UZ

Сўнгги янгиликлар

09:22«Челси» Почеттинонинг ўрнига бош мураббий топди  2 08:57«Атлетик» афсонаси Икер Муниаин ёзда жамоадан кетишини маълум қилди  1 08:34Фернандо Торрес қайси жамоани бошқариши маълум  4 08:10«Барселона» «Манчестер Сити» етакчиларидан бирини 50 миллион еврога сотиб олиши мумкин  2 07:44Клопп кечаги мағлубиятдан сўнг чемпионлик имкониятлари ҳақида гапирди  4 07:20Лига 1. "Монако" - "Лилль" 1:0  0 07:15Лига 1. "Лорьян" - ПСЖ 1:4  0 07:10АПЛ. "Манчестер Юнайтед" - "Шеффилд" 4:2  0 07:05АПЛ. "Эвертон" - "Ливерпуль" 2:0  0 07:00АПЛ. "Кристал Пэлас" - "Ньюкасл" 2:0  0 02:10АПЛ. "Ливерпуль" "Эвертон"га ютқазиб, чемпионлик пойгасидаги имкониятларини янада ёмонлаштириб юборди  24 02:00АПЛ. "Ман Юнайтед" 20-ўриндаги "Шеффилд"ни қийинчилик билан мағлубиятга учратди  32 00:50Тебас яқин келажакда Ла Лига ўйинлари АҚШда ўтказилишини маълум қилди  5 00:35Франция. ПСЖ "Лорьян"дан устун келди ва чемпионлик масаласини деярли ҳал қилди  2 00:22Breaking: Хави "Барселона"да қолишга қарор қилди!  26

Осиё Кубоги-2019. Феликс Санчес Қатарнинг муваффақиятидан хурсанд Янгиликлар

Осиё Кубоги-2019. Феликс Санчес Қатарнинг муваффақиятидан хурсанд

Осиё Кубогига Қатар терма жамоаси ҳам жиддий тайёргарлик кўрмоқда.

Бку жамоа гуруҳ ўйинларини Саудия Арабистони, Ливан ва КХДРга қарши ўтказади. Қатарликлар шу ойнинг ўзида тўртта ўртоқлик учрашувида майдонга тушишади: 23 декабрь Иордания, 25 декабрь Қирғизистон, 27 декабрь Жазоир ва 31 декабрь куни Эронга қарши.

Жамоа бош мураббийи Феликс Санчес бўлажак учрашувлар олдидан ўз фикрини билдирди:

"Тўртта ўйин биз учун фойдали бўлади. Биз шу баҳслар орқали жамоа ҳолатини яна бир бор текшириб оламиз. Ўйинлар якунига етиш арафасида БААга борадиган таркибни аниқлаб оламиз. Якуний рўйхат 26 декабрда эълон қилинади. Умуман олганда мен жамоам эришаётган натижалардан хурсандман".

Маълумот учун, испаниялик мураббий декабрдаги йиғинга 27 нафар футболчини таклиф этган. Қатар терма жамоаси шу пайтгача ўтказилган ўртоқлик учрашувларида Хитой, Фаластин, Эквадор ва Швейцарияни мағлуб этди. Исландия билан дуранг қайд этилган бўлса, Ўзбекистонга терма жамоасига қарши баҳсда мағлуб бўлишди.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика