Отабек Нарзуллаев: “Жиззахга ғалаба учун келгандик”
03 июл 2016 20:59
Янгиликлар
Отабек Нарзуллаев: “Жиззахга ғалаба учун келгандик”
Олий лига ўн бешинчи туридан жой олган “Сўғдиёна” — “Қизилқум” жамоалари учрашувидан (1:1) сўнг, навоийликлар ярим ҳимоячисиОтабек Нарзуллаев ўйин ҳақида ўз фикрларини билдирди.
—Ўтган турда ўз майдонимизда “Нефтчи” билан дуранг ўйнаган бўлсак, “Сўғдиёна” сафарда “Насаф”га ютқазганди, — деди Отабек Нарзуллаев. — Шу боис, Жиззахда ўйин қийин ўтишини олдиндан тахмин қилиш қийин эмас эди. Бу учрашувда ғалаба қозониш учун майдонга тушгандик. Аммо ўз дарвозамиздан бу қадар тез гол ўтказамиз деб ўйламагандик. Шунга қарамай ўйин охиригача ҳисобни тенглаштириб, мағлубиятдан қутулиб қолдик.
Биринчи даврани кучли олтиликда якунладик. Менимча, “Қизилқум” бундан-да юқори ўринларга муносиб. Давралар оралиғида таркибимизда катта ўзгаришлар бўлиши кутилмоқда. Ишонаманки, иккинчи даврада жамоамиз, албатта, ўз мухлисларини хурсанд қилишади.
“Қизилқум” ПФК Матбуот хизмати.

Ўхшаш янгиликлар
14:58
"Ультрас бургут" энди Осиёда. "Андижон" "Қизилқум" билан муроса кўчасини танлаган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ 3
Фикрлар