UZ

Сўнгги янгиликлар

17:42Ўзбекистон кубоги. "Пахтакор" - "Сўғдиёна" 1:3 (онлайн ҳисоб)  23 17:32Ўзбекистон U-23 — Саудия Арабистони U-23. Таркиблар маълум!  29 17:20Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистоннинг Эронга қарши таркиби эълон қилинди  2 17:07U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Саудия Арабистони учрашувига превью. Саудияни бир маротаба ютганмиз, улар эса бизни уч марта  3 16:58Кварацхелия янги мавсум "Барселона" футболчисига айланиши мумкин  3 16:32"Оч бўрилар" овга чиқмоқда  8 16:30Ўзбекистон кубоги. "Нефтчи" – "Металлург" 1:1 (матнли трансляция)  3 16:25Ўзбекистон Кубоги. "Қўқон-1912", "Арал" ва бошқа жамоалар ўйинлари давом этмоқда  2 16:15Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистондан мағлуб бўлган Вьетнам Қирғиз Республикасига ҳам ютқазди  7 15:59U-23 Осиё Кубоги. Индонезия Корея Республикасини мусобақадан чиқариб юборган драматик ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 15:40Ўзбекистон футзал МТЖ Эронга қарши қандай либосда ҳаракат қилади?  1 15:13ПСЖ Франция чемпионати рекордини ўрнатди  1 14:49"Порту" Сержиу Консейсау билан шартномани узайтирди. Унга "Милан" қизиқаётганди  0 14:21АПЛ жамоалари "Шахтёр" ярим ҳимоячисига даъвогар  0 13:55Ўзбекистон U-23 термасининг Саудия Арабистонига қарши тахминий таркиби билан танишинг  54

"Остон Ўрунов учун Бундеслига клуби 5 миллион евро таклиф қилмоқда" Янгиликлар

"Остон Ўрунов учун Бундеслига клуби 5 миллион евро таклиф қилмоқда"

Ўзбекистонлик ярим ҳимоячи яқин орада Германия Бундеслигасида пайдо бўлиши мумкин.

Куни кеча "Спартак" бош директори Шамиль Газизов Остон Ўрунов учун чет эл клуби 5-6 миллион евро таклиф қилаётгани ҳақида айтганди. Бу таклиф Германия Бундеслигаси клубидан келган ва 5 милллион еврога тенг.

"Спартак" уни "Уфа"дан сотиб олиб, дарҳол Германия клубига сотиб юбориши мумкин. Айни пайтда ФИФАнинг вақтинчалик қоидаси амал қилмоқда, унга кўра бу йил бир футболчи учта турли клубда ўйнаши мумкин.

Ўруновнинг Бундеслига клубига трансфери нархининг 20 фоизи "Уфа" клубига берилади, бу 1 миллион евро дегани.

Бироқ Газизов Ўрунов ҳақиқий суперюлдуз даражасига чиқа олади деб ҳисобламоқда ҳамда уни ҳозир сотмоқчи эмас. Газизовнинг фикрича ўзбекистонлик футболчи "Спартак"да ёрқин ўйин намойиш этса, трансфер нархи 5 миллион евродан қимматроқ бўлади.

Рейтинг: +87   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика