Осиё Кубоги-2019. Финални Эрматов бошқаради

Narzulla Saydullayev
30 янв 2019, 13:30
ОФК БААдаги Осиё Кубогининг финалида ишлайдиган ҳакамлар номини эълон қилди.

Япония ва Қатар ўртасидаги баҳсни ўзбекистонлик Равшан Эрматов бошчилигидаги ҳакамлар ишлашади. Қанотларда ҳамюртларимиз Абдуҳамидулло Расулов ва Жаҳонгир Саидов ишлашади.

Эслатиб ўтамиз, Эрматов 2011 йил Қатарда ўтган Осиё Кубоги финалида ҳам бош ҳакам бўлган эди.



Япония - Қатар
Бош ҳакам: 
Равшан Эрматов (Ўзбекистон)
Қанот ҳакамлари: Абдуҳамидулло Расулов ва Жаҳонгир Саидов (иккиси Ўзбекистон)
Захира ҳаками: Ма Нинг (Хитой)
Видео ассистент ҳакам: Паоло Валери (Италия)
Видео ассистент ҳакам ёрдамчилари: Муҳаммадд Тақи Бин Жаҳари (Сингапур) ва Кристофер Бит (Австралия)


Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›