UZ

Сўнгги янгиликлар

17:47Футзал. Ўзбекистоннинг Вьетнамга қарши таркиби маълум  8 17:35"Спартак" собиқ устози "Милан"ни бош мураббийлигига асосий номзод   1 17:10«Сити»нинг икки асосий футболчиси «Брайтон»га қарши майдонга тушмаслиги мумкин  2 16:45«Атлетик»да 15 йил ўйнаган футболчи клубдан кетмоқда  3 16:21U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Саудия Арабистони учрашувида бизга таниш ҳакам ишлайди  16 16:04"Дон-дон-зики", хушчақчақ Кападзе — Ўзбекистон - Вьетнам учрашувидан 93 та расм  1 15:53Футзал. Эрон кетма-кет 9 марта Жаҳон чемпионатига йўлланма олди!  6 15:26АПЛда «Олтин қўлқоп» учун асосий даъвогар маълум бўлди  1 15:05"Фейеноорд" бош мураббийи топ-клублардан бирида иш бошлаши мумкин  3 14:45"Ўзбекистон ҳеч кимдан қўрқмаслигини намойиш этди". Сайтимизнинг россиялик ходими Вьетнам устидан қозонилган ғалаба ҳақида қандай фикрда?  11 14:25Футзал. Тожикистон ўз тарихида илк бор Жаҳон чемпионатига чиқди!  15 14:20Обит яна футбол ўйнай оладими?  0 14:08Карлос Тевес шифохонага тушиб қолди  0 13:51"Барселона" ёзги трансфер ойнасида ярим ҳимоячисини сотади  3 13:15Ўзбекистон ОТЖ Осиё кубоклари тарихида энг кўп легионер билан иштирок этмоқда. Аввалги турнирларда вазият қандай бўлган?  10

Осиё Кубогидаги рақибимиз Уммон янада кўпроғини хоҳлаяпти Янгиликлар

Осиё Кубогидаги рақибимиз Уммон янада кўпроғини хоҳлаяпти

Бошланишига жуда кам вақт қолаётган Осиё Кубогида Уммон терма жамоаси биз билан битта гуруҳда кураш олиб боради.

Бошқалар қатори бу жамоа ҳам мусобақага жиддий тайёргарлик кўрмоқда. Маълумот учун, Уммон термаси ўтган йил Қувайтда ўтказилган "Кўрфаз Кубоги"да ғолибликни қўлга киритган. Уммонликлар финалда БААни пенальтилар сериясига кўра 5:4 ҳисобида мағлуб этишганди.

Эндиликда голландиялик мураббий Пим Вербек бошқарувчидаги жамоа янада кўпроғини хоҳлаяпти. Яъни, Уммон терма жамоаси Осиё Кубоги-2019да ҳам ўзини кўрсатмоқчи.

"Ўтган мавсум "Кўрфаз Кубоги"даги ғалабага бизга янада ишонч берди. Кўриниб турибдики, биз ҳатто кучли жамоаларни ҳам мағлуб эта оламиз. Тўғрисини айтсам, Осиё Кубогига катта умид билан қараяпман", - дейди Пим Вербек ОФК расмий сайтига берган интервьюсида.

Голландиялик мураббий ўз фикрида давом этар экан яна шундай деди: "Биз Ғарбий Осиёдаги барча жамоалар билан тенгма-тенг кураша оламиз. Осиё Кубогига тайёргарлик жараёнида Иордания, Сурия, Баҳрайн, Эквадор каби жамоаларга қарши ўртоқлик учрашуви ўтказдик ва бу ўйинларнинг бирортасида мағлуб бўлмадик. Биз 2018 йил ҳисобидан 7-8та ўйин ўтказиб, умуман ютқазмадик. Мана шунинг ўзиёқ жамоа кучидан дарак беради".

"Мамлакатда футболга қизиқиш ниҳоятда юқори. Терма жамоага ҳамма ишонч билан қараяпти. Бу эса муҳим аҳамият касб этади. Биз буёғига руҳий томонлама ўсишимиз керак. "Кўрфаз Кубоги"га катта мақсадларсиз боргандик, аммо ғолиб чиққанимиздан сўнг одамлар бизга бошқача қарай бошлашди. Бу эса янада масъулиятли бўлишимиз кераклигини англатади. "

Пим Вербек ўз интервьюсида гуруҳдаги рақибларга ҳам тўхталиб ўтди: "Биз барибир кучли гуруҳда бўлишимизни билардик, чунки қуръа жараёнида 3-саватчадан жой олгандик. 1-саватчадан Япония, 2-саватчадан Ўзбекистон тушди. Менга Япониянинг ўйин услуби ёқади. Улар энг кучли жамоалардан бири, уларда комбинацион футбол юқори даражада йўлга қўйилган. Ўйлайманки, жуда қизиқ баҳс бўлади".

"Ўзбекистон терма жамоаси ҳам яхши шаклланган, улар жисмонан кучли ва катта тажрибага эга. Ўзбекистон доим жаҳон чемпионати саралаш баҳсларида охиригача курашади. Тўғри, уларда тажриба бизга қараганда кўп, лекин ҳаммасини майдонда кўрамиз. Тукрманистон ҳақида гапирадиган бўлсам, тўғриси бу жамоа ҳақида кўп нарса билмайман. Аммо бу ўйин ҳам қизиқ ўтади деб ўйлайман. Биз Осиё Кубогига узоқ ва жиддий тайёргарлик кўрдик. Навбатдаги мусобақадан янада кўпроғини кутяпмиз. Асосий эътибор эса 9 январь куни бўладиган Ўзбекистон билан биринчи ўйинга қаратилади".

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика