UZ

Сўнгги янгиликлар

09:55«Ливерпуль» Слот учун «Фейеноорд»га қанча товон тўлагани маълум  0 09:31Мбаппенинг «Реал Мадрид»даги маоши маълум  3 09:05Хушбек Қосимов: "Мақсадимиз ёш футболчиларни катта футболга муносиб тайёрлаш"  1 08:39Кутганмидингиз? Тен Хаг ёзда «Манчестер Юнайтед»ни тарк этади  14 08:13Неъматилло Қуттибоев: "Цементчи" Биринчи лигада рақобат ярата олади"  1 07:48«Лестер» бир йиллик танаффусдан сўнг яна АПЛга қайтди  4 07:24Ўзбекистон кубоги. 3-тур баҳслари давом эттирилади  0 07:15ЛаЛига. "Реал Сосьедад" - "Реал Мадрид" 0:1   0 07:10Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон - Эрон 3:3 (пенальтилар 4:5)  0 07:05Футзал бўйича Осиё Кубоги. Таиланд - Тожикистон 3:3 (пенальтилар 6:5)  1 07:00Футзал бўйича Осиё Кубоги. Вьетнам - Қирғиз Республикаси 2:3  4 06:55U-23 Осиё кубоги. Ироқ - Вьетнам 1:0  0 06:50U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Саудия Арабистони 2:0  10 01:57Ла Лига. Арда Гюлер "Реал"га ғалаба тақдим қилди!  64 01:40Меҳди Тареми Италия чемпиони сафига қўшилади! (Фабрицио Романо)  4

Осиё Кубогидаги рақибларимиз: Япония ва Уммонда тайёргарлик авжида, Туркманистон эса йиғилмаяпти Янгиликлар

Осиё Кубогидаги рақибларимиз: Япония ва Уммонда тайёргарлик авжида, Туркманистон эса йиғилмаяпти

Осиё Кубогида гуруҳдаги рақибларимиз ҳам қитъа мусобақасида тайёргарликни қизғин тарзда олиб бормоқда.

БААда ўтадиган Осиё Кубогидаги гуруҳдошларимиз биз қатори ФИФА кунларидан унумли фойдаланмоқда. Фақатгина ягона гуруҳдошимиз Туркманистон март ойидан буён ҳеч қандай йиғин ўтказмаяпти. Бунга сабаб  терма жамоанинг ҳисобланадиган "Олтин Аср" клубининг ОФК кубогидаги иштироки. Шу боисдан ҳам Туркманистон терма жамоаси бир неча ойдан буён йиғилгани йўқ. Табиийки ўртоқлик ўйинларида ҳам майдонга тушмади. "Олтин Аср"нинг ОФК кубогидаги иштироки финалга қадар чўзилди. Ушбу мусобақа асосан ФИФА кунларида ўтказилгани боис терма жамоа алоҳида йиғин ташкил этолмади.

Шуни қайд этиш керакки, "Олтин Аср" жамоаси ОФК кубоги ва ички чемпионатдаги иштирок орқали Туркманистон терма жамоаси мисолида қитъа бош мусобақасига тараддуд кўрмоқда.

Қизиқарли тарафи шундаки, "Олтин Аср" жамоасини бошқарадиган Язгули Хожагелдиев бир вақтнинг ўзида Туркманистон устози ҳам саналади. Шу боисдан ҳам Туркманистон терма жамоаси "Олтин Аср" мисолида қитъа чемпионатига тайёргарлик кўрмоқда.


Эктор Купер бошчилигидаги мураббийлар штаби рақибни ўрганиш жараёнида кўпроқ "Олтин Аср" клуби иштирокидаги ўйинларга эътибор қаратишларига тўғри келади, назаримда. Чунки Туркманистон терма жамоасининг асосий ўзаги, бош мураббийи ва унинг чизгиси "Олтин Аср" жамоасининг ўйинида  акс этади.

Яна бир гуруҳдошимиз Уммон эса ҳар бир ФИФА кунларидан унумли фойдаланаётган ва қитъа чемпионатига жиддий тайёргарлик кўраётган рақиблардан бири. Уммон сентябрь, октябрь ва ноябрдаги ФИФА кунларида йиғинлар ўтказиб, ҳар бир ФИФА кунларида иккитадан ўртоқлик учрашувлари ўтказмоқда.

Ҳозиргача жамоа сентябрда Ливан ва Иордания билан, октябрдаги йиғинда Филиппин ва Эквадорга қарши ўйинларда майдонга тушди. Мазкур ФИФА кунларида эса Уммон терма жамоаси Сурия ҳамда Баҳрайнга қарши саф тортади.

Эътиборлиси, Пим Вербейк шогирдлари ўтказилган тўрт ўртоқлик ўйинларида атиги биргина гол ўтказиб юборишган ва шунча гол уришган. Уммон Осиё Кубогига тараддуд кўриш жараёнида ўтказган ўртоқлик ўйинларида ҳозирча мағлубиятга учрагани йўқ.  Шунингдек, жамоа ғалаба нашидасини ҳам сургани йўқ. Уммон барча ўйинларда муроса кўчасини танламоқда.  Бу эса жамоанинг мудофаа чизиғи анча мустаҳкамлигини, ҳужумда эса муаммолар кўзга ташланаётганини кўрсатиб турибди.


Хажиме Морийасу бошчилигидаги Япония терма жамоаси Осиё кубогига  анча жиддий рақибларга қарши ўртоқлик ўйинлари орқали тараддуд кўрмоқда.  Самурайлар сентябрь ойидаги йиғин доирасида Коста-Рикага қарши, октябрда эса Панама ва Уругвай каби кучли терма жамоалар билан куч синашишди. Ушбу ўтказилган ўйинларнинг барчасида японияликлар ғалаба қозонишгани эътиборга молик ҳолат. Бу галги йиғин доирасида эса Япония аввалига Венесуела, кейинчалик эса Қирғизистон терма жамоаларига қарши беллашади.


Эктор Купер бошчилигидаги терма жамоамиз ҳам ФИФА кунларидан максимал фойдаланмоқда. Ўзбекистон Купер қўл остидаги илк йиғин доирасида Сурия ва Эрон, иккинчи йиғинда эса КХДР ва Қатарга қарши ўртоқлик ўйинларини ўтказди. Австралиядаги йиғин доирасида эса терма жамоамиз аввалига Ливан, кейинчалик Жанубий Корея билан ўртоқлик ўйинларида куч синашади.

Мазкур ФИФА кунлари жорий йилдаги сўнггиси. Декабрда эса Осиё Кубогига чиққан терма жамоалар мусобақага тайёргарлик кўриш учун ўқув-йиғин машғулотларини ўтказишади. Хусусан Эктор Купер бошчилигидаги Ўзбекистон терма жамоаси 15-29 декабрь кунлари Туркияда йиғин ўтказади. Кейинчалик футболчилар янги йил байрамини нишонлашлари учун қисқа таътил берилади. Шундан сўнг терма жамоамиз Осиё Кубогига иштирок этиш учун 2 январ куни БААга учиб кетади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон терма жамоаси Осиё Кубогининг "F" гуруҳида Япония, Уммон ва Туркманистон билан биргаликда жой олган.

Рейтинг: +20   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика