UZ

Сўнгги янгиликлар

08:31Sofascore. Элдор Шомуродовнинг кечаги ўйини неча баҳога лойиқ кўрилди?  2 08:07Ўзбекистон кубоги. Бугун 2-тур баҳслари давом эттирилади  0 07:43Осиё кубоги. Бугун Кувайтга қарши майдонга тушамиз  3 07:15U-23 Осиё кубоги. Хитой - Корея Республикаси 0:2  0 07:10U-23 Осиё кубоги. БАА - Япония 0:2  0 07:05U-23 Осиё кубоги. Таиланд - Саудия Арабистони 0:5   0 07:00U-23 Осиё кубоги. Тожикистон - Ироқ 2:4   0 06:55Серия А. "Кальяри" - "Ювентус" 2:2   1 06:50Саудия чемпионати. "Ал Насср" - "Ал Файҳа" 3:1   0 01:48А Серия. "Кальяри" "Ювентус"га қарши ўйинда охирги дақиқалардаги автогол сабаб ғалабани қўлдан чиқарди. Шомуродов 79-дақиқада алмаштирилди  41 01:40Каземиро: "Анчелотти МЮга ўтаётганимни билиб, йиғлаб юборганди"   4 01:15U-23 Осиё кубоги. Ироқ Тожикистонни ишончли тарзда мағлуб қилди  0 00:58Начо "Реал"га мавсум охирида жамоадан кетишини маълум қилди  7 00:40Ўзбекистон Қувайтга қарши ўйинда тўлиқ оқ либосда ҳаракат қилади  6 00:37Виталий Левченко: "Биз учун чемпионат ёки кубок учрашуви фарқланмайди"  2

Остон Ўрунов: "Навбаҳор" футбол клуби ва наманганлик мухлисларга омад тилайман" Янгиликлар

Остон Ўрунов: "Навбаҳор" футбол клуби ва наманганлик мухлисларга омад тилайман"

"Навбаҳор" футбол клубини тарк этиб, "Локомотив" билан шартномага имзолаган умидли ярим ҳимоячи Остон Ўрунов ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

Қуйида унинг фикрларини келтириб ўтамиз.

- "Авваламбор футболчи сифатида шаклланишимга яқиндан ёрдам берган "Навбаҳор" футбол клуби раҳбарияти, шунингдек Наманган вилояти ҳокими Хайрулла ака Ҳайитбоевичга алоҳида миннатдорчилик билдираман. Қолаверса жамоа ишқибозларидан ҳам миннатдорман, чунки мухлислар қўллаб-қувватламаганида мен бу даражага чиқмасдим".

- "Энди фаолиятимда янги саҳифа очиш пайти келди. Футболчи сифатида янада ўсиш ҳамда совринларни қўлга киритиш мақсадида ўзбек футболининг етакчи жамоаси "Локомотив" футбол клубига йўл оляпман. Бу мен учун янги фаолият бўлади, "Локомотив"да ўйнаб "темирйўлчилар" меҳрини қозонишни, Ўзбекистон чемпиони бўлишни ва албатта миллий терма жамоада тўп тепишни хоҳлайман".

- "Тўғри, бу қарорга келиш осон бўлмади, чунки "Навбаҳор" мен учун алоҳида аҳамият касб этади. "Локомотив" менга қишдаёқ таклиф билан чиққанди, аммо ўшанда "Навбаҳор"да қолиб жамоага ёрдам беришни истагандим. Энди эса дадам билан ўзаро маслаҳатлашган ҳолда илиқ хотиралар билан клубни тарк этяпман. Ўйлайманки, "Навбаҳор" яхши ўйин кўрсатишда давом этади, негаки жамоада ажойиб таркиб жамланган. Мен эса ўз олдимга янада юқори мақсадларни қўйган ҳолда "Локомотив" сафига йўл оляпман. Шу ўринда ўзимнинг севимли жамоам "Навбаҳор" ва унинг ашаддий ишқибозларига омад тилаб қоламан".


Рейтинг: +32   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика