

Сўровномада "Уфа"нинг ўзбекистонлик ярим ҳимоячиси Остон Ўрунов 30,2% овоз тўплаган ҳолда, ғолибга айланди.
"Июлда бўлиб ўтган ўйинларда Остон доимгидек майдонда фаол бўлди, алдаб ўтиш ва яккама-якка курашларда ғолиб чиқиш бўйича энг яхши бўлди", - дейилади бошқирдистонликлар хабарида.
Иккинчи ўринни 14,3% овоз тўплаган ҳолда Даниил Фомин эгаллади. Учликни 10,4% овоз олган Александр Беленов тугатиб берди.




