UZ

Сўнгги янгиликлар

18:56ОЧЛ. "Пахтакор" - "Трактор". Асосий таркиблар маълум  43 18:47Карикатура: ПСЖ ва "Челси" ярим финалга йўлланма олди  3 18:24Агуэронинг агенти "Барселона" билан музокаралар олиб бормоқда  0 18:19Olamsport: Конор - Порье жангига оид расмий маълумот, апрель ойида Ўзбекистон мезбонлигидаги турнирлар  0 18:03“Динамо” – “Шўртан” учрашуви бошқа муддатга қолдирилди  7 18:01Франция чемпионати. Энг қиммат ўйинчилар (топ-10)  2 17:45Турсунов — 1, Жокич — 7, Козак — 35...  3 17:39"Пахтакор" ва "Трактор"нинг энг қиммат футболчиларини биласизми?  34 17:38"Тоттенхэм" Моуриньюнинг ўрнига уч номзодни кўриб чиқмоқда  4 17:15Карикатура: ПСЖ бу сафар "Бавария"ни таслим этди  5 16:45Лотар Маттеус: "Бавария" Нагельсманни Фликнинг ўринбосари сифатида кўрмоқда"  8 16:20ОЧЛ-2021. Машарипов дастлабки 2 турни ўтказиб юборади  10 16:17"Тезкор студия". "Пахтакор" ОЧЛни ғалаба билан бошлайдими? "Трактор" билан ўйиндан олдинги ЖОНЛИ ЭФИР  21 16:14Ўзбекистонлик ҳакамлар Ҳиндистондаги ОЧЛ учрашувларини бошқаради  9 16:05"Зомин"ни Ўзбекистон кубогига олиб чиққан учрашувдан фотогалерея  0

Отабек Ғуломхўжаев: "Боаке жамоага мослашиб кета олмаяпти. Эдгарда оилавий муаммо бор" Янгиликлар

Отабек Ғуломхўжаев: "Боаке жамоага мослашиб кета олмаяпти. Эдгарда оилавий муаммо бор"

"Металлург" - "Андижон" (2:0) учрашувидан кейин мезбонлар бош мураббийи Отабек Ғуломхўжаев ўз фикрларини билдирди.

"Ўйин кескин курашларга бой бўлди. Биринчи таймда жуда кўп голли вазиятлар яратдик. Афсуски сўнгги ўйинларда бўлгани каби вазиятлардан фойдалана олмаяпмиз. Иккинчи таймда биринчи голни ўтказиб юборганимиздан кейин йигитлар ўзларини йўқотиб қўйишди. Ҳужум қилиб ҳимояни эсдан чиқардик. Балки бу таркибдаги ёш футболчиларимизнинг тажрибасизлиги туфайлидир. Шунинг ҳисобига икки хил тайм гувоҳига айландик. Хатоларни ўрганиб чиқамиз. "Металлург"ни ғалаба билан табриклаймиз", - дейди Ғуломхўжаев. 

- Бугун Жалолиддинов ва Боаке ўртасидаги ўзаро тушуниш ўхшамади. Шу ҳақда нима дея оласиз?
- Бугун Жасур асосан қанотдаги Абдуманнопов ва Исмоилов билан кўп ўйнади. Биринчи таймда бизда 4та вазият бўлди, мезбонларда 1та. Агар гол урганимизда ҳисоб бутунлай бошқача бўларди. Ҳозирча Мартин Боаке жамоага мослашиб кета олмаяпти. Балки кейинги ўйинда Боакени захирада қолдирармиз. Ёки уни бошқа позицияда синаб кўрамиз. 

- Ўтган ўйиндан кейин Эдгар Бернхардт ҳақида кескин фикр билдирган эдингиз. Ҳатто уни сардорликдан ҳам маҳрум қилишимиз мумкин дегандингиз. Бугун у Бекободга ҳам келмади...
- Ҳа, айни пайтда Эдгарда оилавий муаммолар бор. Гаплашганимизда оиласидаги муаммо ҳақида гапирди. Шу боис унга дам бердик ва Андижонда қолдирдик.

Рейтинг: -10   

Фикрлар

+4   
08 апр 22:57:47
Фарход ФФ
Отабек шунча шароит яна нима керак сизга качон натижа болади боллар бир бирини чунмаяпти боакега туп берадиган одам йук ессиз мухлислар
+3   
08 апр 22:57:03
Узбекман
Боакени ким нимага Андижонга олганига хайронман, очиқ дарвозага хам гол уролмаябди. Менда савол бор - Боаке Андижонга келишидан олдин хам футбол уйнаганми? Кейингиси дарвозабон. Агар шу икки уйинчидан воз кечилмаса Андижондан ғалаба кутманглар. Андижонни энг зур уйинчиси Абдуманнопов экан. Бу менинг шахсий фикрим.
+2   
08 апр 23:17:48
Azimov777
Мураббийни ўзини алмаштириш керак умуман команда қилолмаган. Бир таймли команда холос, иккинчи таймда куч етмаяпти. Кейин умуман нўноқ болларни йиғиб олган бу боллар билан 3 йилда ҳам команда бўлмайди. Журъат ака тезда ўзгариш қилинг командада бу мураббий билан узоққа бориб бўлмайди. Хомяковни олиб келиш керак. Манашу шароитга медаллар учун курашадиган команда қилади.
+2   
08 апр 23:14:31
Ismoilov jaxongir
Кейинги уйинга Дарвозада Киличев химояда Гуломов Исмоналиев Димов Хамиджонов марказда Отахонов Исаев ёки Мартинни яримхимояга Жасур Камрон Д.Исмоилов хужумда Абдуманноповни куйиш керак
+2   
08 апр 23:10:12
Dilshodbek110272
Жаноб Гуломхужаев жамоангизни уйини шу булса бундан буёгига галаба козониши амримахол.Масалан мен ишонмиман.Боакедан футболчилар тупни кизгоняпти . Айникса Исмоилов.Аклли узатмалар уйланган комбинатциялар йук. 5та узатмадан 4 таси брак.Суперлигадаги энг буш уйин Андижонни уйини экан.
+2   
08 апр 23:10:07
Ismoilov jaxongir
Кейинги уйинга даппа дарвозабонни алмаштириш керак марказга Отахонов б.н Исаевни хужумга Абдуманноповни куйиш керак таркиб танлашда адашяпти тренер
+2   
08 апр 23:02:35
Фарход ФФ
Дарвозабон вапше улик Виталий Мирний керак еди отабек нега олмади ортига кайтарворди чуниш кийин
+1   
08 апр 23:24:35
Ali7279
Бояки туширма курип чикамиз качонгача куриб чикасан Журатбек узи футболга кизиками хусусий
Каманда булса кескин чоралар куриш керак масалан гуломходжаев бир иккита тренирлик кимасин
+1   
08 апр 22:44:09
Frenki
Doimiy gap bu ko'rib chiqish kerak deydi burgutlarmas polaponlar deb atash kerak boqcha bollar bilan o'ynab qaerga borardi o'zi xali yosh bola oddiy qo'g'irchoqku
+1   
08 апр 22:43:51
Frenki
Doimiy gap bu ko'rib chiqish kerak deydi burgutlarmas polaponlar deb atash kerak boqcha bollar bilan o'ynab qaerga borardi o'zi xali yosh bola oddiy qo'g'irchoqku
+1   
08 апр 22:43:06
Gerakl10
Ха аклли Гуломхужаев нима деганингни узинг билмайсан
   
09 апр 10:06:31
Abramovni kavlashma
Про лигадаги урни совиб колмасин
   
09 апр 08:51:01
Otabek Turg'unov
Андижон 10 таликка кирвосаям катта гап экан
   
09 апр 08:12:52
Anvar Andijon
Бундо у́йлаб карасам чемпионатда биз юта оладигон камандаям йу́гакан энг кучсизи Андижон экан
   
09 апр 08:11:31
to'g'riso'z
Жамоа бир бирини тушиниб етмаган булса машгулотни ИККИ хисса купайтиргин ОТАБЕК.... Узинг хам ёшсан, футболчиларингга хам футбол кандай у́йналишини курсатгин Унда.
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика