UZ

Сўнгги янгиликлар

00:4437 ёшли Куадрадонинг янги клуби маълум  2 00:11Вирц "Ливерпул"да қайси рақамни олди?  0 23:42Отабек Нарзуллаев: "Менга ёққан томони - футболчиларимиз охиригача курашди"  0 23:22Камолиддин Тожиев: "Танаффусдан кейин тезда тонусга тушиб олиш осон эмас"  2 23:10Миржалол Қосимов: "Иккинчи даврани ғалаба билан бошлашни мақсад қилгандик"  1 22:55"Истанбул Башакшехир" ўртоқлик ўйинида "Истанбулспор"ни минимал ҳисобда мағлуб этди, Шомуродов ва Файзуллаев баҳсда иштирок этди  10 22:49Улуғбек Бакаев: "Футболда шунақа: сен урмасанг, сенга уришади"  6 22:20Manchester Evening News журналисти "Ман Сити"нинг Ҳусанов бўйича режаларини хабар қилди  5 21:58Суперлига. "Пахтакор" "Машъал" устидан минимал ғалабага эришди  37 21:55Суперлига. ОКМК Қаршида "Бухоро"дан устун келди   16 21:35Тадич янги клубга ўтди  0 21:05"Бавария" футболчиси Лондон клубига ўтади  1 19:53"Ливерпуль" келаси мавсум учун либосларини тақдим этди  12 19:27Сюрприз! Балотелли Испаниянинг 3-дивизион клубига ўтиш арафасида  4 18:34Исак "Ливерпул"га ўтишни истамоқда, "Ньюкасл" эса қарши  6

Осиё Кубоги: Гуруҳ босқичи якунлари ва рамзий терма жамоа Янгиликлар

Осиё Кубоги: Гуруҳ босқичи якунлари ва рамзий терма жамоа

Осиё Кубогининг гуруҳ босқичи учрашувлари якунланди.

Янгича форматда ўтказилган мусобақада 6 гуруҳ ва ундаги 1,2-ўрин соҳиблари нимчорак финал йўлланмасини қўлга киритди. Гуруҳлардаги энг яхши кўрсаткичга эга бўлган тўртта 3-ўрин эгалари ҳам нимчорак финалда ўйнаш ҳуқуқини қўлга киритишди.

"A" гуруҳи: 1-ўрин:БАА, 2-ўрин: Таиланд, 3-ўрин: Баҳрайн
"B" гуруҳи: 1-ўрин:Иордания, 2-ўрин: Австралия
"C" гуруҳи: 1-ўрин:Жанубий Корея, 2-ўрин: Хитой, 3-ўрин: Қирғизистон
"D" гуруҳи: 1-ўрин:Эрон, 2-ўрин: Ироқ, 3-ўрин: Вьетнам
"E" гуруҳи: 1-ўрин: Қатар, 2-ўрин: Саудия Арабистони
"F" гуруҳи: 1-ўрин: Япония, 2-ўрин: Ўзбекистон, 3-ўрин: Уммон



"B" гуруҳида учинчи бўлган Фаластин терма жамоаси 2 очко билан тўртта йўлланмадан бирига эга чиқолмади. Шунингдек, "E" гуруҳида охирги турда КХДРни мағлуб этишни уддалаган Ливанга эса сариқ карточкалари сони ошиб кетгани панд берди. Чунки Вьетнам ва Ливан терма жамоалари тўплари нисбати бўйича бир хил кўрсаткич қайд этишди. Регламент бўйича эса бу вазиятда энг кам огоҳлантириш олган жамоа нимчорак финал йўлланмасини илиб кетди.

Регламент кўра, дастлабки тўртта гуруҳ пешқадамлари энг яхши учинчи ўрин соҳибларига қарши дуч келишди. Қолган гуруҳ ғолибларига эса бошқа гуруҳда иккинчи бўлган рақиблар тушди. Учинчи ўрин соҳиблари ким билан тушиши тартиби эса битта гуруҳдан чиққан жамоалар плей-офф босқичида камида ярим финалга қадар ўзаро тўқнаш келмаслиги инобатга олинди. Масалан гуруҳ ғолиби ва иккинчи ўрин соҳиби финалга қадар бўлган йўлда ўзаро ўйнамаслиги ҳамда биринчи ва учинчи ўрин эгалари камида ярим финалгача учрашмаслиги кўзда тутилди.


Маълумот ўрнида:

Гуруҳ босқичида умуман гол ўтказмаган жамоалар: Иордания, Эрон, Жанубий Корея ва Қатар.
Энг кўп гол урган жамоа: Қатар (10)
Энг кўп гол урган футболчи: Ал Моез Али (7)
Энг кўп сейв амалга оширган дарвозабон: Амир Шафи (15)
Гуруҳдаги барча ўйинда ғалаба қозонган жамоалар: Япония, Қатар ва Жанубий Корея
Умуман очко олмаган жамоалар: Яман, КХДР, Филиппин, Туркманистон
Ўтказилган ўйинлар: 36
Урилган голлар: 96 (ўртача: 2,67)
Мухлислар ташрифи: 370,287 (ўртача: 10,286)


Осиё Кубоги-2019 гуруҳ босқичи рамзий терма жамоаси (3-4-3):
Дарвозабон: Амир Шафи (Иордания)
Ҳимоячилар: Абдулкарим Ҳассан (Қатар), Ким Мин Жаэ (Жанубий Корея), Ториқ Ҳаттоб (Иордания)
Ярим ҳимоячилар: Авер Мабил (Австралия), Салим Ал Давсари (Саудия Арабистони), Харагучи (Япония), Ясин Бахит (Иордания)
Ҳужумчилар: Элдор Шомуродов (Ўзбекистон), Сардар Азмун (Эрон), Ал Моез Али (Қатар)

Рейтинг: +85   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика