UZ

Сўнгги янгиликлар

02:00ЖЧ саралаши. Италия Исроил дарвозасига 5та гол урди, Швеция кутилмаганда мағлубиятга учради  4 00:42CAFA Nations Cup-2025. Энг яхшилар аниқланди ва ғолибга соврин топширилди  23 00:30Муҳаммадрасул Абдумажидов Бельгия клубига ўтмайди  2 00:14Славен Билич Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийига айланиши мумкин  34 00:05Тимур Кападзе: "Эрон терма жамоаси қачон рози бўлган ўзи?"  101 23:00Қозоғистон Президенти Тоқаев: "Футбол клубларини хусусийлаштириш бўйича ишларни тезлаштириш керак. Бусиз футбол ривожланмайди"  4 21:50"CAFA Nations Cup-2025". Ўзбекистон терма жамоаси 13 йилдан сўнг Эронни ютди ва турнир ғолибига айланди  1027 20:32Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинога “Дўстлик” орденини топширди  17 20:26Португалиялик мураббий Озарбайжон терма жамоаси бош мураббийлигидан кетди  11 19:52CAFA Nations Cup турнирида сенсация! Ҳиндистон пенальтилар сериясига кўра Ўмондан устун келиб, 3-ўринни қўлга киритди!  16 19:13Гвардиола Абдуқодир Хусанов учун янги режа ишлаб чиқди  11 18:32ЎФА раҳбарияти Ўзбекистон МТЖга таклиф этишни хоҳламаган мураббий "Байер"ни бошқаради  11 18:04Амирҳуссайн Ҳуссайнзода: "Ҳакамлар Ўзбекистон фойдасига қарор қабул қилмоқда"  21 17:42Ахбор Имомхўжаев хотира турнири-2025. Мусобақа, жамоалар, гуруҳлар ва яшил майдонга қайтаётган юлдузлар  5 17:30Омид Нурафкан: "Ўзбекистонни икки-уч гол фарқи билан мағлуб эта оламиз"  10

Осиё Кубоги-2023 қайси мамлакатда ўтиши керак? Янгиликлар

Осиё Кубоги-2023 қайси мамлакатда ўтиши керак?

Келаси йил бўлиб ўтадиган Осиё Кубогига қайси давлат мезбонлик қилиши ҳамон аниқ эмас.

ОФК кеча тўртта мамлакат мезбонлик учун ариза топширилганини маълум қилди. Хабарингиз бор, Осиё Кубоги-2023 аслида Хитойда бўлиб ўтиши керак эди, бироқ коронавирус билан боғлиқ ҳолат сабаб Хитой мезбонликдан воз кечди. 

Натижада ОФК барча аъзо мамлакатларга мезбонлик бўйича хат юборди. Ва тўртта давлат хатга жавобан тайёрлигини маълум қилди. Булар - Австралия, Индонезия, Жанубий Корея ва Қатар. 

Катта эҳтимол билан навбатдаги қитъа биринчилиги мана шу тўрт давлатдан бирида ташкил этилади. ОФК 31 августга қадар ҳар бир давлат ўз дастурини тақдим этиши учун муҳлат берган. 17 октябрь куни эса Осиё Кубоги-2023 мезбони эълон қилинади.

Сизнингча, Осиё Кубоги мезбонлиги кимга берилгани маъқул?

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика