Осиё хабари. ОФК раҳбари Лондондаги йиғилишда қатнашади
22 июл 2014 15:40
Янгиликлар
Осиё хабари. ОФК раҳбари Лондондаги йиғилишда қатнашади
ОФК президенти Шайх Салмон бин Иброҳим Ал Халифа шу йилнинг 8-9 октябрь кунлари Лондонда бўлиб ўтадиган Етакчилар Спорт Бизнеси саммитида иштирок этади.
Мазкур йиғилиш “Стэмфорд Бриж” стадионида ташкил қилинади. Йиғилишда қатнашадиган ОФК раҳбари нутқ сўзлаши кутилмоқда. Нутқнинг мавзуси Осиё футболи келажаги, келаси йилнинг бошида Австралияда бўлиб ўтадиган Осиё Кубогининг ташкилий жиҳатлари, Осиё чемпионлар лигаси қанчалик ривожланаётгани ҳамда ОФКнинг бошқа мусобақаларига эътибор қандайлиги ҳақида бўлади.
Эслатиб ўтамиз, бу саммит 7-бор ташкил қилинмоқда. Унда Миланнинг “Интер” клуби президенти Эрик Тоҳир ҳам иштирок этади.
Эслатиб ўтамиз, бу саммит 7-бор ташкил қилинмоқда. Унда Миланнинг “Интер” клуби президенти Эрик Тоҳир ҳам иштирок этади.
Фикрлар