UZ

Сўнгги янгиликлар

09:01Клопп жамоасини Европа лигасидан чиқиб кетгани ҳақида фикр билдирди  0 08:36Ўзбекистон кубоги. Бугун 2-турга старт берилади  0 08:10Футзал. Бугун терма жамоамиз 2-турда майдонга тушади  0 07:47«Байер» навбатдаги рекордни ўрнатди   4 07:05U-23 Осиё кубоги. Иордания - Қатар 1:2   0 07:00U-23 Осиё кубоги. Индонезия - Австралия 1:0   0 06:55Европа лигаси. "Марсель" - "Бенфика" 1:0 (Пенальтилар 4:2)   0 06:50Европа лигаси. "Рома" - "Милан" 2:1   0 06:45Европа лигаси. "Аталанта" - "Ливерпуль" 0:1   0 06:40Европа лигаси. "Вест Хэм" - "Байер" 1:1   0 03:36ЕКЛ. Ярим финал иштирокичилари маълум  2 02:01Европа лигаси. "Милан" ва "Ливерпуль" мусобақани тарк этди, "Байер" ва "Рома" эса ярим финал иштирокчисига айланди  17 01:17Мартинес ўйин давомида икки марта сариқ карточка олди, аммо майдондан четлатилмади. Бу қоидаларга зид эмасми? Йўқ!   14 00:53Аршавин: "Ливерпул"га қарши тўртта гол урган ўйиним фаолиятимдаги энг яхшиси эмас"  3 00:36Машариповнинг жамоадоши мухлисини бағрига босгани учун жазоланди  7

Отабек Жўрақўзиев: "Олимпик"ни энди ҳеч ким ёш жамоа демайди. Чунки..." Янгиликлар

Отабек Жўрақўзиев: "Олимпик"ни энди ҳеч ким ёш жамоа демайди. Чунки..."

Тимур Кападзе бошчилигидаги "Олимпик" жамоаси ўтиш ўйинида Суперлига вакили "Машъал"ни мағлуб этиб, элитага йўлланма олди (3:1).

Учрашувда  "Олимпик"нинг голларидан бирига Отабек Жўрақўзиев муаллифлик қилди. Мазкур баҳсдан сўнг футболчи фикрлари билан ўртоқлашди.

"Жамоамиз ҳали кўп бор тарихни ўзгартиради.  Шу кунгача Про лиганинг ҳеч бир жамоаси Суперлига клубини мағлуб этиб, элитага чиқмаганди. Биз бу ишнинг уддасидан чиқа олдик. 

Ҳозир футболда ёш жамоа, деган гап йўқ. Чунки 17-18 ёшли футболчилар Англия, Германия, Испания чемпионатларида ўйнамоқда. Бизда ҳам бунинг вақти келди. Энди бизни ҳеч ким кичкина ҳисобламайди. Боиси Про лигада буни исботлаб қўйдик. 

Про лигадаги мавсум қийин ўтди. Биласиз кўп футболчилар ўринбосарлар жамоасида тўп тепарди. Катта футболга ҳали тайёр эмасдик. Тимур Кападзега ҳар бир ўйинга муносиб тайёрлагани учун раҳмат. Берилган имкониятни оқладик, деб ўйлайман", – дейди Жўрақўзиев.

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика