UZ

Сўнгги янгиликлар

22:41U-23 Осиё кубоги. Қатар ҳакам томонидан қўшиб берилган 13-дақиқада Иордания дарвозасига ғалаба тўпини киритди  8 22:22Мессини немис грандлари ўз сафига қўшиб олмоқчи  4 21:54"Барселона"да Хавининг ўрнини ким эгаллаши деярли маълум  3 21:38Жасур Жалолиддинов: "Олимпиада йўлланмаси бериладиган мусобақада қандай ҳолатда бўлишимизга қарамай, натижа кўрсатишимиз керак"   4 21:17Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида иштирок этадиган навбатдаги клублар маълум, улардан бири — "Зальцбург"  1 20:50Футбол олами. ОКМК ва "Насаф"да мағлубият: Ўзбекистон кубоги 1-тури ҳақида батафсил   0 20:40U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон Кувайтга қарши ўйинга тайёргарликни бошлади  2 20:25Ковачичнинг пенальтидан тепган зарбаси йўналишини топишда Лунинга жамоадоши ёрдам берди  4 20:18Сенсация! Индонезия Австралияни мағлубиятга учратди  10 20:08"Аркадағ" кетма-кет ғалабалар сони бўйича "Реал", ПСЖ ва "Манчестер Сити"дан олдинда  14 19:39Хави "Барселона"нинг бугунги машғулотини бекор қилди  10 19:19"Барселона" ва "Сити" вакиллари "Лейпциг" футболчиси агенти билан учрашишди  0 18:54УЕФА "Барселона"ни жаримага тортди  6 18:15Келаси мавсум Англия Кубогида жиддий ўзгариш рўй беради  3 18:00Футзал. Қирғизистонликлар амалдаги Осиё чемпионини мағлуб этишди  6

Отабек Жўрақўзиев: "Осиё Кубогида ғолиб чиқиб, Стефен Карри каби нишонламоқчи эдим. Аммо..." Янгиликлар

Отабек Жўрақўзиев: "Осиё Кубогида ғолиб чиқиб, Стефен Карри каби нишонламоқчи эдим. Аммо..."

Суперлига клубларига етарлича қаршилик кўрсатиб келаётган "Олимпик" жамоаси кеча "Пахтакор"дан очко тортиб олди.

Мезбонларнинг ягона голига Отабек Жўрақўзиев муаллифлик қилди. Эътибор бераётган бўлсангиз, голни ўзгача услубда нишонлаётган форвардни кўриб бевосита баскетбол юлдузи Стефан Карри ёдимизга тушади. Хўш, Отабек ҳам унга тақлид қиляптими? Ҳужумчи сайтимиз мухбири Абдулазиз Искандаровга берган интервьюсида бунга тўхталиб ўтди. 


- Ўйин ҳақида...

- Барча гувоҳи бўлди, ўйин жуда қизиқарли ўтди. "Пахтакор"га анча муаммо туғдира олдик, деб ўйлайман. Пухта тайёргарлик кўрганимиз билинди. Ғалабага тенг дуранг қайд этдик. 

- Бундай рақиблар билан ўйинда иштиёқ ҳамма нарсани ҳал қиляптими?

- Ҳар бир жамоада мураббий катта ролни ўйнайди. Суперлига грандларидан очко олишда давом этмоқдамиз. Шунга яраша иштиёқ ҳам баланд. Керакли натижани қўлга киритишга ҳаракат қилмоқдамиз. 

- "Пахтакор" билан икки учрашувда ҳам дуранг ўйнадинглар. Нима, деб ўйлайсиз "Олимпик" қайси мураббий бошчилигидаги "Пахтакор"ни юта оларди?

- Ҳозир жамоани кучли ёки кучсизга ажратадиган пайт эмас. Ҳар бир мураббийнинг қарашлари ўзгача. 

- "Жар" стадиони қайта таъмирдан чиқарилди. "Олимпик" мазкур аренада 2та учрашувда майдонга тушди. Янги майдондаги таассуротлар қандай?

- Майдон ҳақиқатдан ҳам зўр ҳолатда. Ҳар бир майдон талабларга жавоб берса, тўп тепиш осонроқ бўларди. Юртимизда яна бир майдон ажойиб ҳолатга келганидан хурсандман. 

- Голни Стефен Карри услубида нишонлаш ғояси қачон пайдо бўлди?

- Унинг ўйинлар ёқади. Қолаверса, ўзим ҳам баскетболга қизиқаман. Аслида Осиё Кубогида ғолиб чиқиб юқоридаги расмдаги каби нишонлаб, ижтимоий тармоқларимга жойламоқчи эдим. Насиб қилмаган экан. 

Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика