UZ

Сўнгги янгиликлар

08:10«Сурхон» «Пахтакор» футболчисини сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага олди  0 07:41«Нефтчи»нинг икки нафар футболчиси фаолиятини Андижонда давом эттиради  2 02:08Александр-Арнольд "Реал"нинг шорт листида биринчи ўринда турибди  2 00:44"Барселона" Германия терма жамоаси ўйинчисини трансфер қилишга яқин  0 00:02Моуринью Рэшфордни Туркияга чорламоқда  5 23:31Азизов, Эрматов, Аҳмедов, Маматқулов, Имомхўжаев ва бошқалар. Янги очилган футзал федерацияси тақдимотидан ГАЛЕРЕЯ  0 23:16Каземиро Ла Лигага қайтиши мумкин  0 22:45Янги федерацияни нималар кутмоқда?  3 22:17Янги футзал федерацияси раҳбари қандай ваъдалар берди?  0 21:46ПСЖ АПЛдан ҳужумчи олиши мумкин  0 21:15"Арсенал" Гёкереш борасида бир қарорга келди  6 20:41"Тоттенхэм" Сон Хён Мин билан хайрлашиши мумкин  2 20:17"Бавария" "Боруссия Д" вингерига даъвогар  0 19:581 йилдан бери гол урмаётган Грилиш "Сити"дан кетиши мумкин  2 19:52Санжар Турсунов — "Локо"нинг тушиб кетиши, Бердиевни табриклагани, клубдаги мантиқсиз ишлар ва келажаги ҳақида   7

Осиё кубоги-2023. Қирғиз Республикаси ва Саудия Арабистони иштирокидаги учрашувлар превьюси Янгиликлар

Осиё кубоги-2023. Қирғиз Республикаси ва Саудия Арабистони иштирокидаги учрашувлар превьюси

Бугун Осиё кубоги 1-тур баҳслари якунига етади.

Таиланд — Қирғиз Республикаси

Ўзаро ўйинлар

Икки жамоа атиги бир маротаба — 2001 йилда тўқнаш келган бўлиб, унда Таиланд 3:1 ҳисобида зафар қучган.


Осиё кубогидаги иштирок

Таиланд мусобақада жами 7 маротаба иштирок этган бўлиб, энг яхши натижаси 3-ўрин ҳисобланади (1972 йил).

Қирғиз Республикаси 2019 йилги турнирда дебют қилган ва нимчорак финалга қадар етиб боришни уддалаган.

Саралаш босқичи

Таиланд 3-саралаш босқичида Ўзбекистон, Малдив ороллари ва Шри Ланка билан бир гуруҳдан жой олиб, якунда 2-ўринни эгаллади.

Қирғиз Респубилкаси худди шу босқичда Тожикистон, Сингапур ва Мьянма билан тўқнаш келиб, гуруҳда иккинчи бўлди.

Турнирга тайёргарлик

Таиланд январь ойида Япониядаги ўртоқлик турнирида иштирок этиб, мезбонга 0:5 ҳисобида имкониятни бой берди.

Қирғиз Республикаси тўртта назорат учрашуви ўтказди: декабрь ойида Ўзбекистон (1:4) ва БАА (0:1)га ютқазган қўшниларимиз январда Сурия (1:1) ва Вьетнам (2:1)га қарши ишончли ўйин ўтказди.


Жамоалар қиймати

Нуфузли Transfermarkt портали Таиланд терма жамоасини 10 миллион евро, Қирғиз Республикаси терма жамоасини эса 6.28 миллион еврога баҳолаган.


Мураббийлар фикри

Масатада Исии (Таиланд бош мураббийи): "Таиланд ва Қатардаги йиғинда яхши тайёргарлик кўрдик ва мусобақа учун тайёрлаган стратегиямизга ишонамиз. 

Футболчилар бор диққат-эътиборини турнирга қаратган. Агарда Япония–Вьетнам учрашувини кузатган бўлсангиз, Жанубий-Шарқий Осиё футболи даражаси юқори эканлигига гувоҳ бўлишингиз мумкин. 

Биз рақибни таҳлил қилдик, уларда ҳужумда тезкор ва мустаҳкам ҳимояга эга. Рақибнинг кучли ва заиф томонларидан хабардормиз."

Стефан Таркович (Қирғиз Республикаси бош мураббийи): "Осиё кубогидек катта турнирнинг бир қисми бўлиш биз учун шараф. Қатар мамлакати бир йил олдин Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилганди. Биз ўзимизнинг энг яхши футболимизни кўрсатишга ҳаракат қиламиз. 40 кунга яқин бор кучимиз билан бу мусобақага тайёрландик. Энди ўз кучимизни майдонда кўрсатиш вақти келди.

Тайёргарлик яхши бўлди. Жуда кўп машғулотлар, тўртта назорат учрашуви ва ҳаказо. Бу даврда футболчиларим бор кучлари билан ҳаракат қилишди. Мен улар тайёр эканликларига 100% аминман. Энг яхши сифатларимизни намойиш этамиз. 

Осиё кубогида осон ўйин йўқ. Ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз. Нима кутаётганимга келсак, албатта, биз кейинги босқичга чиқишни мақсад қилганмиз."

Қизиқарли фактлар

- Таиланд Осиё кубоги гуруҳ босқичидаги сўнгги 6 ўйиннинг фақат иккитасида мағлубиятга учраган (2 ғалаба, 2 дуранг), шу жумладан, сўнгги икки учрашувда ғалаба ва дуранг қайд этган. Жамоа ўтган мусобақада 1972 йилдан бери илк бор плей-офф йўлланмасини қўлга киритди.


Имкониятлар (%): 30-35-35


Саудия Арабистони — Ўмон

Ўзаро ўйинлар тарихи

Икки жамоа 1976 йилдан бери 22 марта тўқнаш келган бўлиб, уларнинг 16 тасида Саудия Арабистони ғалаба қозонган, 2 ўйинда эса Ўмоннинг қўли баланд келган, яна 4 учрашувда дуранг қайд этилган.

Осиё кубогидаги иштирок

Саудия Арабистони Осиё кубогининг уч карра ғолиби ҳисобланиб, охирги титулга 1996 йил эга чиққан. 

Ўмон қитъа биринчилигида тўрт маротаба иштирок этган ва охирги мусобақада нимчорак финалда ортга қайтган.

Саралаш босқичи

Саудия Арабистони ва Ўмон 2022 йилги жаҳон чемпионати саралаш босқичининг сўнгги раундига йўл олгани сабабли автоматик равишда мусобақа иштирокчисига айланганди.


Турнирга тайёргарлик

Саудия Арабистони январь ойида Ливан (1:0), Фаластин (0:0) ва Гонгконг (2:0)га қарши назорат учрашувларида майдонга тушди.

Ўмон эса Хитой (2:0) ва БАА (1:0)га қарши назорат ўйинлари ўтказди.

Жамоалар қиймати

Нуфузли Transfermarkt портали Саудия Арабистони терма жамоасини 23.15 миллион евро, Ўмон терма жамоасини эса 9 миллион еврога баҳолаган.


Мураббийлар фикри

Роберто Манчини (Саудия Арабистони бош мураббийи): "Биз йирик жамоалардан бири эканлигимизни биламиз, лекин Осиё кубоги жуда муҳим турнир ҳисобланади. Ушбу мусобақада кўплаб кучли терма жамоалар иштирок этади ва биз қўлимиздан келганини амалга оширишни хоҳлаймиз. 

Чемпионликни қўлга киритишни истасак, кучлироқ бўлишимиз керак. Футбол ғалати нарса, турнир давомида кўп нарсалар ўзгариб кетиши мумкин. Италия бош мураббийи бўлган пайтим Европа чемпионатида бор-йўғи олтинчи фаворит саналардик, аммо якунда чемпионликни қўлга киритдик."

Бранко Иванович (Ўмон бош мураббийи): "Бўлажак учрашувни интиқлик билан кутяпмиз. Бу ерга катта иштиёқ билан ташриф буюрдик. 

Саудия Арабистонининг сўнгги ўйинларини таҳлил қилдик, шунингдек, Манчининг футбол фалсафаси ҳақида тушунчаларини ўргандик. Бироқ биз рақибдан кўра ҳар доим ўзимизга кўпроқ эътибор қаратамиз. Агар фақат рақибнинг ёндашувига қараб қоладиган бўлсак, ҳеч қачон натижага эриша олмаймиз."

Қизиқарли фактлар

- Бўлажак учрашув жамоаларнинг Осиё кубогидаги дастлабки тўқнашуви бўлади.

- Ўмон Осиё кубогидаги сўнгги тўрт ўйиннинг ҳар бирида камида битта тўп ўтказиб юборган.

- Ўмон Осиё кубогида тўрт иштирокнинг биротасида дастлабки ўйинни ғалаба билан бошлай олмаган (1 дуранг, 3 мағлубият).


Имкониятлар (%): 45-30-25

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика