UZ

Сўнгги янгиликлар

21:07"Бухоро" ва "Хоразм" ўртасидаги марказий учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  0 20:57Футзал. Ўзбекистон иккинчи ўйинда Қирғиз Республикасини мағлуб этди  0 20:56Суперлига. "Динамо" "Металлург" устидан мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  18 20:32Дунёнинг етакчи лигалари ФИФАни судга бермоқчи  1 20:15"Локомотив" "SWM Motors" билан ҳамкорлик шартномаси имзолади  0 20:00Руслан Аҳмедов: "Биз натижа учун ўйнаяпмиз. Чиройли ўйин иккинчи даражали"  0 19:50Улуғбек Бақоев: "Футболда шунақаси ҳам бўлиб туради"  9 19:33Кварацхелия "Наполи"дан кетмоқчи эмас  2 19:11"Арсенал" Йозуа Киммихга қизиқмоқда  6 18:15ПРО лига. Тошкентда ўтган "Бухоро" - "Хоразм" учрашувида дуранг қайд этилди  14 17:43Винченцо Итальяно мавсум охирида клубдан кетади  0 17:25Альфонсо Дэвис "Бавария" билан янги шартнома имзоламайди  1 17:01"Бунёдкор" янги бош мураббий номини эълон қилди  14 16:20"Евро-2024"да ҳеч ким Англия билан тенглаша олмайди"  14 15:57"Қизилқум" "Локомотив" билан ўйин учун қайдномасини эълон қилди  0

Ўтган йил "Сурхон"да юзага келган жанжалнинг айбдорларига суд жазо тайинлади Янгиликлар

Ўтган йил "Сурхон"да юзага келган жанжалнинг айбдорларига суд жазо тайинлади

Суд "Сурхон" иши" борасида ўз қарорини чиқарди.

2021 йил 21 сентябр куни Ўзбекистон футбол ассоциацияси “Сурхон” футбол клуби бош директори Азамат Абдурахмонов, спорт директори Абдумажид Тоиров, футболчилар Асрор Ғофуров, Жавоҳир Эсонқулов ва Акром Ходжаевлар ўртасида клуб офисида вужудга келган жанжал бўйича вазиятга ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан аниқлик киритилгунига қадар улар футбол билан боғлиқ ҳар қандай фаолиятдан четлатилган эди.

Мазкур вазият бўйича 2022 йил 14 январь куни Тошкент шаҳар жиноят ишлар бўйича Мирзо-Улуғбек туман суди томонидан қарор қабул қилиниб, айбдор шахсларга нисбатан Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг тегишли моддаларига асосан жарима жазоси тайинланган.

Шуни инобатга олиб, содир этилган ҳуқуқбузарлик юзасидан суд томонидан ҳуқуқий баҳо берилиб, тегишли маъмурий жазо чоралари кўрилганлиги сабабли юқорида номлари тилга олинганларга футбол билан боғлиқ ҳар қандай фаолиятдан четлаштирилганлиги тўғрисидаги қарор 2022 йил 20 январь кунидан бекор қилинди ва уларнинг футболдаги фаолиятига рухсат берилди.

Рейтинг: -9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика