UZ

Сўнгги янгиликлар

10:2116:0 - Ўзбекистон кубоги тарихидаги энг йирик ҳисобми?  0 10:13«Барселона» иккита мураббийдан бири билан шартнома тузмоқчи  4 09:46«Ливерпуль» «отмен». Аморим музокара ўтказиш учун Лондонга учиб келди  1 09:20Акинфеев Файзуллаевга «Ахмат»га қарши учрашувдан сўнг кескин гапирган  23 08:52«Интер» «Милан»дан ўтиб кетди  7 08:27МЮнинг янги раҳбарларидан бири мухлисларга мурожаат билан чиқди  2 08:03Аббосбек Файзуллаев Ўзбекистон ОТЖ сафидаги биринчи машғулотида нималар деди?  11 07:37Осиё кубоги. Бугун терма жамоамиз Вьетнамга қарши баҳс олиб боради  17 07:05U23 Осиё кубоги. Саудия Арабистони - Ироқ 1:2   0 07:00U23 Осиё кубоги. Япония - Корея Республикаси 0:1   0 06:55U23 Осиё кубоги. Таиланд - Тожикистон 0:1   0 06:50Серия А. "Милан" - "Интер" 1:2   0 06:45Серия А. "Рома" - "Болонья" 1:3   0 06:40ЛаЛига. "Севилья" - "Мальорка" 2:1   0 02:20Ўзбекистон U-23 терма жамоаси чорак финалда қайси рақибни танлагани маъқул?  28

Отабек Ғуломхўжаев: "Боаке жамоага мослашиб кета олмаяпти. Эдгарда оилавий муаммо бор" Янгиликлар

Отабек Ғуломхўжаев: "Боаке жамоага мослашиб кета олмаяпти. Эдгарда оилавий муаммо бор"

"Металлург" - "Андижон" (2:0) учрашувидан кейин мезбонлар бош мураббийи Отабек Ғуломхўжаев ўз фикрларини билдирди.

"Ўйин кескин курашларга бой бўлди. Биринчи таймда жуда кўп голли вазиятлар яратдик. Афсуски сўнгги ўйинларда бўлгани каби вазиятлардан фойдалана олмаяпмиз. Иккинчи таймда биринчи голни ўтказиб юборганимиздан кейин йигитлар ўзларини йўқотиб қўйишди. Ҳужум қилиб ҳимояни эсдан чиқардик. Балки бу таркибдаги ёш футболчиларимизнинг тажрибасизлиги туфайлидир. Шунинг ҳисобига икки хил тайм гувоҳига айландик. Хатоларни ўрганиб чиқамиз. "Металлург"ни ғалаба билан табриклаймиз", - дейди Ғуломхўжаев. 

- Бугун Жалолиддинов ва Боаке ўртасидаги ўзаро тушуниш ўхшамади. Шу ҳақда нима дея оласиз?
- Бугун Жасур асосан қанотдаги Абдуманнопов ва Исмоилов билан кўп ўйнади. Биринчи таймда бизда 4та вазият бўлди, мезбонларда 1та. Агар гол урганимизда ҳисоб бутунлай бошқача бўларди. Ҳозирча Мартин Боаке жамоага мослашиб кета олмаяпти. Балки кейинги ўйинда Боакени захирада қолдирармиз. Ёки уни бошқа позицияда синаб кўрамиз. 

- Ўтган ўйиндан кейин Эдгар Бернхардт ҳақида кескин фикр билдирган эдингиз. Ҳатто уни сардорликдан ҳам маҳрум қилишимиз мумкин дегандингиз. Бугун у Бекободга ҳам келмади...
- Ҳа, айни пайтда Эдгарда оилавий муаммолар бор. Гаплашганимизда оиласидаги муаммо ҳақида гапирди. Шу боис унга дам бердик ва Андижонда қолдирдик.

Рейтинг: -10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика