UZ

Сўнгги янгиликлар

09:22«Челси» Почеттинонинг ўрнига бош мураббий топди  0 08:57«Атлетик» афсонаси Икер Муниаин ёзда жамоадан кетишини маълум қилди  0 08:34Фернандо Торрес қайси жамоани бошқариши маълум  4 08:10«Барселона» «Манчестер Сити» етакчиларидан бирини 50 миллион еврога сотиб олиши мумкин  2 07:44Клопп кечаги мағлубиятдан сўнг чемпионлик имкониятлари ҳақида гапирди  4 07:20Лига 1. "Монако" - "Лилль" 1:0  0 07:15Лига 1. "Лорьян" - ПСЖ 1:4  0 07:10АПЛ. "Манчестер Юнайтед" - "Шеффилд" 4:2  0 07:05АПЛ. "Эвертон" - "Ливерпуль" 2:0  0 07:00АПЛ. "Кристал Пэлас" - "Ньюкасл" 2:0  0 02:10АПЛ. "Ливерпуль" "Эвертон"га ютқазиб, чемпионлик пойгасидаги имкониятларини янада ёмонлаштириб юборди  24 02:00АПЛ. "Ман Юнайтед" 20-ўриндаги "Шеффилд"ни қийинчилик билан мағлубиятга учратди  32 00:50Тебас яқин келажакда Ла Лига ўйинлари АҚШда ўтказилишини маълум қилди  5 00:35Франция. ПСЖ "Лорьян"дан устун келди ва чемпионлик масаласини деярли ҳал қилди  2 00:22Breaking: Хави "Барселона"да қолишга қарор қилди!  26

Остон Ўрунов: "Шифокорлар 4 ойга сафдан чиққанимни айтишганди" Янгиликлар

Остон Ўрунов: "Шифокорлар 4 ойга сафдан чиққанимни айтишганди"

"Локомотив" - "Динамо" (2:0) учрашувининг энг яхши футболчиси Остон Ўрунов ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

- Мураббийимизнинг кўрсатмаларини яхши бажарганимиз учун ўйинни унчалик қийин ўтди деб айта олмайман. Шу боисдан биз ғалабага эришдик.

- Бундай иссиқ ҳавода ўйнаш қийин эмасми?
- Ҳа, қийин. Аммо биз шунга мажбурмиз.

- Жиззахдаги мағлубиятдан кейин жамоани ўзига келтириш учун қандай ўзгаришлар қилинди?
- Ўйин давомида кўплаб вазиятлардан фойдалана олмагандик. Шу боисдан Жиззахдаги мағлубиятни тасодиф деса ҳам бўлади. Энди буёғига ғалабалар учун кўплаб голлар уришга ҳаракат қиламиз.

- Мавсум бошланишидан олдин сизда жароҳат бор дейишганди. Шу гапларга аниқлик киритсангиз.
- 4 ой жароҳат билан ўйнадим. Ўшанда жароҳатланганимда шифокорлар 4 ойга сафдан чиққанимни айтишганди. Ҳозир эса анча яхшиман. Ўйин пайти барибир бироз оғриқ сезилмоқда. Оғриқлар ўтиб кетганидан кейин янада кучлироқ бўлиб қайтаман.

Фурсатдан фойдаланиб, айтиб ўтсам, наманганлик мухлислардан миннатдорман. Гарчи бошқа жамоа таркибида ўйнасам ҳам улар ҳар бир ўйиндан олдин менинг телефонимга хабарлар ёзиб, омад тилашмоқда.

Рейтинг: -22   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика