UZ

Сўнгги янгиликлар

00:21Ла Лига. "Барселона", "Атлетико" ҳамда "Севилья" иштирокидаги учрашувларнинг бошланғич таркиблари маълум бўлди  0 00:01Olamsport: Федерер ва Уильямс рейтингдан чиқиб кетади, Шоҳасан Мирзаматов мағлубиятига изоҳ берди ва бошқа хабарлар  0 23:47Гвардиола 32-совринини қўлга киритди  2 23:30"Милан" чемпионлик бўйича "Интер"га етиб олди  8 23:13АПЛ тўпурарлари ва ассистлари маълум бўлди  7 22:56"Милан" - чемпион!  113 22:55А Серия. "Интер" охирги турда "Сампдория"ни енгди ва 2-ўринни банд этди   11 22:24Суперлига. "Нефтчи" - "Металлург" 3:0. Highlights  4 22:06АПЛ. "Тоттенхем" ЕЧЛда, "Арсенал" ва МЮ ўз ўрнидан кўтарилмади, "Вест Хем" Конференциялар Лигасига йўл олди, "Лидс" қолди, "Бёрнли" эса Чемпионшипга тушиб кетди ва бошқа натижалар  33 22:00АПЛ. "Ливерпуль" ўз уйида "Вулверхэмптон"ни мағлуб этиб, турнир жадвалида 2-ўринни эгаллади  52 21:55АПЛ. "Манчестер Сити" камбэк қайд этиб, Англия чемпионига айланди!  171 21:44Видаль "Интер" билан келишувини бекор қиладими?  0 21:24Фернандиньо "Манчестер Сити"ни эркин агент мақомида тарк этади  1 21:05Илҳом Мўминжонов: "Хорватиялик мураббийлар келди, лекин уларнинг жамоамизда қолишлари аниқ эмас"  31 20:41Луисма Эрнандес: "Иккинчи бўлимнинг сўнгги дақиқалари биз учун омадсиз кечди"  11

Отабек Шомуродов: "Элдор "Рома"да нега захирадан майдонга тушаётганини Моуриньюдан сўраш керак" Янгиликлар

Отабек Шомуродов: "Элдор "Рома"да нега захирадан майдонга тушаётганини Моуриньюдан сўраш керак"

"Нефтчи" мухлислар клуби жамоанинг фахрий футболчилари билан онлайн мулоқот ташкил этишни давом эттирмоқда.

Хусусан, навбатдаги мулоқот иштирокчиси жамоанинг таниқли собиқ футболчиси Отабек Шомуродов бўлди. Мухлислар билан ташкил этилган суҳбат жараёни савол-жавоб кўринишида эътиборингизга ҳавола этилмоқда.

- Отабек ака, футболга кириб келишингизга ким сабабчи бўлган? Шунингдек, ҳозирги "Нефтчи" ҳақида нималарни айта оласиз?

- Авваламбор, мулоқотга таклиф учун сизларга раҳмат. Футболга кириб келишимга дадам сабабчи бўлганлар. "Нефтчи"ни ҳеч қачон унутмайман. Жамоа хоҳ Про лига, хоҳ Суперлигада бўлмасин, ҳамиша мухлислик қилаверамиз. Ҳозир "Нефтчи"да яхши жамоа шаклланмоқда, мавсум якунида Суперлигада чемпионлик насиб этишини тилаб қоламан.

- Шомуродовлар оиласи ҳақида мухлисларга маълумот бериб ўтсангиз...

- Оилада 6 нафар фарзандмиз – беш ўғил, бир қиз. Энг каттамиз – Азамат акам, яъни Элдор Шомуродовнинг оталари. Азамат акам ҳам футбол билан шуғулланганлар. Кейинги икки акам бошқа соҳада фаолият юритишган. Кейин Илҳом ва мен футбол билан шуғулланганмиз. Ҳозир мана Элдор футбол билан шуғулланяпти. 

- "Нефтчи" сафига қўшилишингиз қандай юз берган?

- Термизда "Нефтчи"га қарши ўйин ўтказганмиз. Шунда жамоанинг ўша вақтдаги бош мураббийи Юрий Саркисян мени "Нефтчи"да кўришни истаётганини айтганди. Таклифни қабул қилганман ва шу тариқа жамоа сафига келиб қўшилганман.

- Фарзандларингиз футбол билан шуғулланишадими?

- Бир қиз, икки ўғлим бор. Катта ўғлим Ойбек, кичкинаси Оғабек. Ҳозирда иккиси ҳам "Бунёдкор" футбол академиясида футбол билан шуғулланишмоқда.

- Элдор Шомуродов "Рома"да нега захирадан майдонга тушяпти?

- Буни Жозе Моуриньюдан сўраш керак (кулади).

- Демак, бу Моуриньюнинг айби, шундайми?

- Йўқ, бундай демаган бўлардим. Қандай мақсадда Элдорни асосий таркибда туширмаётганини фақат Моуриньюнинг ўзи билади.

- Фаолиятингиз давомида ўйнаган клубларингиз орасида энг ёрқин хотиралар қайси жамоа билан боғлиқ?

- Албатта, бу – "Нефтчи". Бу жамоа сафида 3 йил ўйнадим. 

- Фаолиятингизни қайси жамоада якунлагансиз?

- Охирги ўйнаган жамоам Жиззахнинг "Сўғдиёна” клуби бўлган. Футболчилик фаолиятимни айнан шу жамоада якунлаганман.

- Сиз учун қийин бўлган танловли савол. Суперлигада "Нефтчи" – "Сурхон" учрашувида кимга мухлислик қилган бўлардингиз?

- Ҳар икки жамоа мен учун қадрдон ҳисобланади. "Сурхон"га мухлислик қилган бўлардим.

- Элдор билан гаплашиб турибсизларми?

- Ҳа, Илҳом иккимиз ижтимоий тармоқлар орқали деярли ҳар куни гаплашиб турамиз. Қўллаб-қувватлаймиз, гол урса, табриклаймиз, қувонамиз. Янги йил олдидан Элдорни фарзанди бир ёшга тўлганида Азамат акамлар Италияга бориб, ўйинларини стадиондан кузатиб қайтдилар. Режалаштириб турибмиз, яқин кунларда бориб, Элдорни қўллаб-қувватлаб келмоқчимиз.

- Юрий Саркисян ҳақида фикрингиз қандай?

- Бу каби мураббийлар жуда кам учрайди. Юрий Вазгенович кучли психолог бўлган, мақсадингизни олдиндан билиб турарди. Шунингдек, ҳар бир футболчининг алоҳида кучли жиҳатларини аниқлай оларди.

- Футболчилик фаолиятингизни якунлаганингиздан сўнг мураббийлик ҳақида ўйлаб кўрмадингизми?

- Йўқ, футболни якунлаганимдан сўнг тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланяпман. Мураббийлик курсларида ўқимадим, тўғрисини айтсам, бу ҳақда ўйлаб кўрганим йўқ.

- "Нефтчи" жамоасига тилакларингиз...

- "Нефтчи"га ғалабалар тилайман, ҳамиша омад ва муваффақият ёр бўлсин. Мавсум якунида чемпионликни қўлга киритиб, мухлисларга қувонч улашсин.

Бекзод Толибов ёзиб олди

Рейтинг: +12   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика