UZ

Сўнгги янгиликлар

12:38"Манчестер Юнайтед" Аюб Буадди билан шартнома имзолашга яқин турибди  0 12:13"Ливерпуль" ван Дейкка ўринбосар топди  0 11:28"Манчестер Юнайтед" "Порту" хавбеки учун "Атлетико" билан курашади  0 10:53ESPN Европанинг энг яхши ёзги трансферлари рейтингини эълон қилди  1 10:21Англия терма жамоаси сардори ЖЧ фаворитлари ҳақида гапирди  0 09:48Де ла Фуэнте бошчилигидаги Испания терма жамоаси рекорд ўрнатди  0 09:14Переснинг "Реал"даги тақдири маълум  8 08:40"Насаф" Ўзбекистон МТЖ аъзосига қизиқиш билдирмоқда  6 08:06Sofascore. Кечаги учрашув қаҳрамонлари неча баҳога лойиқ кўрилди?  4 07:40"Арсенал"нинг асосий футболчиси жароҳат олди  2 03:48Ислом Исмоилов: "Италия билан бир жойда яшаяпмиз. Саудия Арабистони билан ҳам шундай бўлганди"  14 03:03ЖЧ саралаши. Швейцария ва Грецияда ғалаба, Дания ўз уйида Беларусни мағлуб этолмади ва бошқа натижалар  0 02:03ЖЧ саралаши. Испания Грузияга жавобсиз 4 та гол урди, Туркия, Австрия ва Уэльсда ҳам ғалаба  0 01:17U-17 ЖЧ. Нимчорак финал ўйинлари вақти маълум бўлди  15 00:30Суперлига. "Динамо" – "Андижон" 2:0  0

Осиё Кубоги-2019. Бернд Штанге: "Ё ўрдакларни боқишим ё футболга қайтишим керак эди" Янгиликлар

Осиё Кубоги-2019. Бернд Штанге: "Ё ўрдакларни боқишим ё футболга қайтишим керак эди"

Сурия терма жамоаси бош мураббийи Бернд Штанге интервью берди.

Бир йил олдин германиялик 70 ёшли мутахассис маза қилиб дам олаётганди. Бироқ унга футболсиз ҳаёт зерикарли кўринди. Натижада шу йилнинг ёзида яна катта футболга қайтиб, Сурия терма жамоасини қабул қилиб олди. Бернд Штанге интервью берар экан, нима сабабдан футболга қайтгани ҳамда Сурия терма жамоаси билан режалари ҳақида гапириб берди.

"Бир қарорга келиш мен учун қийин бўлди. Ҳам ўзим, ҳам оилам учун келажакда нима қилишим лозимлигини билиб олишим керак эди. Олдимда иккита йўл турарди: биринчиси, уйимиз олдидан оқиб ўтадиган дарёда сузиб юрадиган ўрдакларни боқиш, иккинчиси футболга қайтиб севимли касбим билан шуғулланиш. Мен боғимиздаги гулларни кесиб ёки бўлмаса набираларимни ўйнатиб юришим ҳам мумкин эди, бироқ футбол севгиси устунлик қилиб охири катта футболга қайтдим. Мен Сурия терма жамоасидан тушган таклиф ҳақида кўп ўйладим ва якунда бир қарорга келдим".

"1998-2001 йиллар оралиғида Австралияда ишлаганман. Австралияда футбол учун ҳамма нарса бор: стадион, машғулот майдонлари, база, транспорт. У ерда футбол профессионал даражага кўтарилган. Сурияда айтарли ҳеч нима йўқ, лекин бу ерда ғалабага чанқоқ футболчилар бор. Улар ютиш учун борларини беришга тайёр".

"Ўтган йил Суриянинг Австралияга қарши иккита ўйини ҳам кўрдим. Менга Сурия бирмунча кучлидек кўринганди, лекин омад Австралия томонида бўлди. Ушбу ўйинларни кўргач суриялик футболчилар билан ишлаш фикри туғилди. Ахир улар жуда меҳнаткаш. Биз навбатдаги Осиё Кубогида яна Австралия билан ўйнаймиз. Лекин эътиборни фақат шу баҳсга қаратмаймиз. Чунки Иордания билан Фаластин ҳам жиддий рақиб".

"Эндиликда Сурияда ҳам футболга нисбатан муносабат ўзгаряпти. Омар Ал Сома, Омар Хрбин каби футболчилар аксар ёшлар учун ўрнак ҳисобланади. Миллий чемпионат баҳслари йўлга қўйилди. Латакиа, Алеппо, Хомс - хуллас қаерга борманг, стадион тўла мухлисларни кўрасиз. Футбол Сурияда тирик. Мана кўрасиз, биз Осиё Кубогида ҳам ўзимизни кўрсата оламиз. Сафимизда ёшлар билан бир қаторда етакчилар ҳам бор".

"Футболчиларимиз майдон ҳолати яхшимаслиги, овқатланиш кучли эмаслиги ҳақида ўйлаётганлари йўқ. Улар фақат бир нарсани хоҳлашяпти: Осиёда ўзларини кўрсатишни. Шогирдларим ёш бола эмас, улар ҳақиқий эркак. Мен бу жамоа билан Осиё Кубогида ғолиб чиқишни истайман", - дейди германиялик мураббий.

Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика