UZ

Сўнгги янгиликлар

20:25Суперлига. "Сурхон" ўз майдонида "Машъал"ни мағлуб эта олмади  5 20:08Расман: Жозе Моуринью - "Бенфика" бош мураббийи!  2 19:52"Манчестер Юнайтед"да Аморим ўрнига янги номзод маълум бўлди  2 19:28Тимур Кападзе Хитой терма жамоаси бош мураббийи бўлиши мумкин  28 19:05"Вест Хэм" Поттер ўрнига Лэмпардни тайинлаши мумкин. Ҳозирда мутахассис Чемпионшипнинг "Ковентри" клубида ишламоқда  0 18:41Слот Исакнинг ўйинига баҳо берди  1 18:18"Реал" "Ювентус"га Эндрикни ижарага олишни таклиф қилганди. Италия клуби рад этди  0 17:55Ўзбекистонлик ҳакамлар ЖЧ 4-саралаш босқичи ўйинида ишлайди  2 17:46ЖЧ-1998 саралаши. Миржалол Қосимов: "БААга пенальтидан гол ура олмаган ўйинимда майдонга тушишга лойиқ эмасдим, телевизорга қарашга уялганман"  6 17:34​Билич Ўзбекистонда эмас, собиқ жамоасида иш бошлаши мумкин  9 17:15Манба: Ўткир Юсуповнинг жароҳати кутилганидан жиддийроқ бўлиб чиқди  5 16:47Ўзбекистонлик ҳакам университетлар ўртасидаги Жаҳон чемпионати учрашувини бошқарди  0 16:27ЎФФ раҳбарияти Осиё Кубоги саралаши олдидан терма жамоа аъзолари билан учрашди  2 15:59"Ливерпуль" еврокубокда илк бор англиялик футболчиларсиз таркибни майдонга туширди  6 15:33Фарғонада "Нефтчи" ғалаба қозонадими? Олмалиқда нима бўлади? — 22-тур олдидан мутахассис фикри  7

Осиё Кубоги. Пол Осмонд: "Икки йил олдин шу стадионни сув босганди" Янгиликлар

Осиё Кубоги. Пол Осмонд: "Икки йил олдин шу стадионни сув босганди"

Осиё Кубогининг гуруҳ босқичи 2-туридан ўрин олган Ўзбекистон - Хитой баҳси бошланишига борган сари кам вақт қолмоқда.
Брисбен шаҳридаги "Брисбен Стадуим"да волонтёр (кўнгилли хизматчи) бўлиб ишлаётган Пол Осмонднинг айтишича, икки йил олдин ўйин бўлиб ўтадиган мана шу стадионни сув босган экан.

"Ўзим инглиз миллатига мансубман, турмуш ўртоғим эса ирландиялик, - дейди Пол Осмонд. - Лекин анчадан бери Австралияда истиқомат қиляпмиз. Кўп йиллар давомида мактабда бошланғич синфларга дарс берганман. Ҳозир эса нафақадаман. Уйда бекор ўтирмаслик учун ўз хоҳишим билан Осиё Кубогига кўнгилли хизматчи бўлдим. Битта ўғлим бор, яқинда 30 ёшга тўлади".



"Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги учрашув бўладиган стадион мен учун жуда қадрдон ҳисобланади. Сизга айтсам, бу ўйингоҳни икки йил олдин кучли жала ва дарё тошқини туфайли сув босганди. Сув тўртинчи қатордаги ўриндиқларгача чиққанди. Бу стадионда ҳам футбол, ҳам регби ўйналади. Регби ўйнайдиган жамоамизнинг оти "Brisbane Broncos", футбол ўйнайдиган жамоанинг номи эса "Brisbane Roar". Ўтган мавсум якунларига кўра шаҳримиз футбол клуби чемпионликни қўлга киритди ва келаси йил Осиё чемпионлар лигасида иштирок этади".



"Мен футболни жудаям яхши кўраман. 2012 йил Лондон Олимпиадасига борганман, шунингдек бу йил Бразилияда ўтказилган жаҳон чемпионатига ҳам бордим ва у ерда бешта ўйинни кўриб қайтдим. "Brisbane Roar" мен учун жуда қадрли клуб, Австралияда фақат шу жамоага мухлислик қиламан".

Х.Холиқов
Брисбен, Австралия.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика