UZ

Сўнгги янгиликлар

00:30Киммих фаолиятини "Сити", "Ливерпуль", "Арсенал", "Реал" ёки "Барса"да давом эттирмоқчи  2 23:45Гризманн 2017 йилдан бери илк марта Франция терма жамоаси ўйинларини ўтказиб юборади  3 23:10"Ливерпуль" ҳужумчиси март ойида терма жамоасига ёрдам бера олмайди  0 22:47"Ювентус" катта товон пулидан қўрқиб, Аллегри билан хайрлашмоқчи эмас  3 22:09Ўзбекистон Суперкубогида ишлайдиган ҳакамлар номи эълон қилинди  0 21:29Португалия терма жамоаси Евро-2024да фойдаланадиган либослар намойиш этилди  2 21:16Бруну Фернандеш: "Қоидани ўзгартириш керак"  2 20:48АПЛ клубидан 4 очко олиб ташланди  8 19:52"Ливерпуль" Мусиалани сотиб олмоқчи  4 19:25Ачерби ирқчилик можароси туфайли Италия терма жамоаси ихтиёрини тарк этди  2 18:59"Ювентус" Аллегри ўрнига 3 нафар номзодни кўриб чиқмоқда  5 18:30"Бернарду Силванинг "Сити"да қолишини истаймиз" — Гвардиола  1 17:59Азиз Амонов: "Осиё Кубогида майдонга тушмадим? Биз майдонга тушсак ҳам, тушмасак ҳам бир жамоамиз. Асосийси – жамоа ғалабаси"  4 17:32Ўзимизнинг карикатура. Темирйўлларда "қонли қотиллик"  7 17:01"Челси" ҳимоячиси Хосе Гайя ўрнига Испания терма жамоасига жалб қилинди  0

Осиё Кубоги-2019. Японияга ютқаздик. Энди Австралия билан ўйнаймиз Янгиликлар

Осиё Кубоги-2019. Японияга ютқаздик. Энди Австралия билан ўйнаймиз

Осиё Кубоги доирасидаги "F" гуруҳининг 3-туридан ўрин олган Япония - Ўзбекистон учрашуви тафсилотларини тўлиқ форматда онлайн кузатиб боринг.


МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ


ЎЙИН ТУГАДИ! Ўзбекистон Японияга мағлуб бўлди ва гуруҳда иккинчи ўринни эгаллади. Энди 21 январь куни шу стадионда Австралия билан ўйнаймиз.

90+3. Ўзгариш. Япония. Коя Китагава ўрнига Такехиро Томиясу тушди

90+1. Хавфли вазият! Ҳошимовнинг узатган тўпига ҳеч ким ета олмади!

90. Ўйинга 3 дақиқа қўшиб берилди

89. Вакилларимиз кетма кет имкониятлар яратишмоқда, аммо гол йўқ.

86. ЗАРБАААААААААААААААААААААААААААААААААААА! ДАВРООООООООН ҲОШИМООООООООООООООВ! Ажойиб зарба ва ажойиб сейв! 

85. Ўзгариш. Япония. Йошинори Муто ўрнига Ватару Эндо тушди

84. ЗАРБААААААААААА! РАШИДОВ! Чап қанотдан ерлатиб узатилган тўпни Рашидов дарвозага йўллай олмади! Ажойиб вазият эдия!

82. ЗАРБААААААА! Японлар тезкор қарши ҳужумга ўтишди, яхшиям зарба ноаниқ чиқди!

81. Рашидов жарима тўпини амалга оширди, тўпни ҳимоячилар майдон ташқарисига чиқариб юборди. Бурчак тўпи наф келтирмади

81. Ўзгариш. Япония. Такаши Инуи ўрнига Генки Харагучи тушди

80. Японияни ўз жарима майдони ичига "қамадик". Гол керак гол! 

77. Ажойиб! Турғунбоев катта тезликда ҳужумга ўтди, тўпни Рашидовга узатди, аммо Сардор тўпни олдириб қўйди...

76. Ўзгариш. Ўзбекистон. Фозил Мусаев ўрнига Сардор Рашидов тушди. Мана имконият ўзингни кўрсат Сардор!

75. Кечагина Португалия клубига ўтган Сардор Рашидов майдонга тушишга тайёр

73. ЗАРБАА! Японлар жарима тўпини амалга оширишди, дарвозага йўлланган зарба ноаниқ кетди. Жуда хавфли эди

72. Огоҳлантириш. Ўзбекистон. Егор Кримец шериклари қилган хатони тўғрилаш йўлида сариқ олди

72. Футболчиларимиз ҳозир бир бирларига урилиб кетишди, бу нимаси? Йигитлар ўзингизга келинглар  

70. Ўзгариш. Ўзбекистон. Элдор Шомуродов ўрнига Марат Бикмаев тушди

69. Огоҳлантириш. Ўзбекистон. Фаррух Сайфиев

69. Марат Бикмаев ҳозир майдонга тушади

68. Голдан сўнг Япония бироз хотиржамликка берилди. Вакилларимиз ҳужумни кўпайтиришди.

65. Ўзгариш. Ўзбекистон. Достонбек Ҳамдамов ўрнига Азизбек Турғунбоев тушди

63. Майдонга тушишга Азизбек Турғунбоев тайёрланмоқда, дебют бўлади Осиё Кубогида.

58. ГОЛ! 2:1. Цукаша Шиотани гол урди. Ҳимоячиларимиз қайтарган тўпни "Ал Айн" футболчиси кучли зарба билан дарвозага жойлаб қўйди!

57. ХАВФЛИ ВАЗИЯТ! Японлар босимни оширишмоқда, ўнг қанотдан оширилган тўпни Ислом Тўхтахўжаев сал қолса ўз дарвозасига киритиб қўяй деди .

56. Японларга нимадир бўлди, кетма кет ҳужумлар, зарбалар! Дастлаб Муто зарба берди, кейин Инуи омадини синаб кўрди. Яхшики ноаниқ бўлди зарбалар.

54. ЗАРБАА! Японлар тезкор равишда қарши ҳужумга ўтишди, Жуньянинг кучли зарбасини Нестеров қайтарди.  Ажойиб сейв! Ортимизда ўтирган япониялик ТВ шарҳловчиларининг овозлари бир баланд бўлиб пасайди. 

52. Хавфли вазият. Вакилларимиз ҳужум қилишди, бироқ дарвозага зарба берилмади

49. Жарима тўпини Шукуровнинг ўзи амалга оширди, тўп жонли деворга тегиб қайтди. 

48. Огоҳлантириш. Япония. Шиотани ҳозир Отабек Шукуровни йиқитди ва сариқ карточка олди

46. Иккинчи тайм бошланди. 



45+2. Биринчи бўлим тугади. Ҳозирча 1:1.

45. Биринчи таймга 2 дақиқа қўшиб берилди.

43. ГОЛ! 1:1. Японлар ўнг қанотдан ҳужумга ўтишди ва ҳаводан тўп узатилди. Йошинори Муто боши билан Нестеров қўриқлаётган дарвозани ишғол қилди ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛИШ

40. Элдор Шомуродов ўнг қанотдан тўпни эгаллаб олиб ҳужумга ўтди ва икки нафар ҳимоячини гангиратиб қўйиб ўнг оёқда дарвозани ишғол қилди! Мусобақадаги тўртинчи голи Элдорнинг. 

40. ГОООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООЛ! ЭЛДОООООООООООООООООООООООООООР ШОМУРОДОООООООООООООООООООВ! 0:1 ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛИШ

36. Хавфли вазият! Элдор Шомуродов деярли бирга бир вазиятга чиқиб бориб зарба берди, ноаниқ бўлди зарба.

35. ЗАРБААААААА! Коя Китагаванинг кучли зарбасини Нестеров қайтарди! Бурчак тўпи 

33. Огоҳлантириш. Япония. Йошинори Муто Кримецга нисбатан қўпол ўйнагани учун сариқ олди.



28. Вакилларимиз бурчак тўпини амалга оширишди, аммо ҳимоячилар тўпни қайтаришди. Кейинроқ Шукуров қоида бузди ва ҳужум тўхтади.

25. Ўйин шиддати бироз тушгандек. Барибир жамоаларнинг кейинги босқичга чиқиб бўлгани сезилмоқда. Эҳтиёткор тарзда ўйнамоқда икки жамоа ҳам.

21. Учрашув бошида стадионга келган ўзбекистонлик мухлислар алоҳида алоҳида ўтиришганди. Ҳозир эса улар бирлашиб, битта сектордан жой олишди.

20. УХХХХХХХХХХХХХХХХХХХХХХХХХ! НЕСТЕРОООООООООООООВ! Яхшиям сен бор. Япониянинг жуда тезкор ҳужумидан сўнг Игнатий жамоамизни муқаррар голдан қутқарди! 


19. Вакилларимиз кўпроқ ҳужумга ўтишмоқда, Ҳамдамовга узатилган тўп дарвозага бормади.

16. ЗАРБАААААААААААААААААААААААААААААААААА! Бизнинг биринчи ҳужумимиз, ўнг қанотда Ҳамдамов ажойиб тарзда рақибни ортда қолдириб дарвоза қаршисида турган Шомуродовга тўп узатди, Элдорнинг зарбаси дарвоза юқорисидан кетди. Стадионга йиғилган мухлислар бир ўринларидан қалқиб тушишди.

14. Ҳозир рақиблар ҳужум уюштираётганда тўп Отабек Шукуровнинг қўлига тегди. Япония жарима тўпига эга бўлди. Ито Жуньянинг тўп узатишидан кейин Макино зарба берди, ноаниқ. Бундан ташқари у оффсайдда эди

12. Японлар ҳозир хавфли ҳужум ташкил этишди. Ҳимоячиларимиз бир амаллаб хавфни қайтаришди. Огоҳлик қўнғироғи эди. Ўнг қанотдан узатилган тўпга ҳужумга ета олганида гол ўтказиб юборган бўлардик...

11. Жамоамиз ҳужумга ўтди, аммо тўпураримиз Шомуродов Гента Миурани йиқитгани учун ҳужум тўхтаб қолди

9. Йигитларимизда умуман қўрқув йўқ. Япония билан тенгма тенг ўйнаяпмиз.



6. Бу стадионнинг шундоққина ортида адир бор. Ушбу адирнинг устига чиқиб олиб бемалол текинга футбол томоша қилиш мумкин. Ҳозир ҳам мана шундай мухлислар бор.

5. Ўйинда гол бўлса уни телеграмдаги каналимизда томоша қилиш мумкин. КАНАЛГА ЎТИШ

3. Фаррух Сайфиевнинг чап қанотдан узатган тўпига ҳеч ким ета олмади. Акс ҳолда... бошланиши чакки эмас йигитлар.

1. Илк дақиқадан вакилларимиз ҳужумга ўтишди, Алибоевнинг зарбаси йўлига ҳимоячи тўғаноқ бўлди. Бурчак тўпини эса япониялик ҳимоячилар қайтариб юборишди.

1. ЎЙИН БОШЛАНДИ! ОЛҒА ЎЗБЕКИСТОН!

- Бугун жамоамизни Игнатий Нестеров сардор сифатида майдонга бошлаб тушган.

- Энди Ўзбекистон давлат мадҳияси! Ҳамма биргаликда!

- Дастлаб Япония давлат мадҳиясини тинглаймиз.

- Диққат қилинг Япония ва Ўзбекистон терма жамоалари майдонга тушиб келишмоқда.

- "Халифа бин Зайд"да ўйиндан олдинги тадбирлар бошланиб кетди. Иккала жамоанинг катта либоси ва ўртада Осиё Кубоги логотипи туширилган катта баннер майдонга олиб чиқилди.

- Стадионга ҳозирча у қадар кўп мухлис келмаган, бироқ тез орада ўзбекистонлик мухлислар стадионга кириб байрамни бошлаб юборишларига шубҳа йўқ.

- Ўзбекистонлик мухлислар оилавий тарзда стадионга келишмоқда


- Иккала жамоа аъзолари ўйинолди машғулотларни бажаришди.

- Ассалому алайкум қадрли футбол мухлислари! Ал Айн шаҳридаги "Халифа бин Зайд" стадионидан ёзамиз.


Япония

Есинори Муто - 43', Цукаса Сиотани - 58'

Кубок Азии. Группа F . 3-тур

17/01/2019, 18:30

1
:
2
Тугади

Узбекистан

Элдор Шомуродов - 40'

Стадион: Khalifa Bin Zayed Stadium, 7005 томошабин

Бош ҳакам: Mohammed Abdulla Mohammed

45'
90'
33'  Есинори Муто
43'  Есинори Муто
43'  Сеи Муроя
48'  Цукаса Сиотани
58'  Цукаса Сиотани
81'  Такаси Инуи (Генки Харагучи)
85'  Есинори Муто (Ватару Эндо)
90'  Коя Китагава (Такэхиро Томиясу)
40'  Элдор Шомуродов
40'  Достонбек Хамдамов
65'  Достонбек Хамдамов (Азизбек Тургунбаев)
69'  Фаррух Сайфиев
70'  Элдор Шомуродов (Марат Бикмаев)
72'  Игорь Кримец
76'  Fozil Musayev (Sardor Rashidov)



Осиё Кубоги-2019.
"F" гуруҳи, 3-тур.
ЯПОНИЯ - ЎЗБЕКИСТОН 2:1
17 январь 2019. Ал Айн. "Ҳалифа Бин Зайед" стадиони. (18:30 Тошкент вақти)

Бош ҳакам
: Муҳаммад Абдулла Муҳаммад (БАА)
Қанот ҳакамлари: Муҳаммад Ал Ҳаммади ва Ҳасан Ал Маҳри (иккиси БАА)
Дарвоза ортидаги ҳакамлар: Аммар Ал Жунайби (БАА) ва Али Сабоҳ Ал Қайси (Ироқ)
Захира ҳаками: Хуп Вейминг (Хитой)
Голлар: Элдор Шомуродов 40, - 0:1. Йошинори Муто 43, - 1:1. Цукаса Шиотани 57, - 2:1.
Япония (4-2-3-1): 23.Даниэль Шмидт, 3.Сеи Муроя, 20.Томоаки Макино, 2.Гента Миура, 4.Шо Сасаки - 17.Тошихиро Аояма, 18.Цукаса Шиотани - 14.Жунья Ито, 11.Коя Китагава (16.Такехиро Томиясу, 90+3), 10.Такаши Инуи (8.Генги Харагучи, 81) - 13.Йошинори Муто (6.Ватару Эндо, 85).
Захира: 1.Масааки Хигашигучи, 5.Юто Нагатомо, 7.Гаку Шибасаки, 9.Такуми Минамино, 12.Шуичи Гонда, 15.Юя Осако, 18.Томиясу Такехиро, 19.Хироки Сакай, 21.Ритсу Доан, 22.Мая Йошида

Ўзбекистон (4-2-3-1): 1.Игнатий Нестеров - 6.Даврон Ҳошимов, 20.Ислом Тўхтахўжаев, 15.Егор Кримец, 4.Фарруҳ Сайфиев - 18.Фозил Мусаев (7.Сардор Рашидов, 76), 19.Отабек Шукуров - 17.Достонбек Ҳамдамов (16.Азизбек Турғунбоев, 65), 22.Жавоҳир Сидиқов, 8.Икром Алибоев - 14.Элдор Шомуродов (10.Марат Бикмаев, 69).
Захира:  21.Ўткир Юсупов, 12.Санжар Қувватов, 3.Достон Турсунов, 2.Акмал Шораҳмедов, 13.Олег Зотеев, 11.Жалолиддин Машарипов, 9.Одил Аҳмедов, 5.Анзур Исмоилов, 23.Одил Ҳамробеков.

Огоҳлантиришлар: Йошинори Муто 33, Цукаса Шиотани 48, Фаррух Сайфиев 69, Егори Кримец 72,



- Бугунги учрашувда жамоалар бир хил тактик схемада ўйнашлари кутилмоқда. Таркибга қарайдиган бўлсак, Хажиме Морийасу ва Купер одатдагидек 4-2-3-1 тактик схемани танлашган. Японияда ҳимоя марказида Миура Гента ва Макино Томоаки жойлашишган. Қанот ҳимоясида эса ўнгда Муройа Сеи, чапда Сасаки Шо ҳаракат қилиши кутилмоқда. Таянч зонаси эса Тошихиро ва Шиотани билан тўлдирилган. Ҳужумчи ортида Китагава Коя ҳаракатланса, қанот вингерлари ролида Такаши Инуи ҳамда Ито Жунья ўйнайди. Номинал ҳужумчи сифатида Муто ҳаракат қилиши мумкин. Терма жамоамиз таркибига эътибор берадиган бўлсак, қанот ҳимоясида ўнгда Даврон Ҳошимов, чапда Фарруҳ Сайфиев ўйнайди. Таянч ҳудудини ҳимоя қилиш Фозил Мусаев ва Отабек Шукуровга ишониб топширилган. Ҳужумчи ортида Жавоҳир Сидиқов ўйнайди. Қанотда ўнг тарафда Достон Ҳамдамов, чапда Икром Алибоев ҳаракат қилади. Ҳужумда эса тўпураримиз Элдор Шомуродов ўйнайди.

- Япония бош мураббийи мазкур баҳсда жамоанинг 8 нафар асосий етакчилар саналган Юто Наготомо, Гаку Шибасаки, Генки Харагучи, Гонда Шуичи, Томийасу Такехиро, Хироки Сакаи, Доан Ритсу, Мая Йошида каби футболчиларни захирада қолдирди. Купер эса Аҳмедов, Исмоилов ва Машариповни бугун асосий таркибга киритмади. Шунингдек, қанот ҳимоячилари Акмал Шораҳмедов ва Олег Зотеев ҳам учрашувни захира ўриндиғида кузатишади.

- Эътиборлиси, Япониянинг бошланғич таркибида аввалги баҳсларда ҳали умуман ўйнамаган 7 нафар футболчи ўрин олган. Булар Миура Гента, Муройа Сеи, Сасаки Шо, Инуи Такаши, Аойама Тошихиро, Тсукаса Шиотани ва дарвозабон Даниель Шмидт. Шу тариқа Хажиме Мирайасу Осиё Кубогига олиб келган 23 нафар футболчидан 22 нафарини майдонга туширишга улгурди. Фақатгина 3 захира дарвозабони саналган Хигашигучи Масааки ҳозирча Осиё Кубогида майдонга тушгани йўқ.


Маълумот ўрнида:

- БААда ўтаётган Осиё Кубоги вакилларимиз учун 7-иштирок. Терма жамоамиз 1996 йилги қитъа чемпионатидан бошлаб кетма-кет етти бор Осиё Кубогида узлуксиз иштирок этиб келишмоқда.

- Энг ёмон натижа: ОК-1996 ва ОК-2000 гуруҳ босқичи

- Энг яхши натижа: ОК-2011 ярим финал

- Ўзбекистон терма жамоаси ҳозиргача мусобақа тарихида жами 26 учрашувда майдонга тушган - 13 ғалаба, 3 дуранг ва 10 мағлубият (тўплар нисбати - 41:45)

- Ўзбекистон ва Япония терма жамоаларининг ўзаро ўйинларидаги устунлик яққол самурайлар тарафида - 6 мағлубият, 3 дуранг ва 1 ғалаба.

- Япония терма жамоаси Осиё Кубогида ғолиб чиқиш борасида рекордчи саналади. Улар 4 карра Осиё чемпиони.

- Япония билан Осиё Кубогида бунга қадар икки бор тўқнашганмиз ва мазкур беллашувлар биз учун шармандали мағлубиятлар билан тугаган - 0:4 (ОК-1996), 1:8 (ОК-2000)

- Ўзбекистон терма жамоаси учинчи бор гуруҳ босқичини иккита ғалаба билан бошлади - 2004, 2011, 2019

- Ўзбекистон мазкур мусобақадаги ўтган икки турда жами 912 маротаба тўп узатмани амалга оширган. Шулардан 769 таси мўлжалга аниқ борган. Яъни, фоиз кўрсаткичида терма жамоамиз узатмаларининг 84,3 фоизи тўғри чиққан.

- Япония мусобақадаги ўтган икки ўйинда жами 1130 маротаба узатма оширган. Шулардан 965таси аниқ борган. Япониянинг узатмалари фоиз кўрсаткичида 85,3 фоиз аниқ амалга оширилган.

- ФАКТ: Япония терма жамоасининг ўтган икки турдаги аниқ узатмалари (965) Ўзбекистон терма жамоасининг умумий ҳисобдаги узатмаларидан (912) кўпроқ.

- Ўзбекистон терма жамоасининг Осиё Кубогидаги дастлабки гол муаллифларига айланган футболчилар: (1996-Игорь Шквирин), (2000-Миржалол Қосимов), (2004-Миржалол Қосимов), (2007-автогол), (2011-Одил Аҳмедов), (2015-Игорь Сергеев), (2019-Одил Аҳмедов).

Факт: Ўзбекистон ва Япония терма жамоалари Осиё Кубогида илк маротаба айнан Ал Айн шаҳрида тўқнаш келишган ва унда самурайларнинг қўли баланд келганди - 0:4.

Рейтинг: +113   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика