UZ

Сўнгги янгиликлар

18:30Тухель АПЛ ва Ла Лига ўртасида танлов қилди  1 18:01Ўзбекистон Кубоги. 2-тур баҳсли вазиятлари юзасидан Эксперт-ҳакамлар комиссияси хулосаси  9 17:41"Бобур Арена"нинг айрим секторлари ёпилиши маълум қилинди. Бунга нима сабаб бўлди?  20 17:22Франция Евро-2024'да Команнинг хизматларидан фойдалана олмайди  0 16:53УEФА миллий терма жамоаларнинг Евро-2024 учун қайдномаларини кенгайтиради  2 16:25"Тоттенхэм" ҳимоячиси Европа чемпионатини ўтказиб юборади  3 16:21Ривожланиш Кубоги. Ўзбекистон U-16 терма жамоасининг Тожикистонга қарши таркиби маълум  4 15:59Манба: "Бавария" ва "Барса" қизиқиш билдирган Унаи Эмери "Астон Вилла" билан ҳамкорликни давом эттиради  5 15:31"Барселона" ярим ҳимоячиси мавсум охиригача сафдан чиқди  3 15:05Ироқ ОТЖ бош мураббийи: "Чорак финалда осон рақиб бўлмайди, бироқ энг муҳими, бор кучимизни ишга солиш"  5 14:59МЮ ва "Челси" собиқ футболчилари АПЛ Шон-шараф залига киритилди  1 14:30Ўзбекистон U-23 термасининг Вьетнамга қарши тахминий таркиби билан танишинг  13 14:15Саудия Арабистони ОТЖ бош мураббийи: "Икки йил аввалги мусобақада Вьетнамни ҳам, Ўзбекистонни ҳам мағлуб этганмиз. Эътиборингиз учун раҳмат"  31 13:59Рэтклифф Тухель билан музокаралар ўтказди  5 13:31"Бавария" форварди мавсум охирида жамоадан кетади  0

"Остон Ўрунов учун Бундеслига клуби 5 миллион евро таклиф қилмоқда" Янгиликлар

"Остон Ўрунов учун Бундеслига клуби 5 миллион евро таклиф қилмоқда"

Ўзбекистонлик ярим ҳимоячи яқин орада Германия Бундеслигасида пайдо бўлиши мумкин.

Куни кеча "Спартак" бош директори Шамиль Газизов Остон Ўрунов учун чет эл клуби 5-6 миллион евро таклиф қилаётгани ҳақида айтганди. Бу таклиф Германия Бундеслигаси клубидан келган ва 5 милллион еврога тенг.

"Спартак" уни "Уфа"дан сотиб олиб, дарҳол Германия клубига сотиб юбориши мумкин. Айни пайтда ФИФАнинг вақтинчалик қоидаси амал қилмоқда, унга кўра бу йил бир футболчи учта турли клубда ўйнаши мумкин.

Ўруновнинг Бундеслига клубига трансфери нархининг 20 фоизи "Уфа" клубига берилади, бу 1 миллион евро дегани.

Бироқ Газизов Ўрунов ҳақиқий суперюлдуз даражасига чиқа олади деб ҳисобламоқда ҳамда уни ҳозир сотмоқчи эмас. Газизовнинг фикрича ўзбекистонлик футболчи "Спартак"да ёрқин ўйин намойиш этса, трансфер нархи 5 миллион евродан қимматроқ бўлади.

Рейтинг: +87   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика