислари ҳуштак чалса, ҳамма футболчи ҳам ўзига ишонган ҳолда ўйнамайди. Ўзгаришлар қилишнинг айни пайти. Балки, Магуайр мавқеи жиҳатдан пастроқ жамоада ўзини яхшироқ ҳис қилар ва фаолиятини қайтадан жонлатар.


Кейлор Навас


Кристоф Гальтье ПСЖ бош мураббийига айлангандан сўнг жамоада биринчи рақам Жанлуижи Доннарумма бўлишини айтди. Навас балки ушбу мавсумда камроқ ўйнашини тушунгандир, аммо барибир Парижда қолди. Бу қарор тўғри бўлди дейиш қийин.



Коста-рикалик жорий мавсум ҳали бирор марта ҳам майдонга чиқмади. Уч карра ЧЛ ғолиби учун ёқимсиз ҳолат, ваҳоланки ўтган ёзда унда бошқа клубга ўтиш имкониятлари бўлганди. Навас балки қишда қарорини ўзгартирар, сабаби унда юқори даражада ўйнаш учун кўп вақт қолмади.


Жеймс Мэддисон


Мэддисон турли Англия дивизионларида ўйнаб чиққан. Хавбек Премьер-лигада ҳам ўзини ёмон ҳис қилмаяпти. У ҳар бир мавсумда мунтазам равишда гол+пас тизимида 10 ва ундан кўп очко жамғармоқда. Жеймс 2018 йилдан бери "Лестер"да ўйнайди. Футболчи "тулкилар" билан Англия Кубоги ва Суперкубогини ютди.



Бундай ўйинчи ҳар бир мавсум совринлар учун курашиши, камида Чемпионлар Лигасига чиқишга уриниши керакдек. Буни "Лестер" бош мураббийи Брендан Рожерс ҳам тушунади. Мутахассис "тулкилар" хавбекни қишда олиб қолишлари қийинлигини тушунишини маълум қилди.


Жоау Феликс


Феликс "Атлетико"га 2019 йилнинг ёзида "Бенфика"дан "матрасчилар" учун жуда катта ҳисобланган 127 миллион евро эвазига ўтди. Аммо, юқори нарх ўйинчига фойдага ишламаган кўринади. Форвард Мадриддаги 3 йилда ҳеч бир мавсум Ла Лигада 10тадан ошиқ гол урмади. Бунинг устига, у борган сари кам ўйин амалиёти олмоқда. Футболчининг жорий мавсумдаги ишлари умуман ёмон. Умуман олганда, бошиданоқ португалиялик иқтидорнинг Диего Симеоне ўйин услубига мос келиши борасида шубҳалар бор эди.



"Атлетико"да ҳали ҳам Феликсга катта умидлар қилишмоқда. Мураббийни Альваро Мората ва Антуан Гризманн тўлиқ қаноатлантираётганини ҳисобга олса, футболчи кетгани яхши. Португалиялик ҳали ёш ва истиқболли, шу сабаб уни яхши пулга сотиш мумкин.


Сергей Милинкович-Савич


Милинкович-Савич – А Сериянинг энг яхши ассистентларидан. Серб 7 йилдан бери "Лацио"да ўйнайди ва жамоанинг энг муҳим ўйинчиларидан бирига айланиб бўлди. Томонлар ЖЧдан сўнг футболчининг келажагини муҳокама қилишади, аммо қолишдан маъно борми? "Бургутлар" ҳеч нарса учун жиддий тарзда курашишмайди. Максимум – Италия Кубоги ва еврокубокларга чиқиш. Сергей 27 ёшда – совринлар ҳақида ўйлаш керак.



Милинкович-Савичнинг Рим клуби билан шартномаси 2024 йилнинг июнига қадар мўлжалланган. Клаудио Лотито футболчи учун жуда катта нарх қўйди, сабаби уни йўқотишни хоҳламайди. "Лацио" президентининг ҳаракатлари тушунарли, аммо бошқарувчи барибир ўйинчини сотишни кўриб чиқиши керак. Хавбек ҳам катта жамоалар қизиқиши фонида "бьянкочелести" билан янги келишув тузишни хоҳламаётгандек. Агар серб Италияда пойтахтида қолса, бу сюрприз бўлади. Маурицио Сарри жамоасида ўйнаш – қизиқарли, аммо "бургутлар"нинг қачон совринлар учун курашиши – катта савол.


Алишер Остонов таржимаси

Муаллиф : Alisher
Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика