

Мусобақа 2024 йилнинг 12 январидан 10 февралигача Қатар мезбонлигида ўтади.

VORTEXAC23 тўпи марказида AFC Asian Cup Qatar 2023™ ёзуви туширилган. Ранглар ва чизиқлар Осиё футболи руҳини ўзида акс эттирган.
Тўп Kelme компанияси томонидан мусобақа учун эксклюзив тарзда тайёрланган. VORTEXAC23 барча синовлардан муваффақиятли ўтган ва замонавий футбол стандартларига жавоб беради.



