UZ

Сўнгги янгиликлар

13:44"Лацио" сотилмайди  0 13:22"Ал Ахли" Аргентина термаси ярим ҳимоячисини сотиб олмоқчи  0 13:00Ориф Маматказин, "Обод" собиқ устози, "Нефтчи" афсонаси — U-19 чемпионатида ишлайдиган мураббийлари билан танишамиз (1-қисм)  2 12:49Санчо "Боруссия"да қолишни истайди  1 12:19Жароҳат олган бўлсада, Кейн терма жамоа лагерига йўл олди   2 11:42АПЛнинг икки вакили Австралияда майдонга тушади  0 11:04Роналду Швеция билан ўйин учун Португалия терма жамоасининг қайдномасига киритилмади  5 10:31Суперлига-2024: 3-тур баҳсли вазиятлари юзасидан Эксперт-ҳакамлар комиссияси хулосаси  7 10:04«Жаҳон чемпионатининг саралаш учрашувларига ёш, тажрибасиз ва янги футболчиларни жалб этиб, уларни ўйин услубига мослаштириш учун вақт йўқ, чунки бу жуда мураккаб» - Катанец ОФК расмий сайтига интервю берди  19 09:51Пике «Барселона» бош мураббийлиги учун икки номзодни айтди  3 09:23Англия терма жамоаси Евро-2024 учун либосини тақдим этди  3 09:15Рустам Мирсодиқов 70 ёшда!  3 08:52«Арсенал»нинг яна бир футболчиси термада ўйнашдан бош тортди  5 08:25Стерлинг кечирим сўради  3 07:58«Атлетико»га қарши учрашувда қизил олган Хави нечта ўйинга четлатилиши маълум  0

Осиё Кубоги-2011 ярим финалига чиққан Ўзбекистон терма жамоаси футболчилари ҳозир қаерда? Янгиликлар

Осиё Кубоги-2011 ярим финалига чиққан Ўзбекистон терма жамоаси футболчилари ҳозир қаерда?

Теглар :  Осиё Кубоги-2011
2011 йилда Ўзбекистон терма жамоаси Осиё Кубогида ўзининг энг яхши натижасини қўлга киритди – ярим финалга қадар етиб борди.

У ерда, афсуски, терма жамоамиз Австралияга йирик 0:6 ҳисобида мағлуб бўлди ва учинчи ўрин учун кечган баҳсда корейслар кучлироқ (2:3) чиқди.

Championat.asia ўша афсонавий жамоани эслаб, унинг футболчилари ҳозир қаерда эканликларини айтиб ўтди. Турнирда камида иккита ўйин ўтказган футболчилар ҳисобга олинди.

Темур Жўраев, 38 ёш
Жўраев ўша Осиё Кубогида иккита ўйинда, жумладан ярим финалда майдонга тушди. Ўтказиб юборилган олтита голнинг камида учтасида Темурнинг айби бор. Айниқса, Робби Крузнинг сўнгги голи. Шундан сўнг Жўраев бир неча бор Ўзбекистон терма жамоасига чақирув олди, аммо бошқа майдонга тушмади.

2014 йилда Темур “Пахтакор”ни тарк этиб, Тошкентнинг “Локомотив” клубига ўтди. “Шўртан”, “Динамо” клубларида ҳам ўйнаб, “Пахтакор”га қайтди. Жўраев фаолиятини 2018 йилда якунлаганди. Ҳозир Темур “Пахтакор” академиясида дарвозабонлар мураббийи бўлиб ишлайди.



Анзур Исмоилов, 37 ёш
Исмоилов турнирга Хитойнинг “Чангчун” клуби футболчиси сифатида йўл олган. Анзур қарийб саккиз йилни шу ерда ўтказди ва 2018 йилда ўз ватанига, “Локомотив”га қайтди. 2011 йилги Осиё Кубогида Жанубий Кореяга қарши учинчи ўрин учун ўйиндан ташқари барча учрашувларда қатнашган.

Исмоилов ҳамон футбол ўйнаётган кам сонли футболчилардан бири. Ҳозир у АГМКда тўп тепмоқда. У кўпинча жамоани сардорлик боғчаси билан майдонга олиб чиқади. Анзур 2020 йилгача Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафида 103 та ўйинда майдонга тушган. Фақат Сервер Жепаров (127), Тимур Кападзе (119), Одил Аҳмедов (108) ва Игнатий Нестеров (106) кўпроқ.



Одил Аҳмедов, 34 ёш
Аҳмедов инкор этиб бўлмайди, ўзбек футболининг афсонаси. 2011 йилги Осиё кубоги олдидан Одил “Анжи”га кўчиб ўтди ва у ерда Россия чемпионатининг энг яхши футболчиларидан бирига айланди. Фаолиятининг чўққиси "Краснодар"да ўйнаган пайтга тўғри келди - 2014/2015 йилги мавсумда у РПЛнинг энг яхши ҳимоячи ярим ҳимоячиларидан бири сифатида "33 талик рўйхати"га киритилган. Дарвоқе, турнир давомида Одил иккита гол урди (Хитой ва Қатар терма жамоалари дарвозасига).

2017 йилда Аҳмедов "Шанхай СИПГ"га ўтганди. Кейинроқ Хитойда "Тянцин" ва "Канчжоу" клубларида ўйнади. Ўтган йилнинг декабр ойида Одил фаолиятини якунлаб, ЎФА вице-президенти лавозимини эгаллаган эди.



Саҳоб Жўраев, 35 ёш
Жўраев 2011 йилги Осиё кубогида учта ўйинда иштирок этган. Унинг Ўзбекистон терма жамоасидаги сўнгги ўйини 2012 йилнинг январ ойида бўлиб ўтган. Орадан икки йил ўтиб Саҳоб "Бунёдкор"ни тарк этди, бир неча мавсумни "Локомотив" ва АГМКда ўтказди ва шундан сўнг фаолиятини якунлади. Ўша пайтда у эндигина 30 ёшда эди.

Саҳоб ўша жамоанинг у ҳақида ҳеч қандай маълумотга эга бўлмаган ягона футболчиси. Ҳатто Жўраевнинг собиқ шериклари ҳам унинг ҳозир қаердалигини билишмайди. Фақат унинг футболга алоқаси йўқлиги маълум.



Виктор Карпенко, 44 ёш
Карпенко Ўзбекистон терма жамоасининг ўша турнирдаги энг тажрибали футболчиси бўлган (33 ёш). У чорак финалда Иорданияга қарши ўйиндан ташқари барча ўйинларда майдонга тушган. Умумий ҳисобда Виктор терма жамоа сафида 61 та ўйин ўтказган.

Карпенко узоқ вақт Россия, Қозоғистон ва Ўзбекистонда ўйнаган ва фақат 39 ёшида футболни тугатган. Викторнинг сўнгги клуби “Бунёдкор” эди. У ерда Карпенко мураббийлик фаолиятини бошлади: дастлаб у Вадим Абрамов, Миржалол Қосимов ва Шуҳрат Мақсудовларга ёрдамчи бўлган, шу йилнинг май ойидан бошлаб эса жамоани бошқариб келмоқда.



Азизбек Ҳайдаров, 36 ёш
Хайдаров 2011 йилги Осиё Кубогининг барча олтита ўйинида қатнашиб, биринчи дақиқаларданоқ майдонга тушди. 2018 йил октябр ойида Ўзбекистон миллий терма жамоасидаги сўнгги ўйинини ўтказган, 2019 йил ёзида эса футболчилик фаолиятини якунлаган. Азизбек фаолиятининг асосий қисмини Бирлашган Араб Амирликларининг “Ал-Шабаб” клубида ўтказди (6 йил ичида 136 та ўйин). Шундан сўнг Ҳайдаров ЎФАда ишлаб, мамлакат терма жамоаларининг машғулотлар марказига масъул бўлган. У яқинда “Бунёдкор” академиясига директор этиб тайинланди.




Тимур Кападзе, 40 ёш
Кападзе ҳам олтита ўйиннинг барчасини асосий таркибда ўтказган ва бирорта ўйинда захирага олинмаган. Умуман олганда, Тимур Ўзбекистон терма жамоаси сафида 119 та ўйин ўтказган ва бу терма жамоа тарихидаги иккинчи кўрсаткичдир.

2011 йилги Осиё кубоги олдидан Кападзе “Бунёдкор”дан Кореянинг “Инчеон Юнайтед” клубига ўтган эди. Бироз вақт ўтгач, Тимур БААдан “Шаржа”га кўчиб ўтди. 2015 йилда “Актобе”да уч йил ўтиб, ватанига қайтди. Кападзе фаолиятини 2018 йилда якунлаган, у учун сўнгги клуб Тошкентнинг “Локомотив” клуби бўлган. Ҳозирда Тимур “Олимпик” ва яқинда U-23 Осиё кубоги финалига чиққан Ўзбекистон ёшлар терма жамоасига устозлик қилмоқда.



Сервер Жепаров, 39 ёш
Ўзбекистон миллий терма жамоасида фақат Сервер Жепаров (127) Кападзедан кўп ўйин ўтказгакн. 2008 ва 2011 йилларда Осиёнинг энг яхши футболчиси ушбу турнирда иккита гол урди ва иккита голли узатмани амалга оширди.

Ўша жамоанинг кўплаб футболчилари каби Жепаров 2011 йилги Осиё Кубогига легионер мақомида борган - кейин "Сеул"да ўйнаган. Умуман олганда, Сервер Жанубий Корея клубларида беш йил тўп тепди. Саудия Арабистони, Эрон ва Қозоғистонда ҳам ўйнаган. Жепаров фаолиятини 2020 йилда Бекободнинг “Металлург” клубида якунлаган. Яқинда у пойтахтнинг “Локомотив” клубига спорт директори этиб тайинланди.



Максим Шацких, 43 ёш
Шацких Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафида кўп ўйин ўтказмаган (атиги 60), аммо бу вақт ичида 34 та гол уришга муваффақ бўлган. У ҳамон терма жамоанинг энг яхши тўпурари бўлиб турибди. Элдор Шомуродов аллақачон жуда яқин бўлса-да - унинг терма жамоадаги голлари сони 30 та.

Максим деярли бутун фаолиятини Украинада ўтказди. У Киевнинг "Динамо" жамоаси таркибида энг катта муваффақиятга эришди: олтита чемпионат, бешта Украина кубоги ва Чемпионлар лигасидаги ўйинлари. Шацких Украина чемпионатининг барча вақтлардаги энг яхши тўпурари (124 та гол). 2016 йилда Максим мураббийлик фаолиятини бошлаган. У Киевнинг “Динамо”си ва Волгограднинг “Ротор” клубларида ишлаган, бир ой олдин эса Шацких “Пахтакор” спорт директори лавозимига тайинланган.



Жасур Ҳасанов, 38 ёш
Хасанов 38 ёшда, лекин у ҳали ҳам майдонда жавлон уриб тўп тепмоқда. Жорий мавсумда у “Сўғдиёна” сафида 14 та ўйин ўтказиб, 3 та гол ва 5 та голли узатмани амалга оширган. 2011 йилги Осиё кубогига келсак, Жасур ўшанда бешта учрашувда қатнашган ва икки марта жамоадошларининг голларига ёрдам берган. Хасанов Ўзбекистондан ташқари Қатар ва Бирлашган Араб Амирликларида ҳам ўйнаган. Ўз уйида “Навбаҳор”, “Машал”, “Бунёдкор”, “Локомотив”, “Қизилқум”, “Насаф” ва АГМК клублари шарафини ҳимоя қилган.




Улуғбек Бақоев, 43 ёш
Қизиғи, Хасановнинг “Сўғдиёна”даги устози унинг “Бунёдкор” ва Ўзбекистон миллий терма жамоасидаги собиқ ҳамкори – Улуғбек Бақоевдир. 2011 йилги Осиё Кубогида Бақоев иккита ўйинда майдонга тушиб, иккита гол урган. Бақоев фаолияти давомида Ўзбекистон, Россия, Қозоғистон ва Бирлашган Араб Амирликлари клубларида тўп тепган. 2017 йилдан буён Улуғбек мураббий сифатида ишлаб келмоқда. “Сўғдиёна”дан олдин “Бухоро”ни бошқарган.



Игнатий Нестеров, 39 ёш
Игнатий Нестеров ёши катта бўлишига қарамай, ўйнашда давом этмоқда. Ўйинлар сони бўйича (106) Ўзбекистон терма жамоаси тарихидаги энг яхши дарвозабон ҳозирда "Қизилқум" шарафини ҳимоя қилмоқда. Жорий мавсумда 12 та ўйинда Нестеров ўз дарвозасидан 13 та гол ўтказиб юборди, бешта учрашувда “нолга” ўйнади.

2011 йилги Осиё Кубогида Нестеров бешта ўйин ўтказди ва Иордания билан чорак финалда жароҳат олди, аммо Жанубий Кореяга қарши учинчи ўрин учун ўйинда майдонга тушди. Игнатий “Пахтакор”, “Бунёдкор” ва Тошкентнинг “Локомотив” клубларида ўйнаб, 13 марта мамлакат чемпиони бўлганлиги билан танилган. Шунингдек, у фаолияти давомида Саудия Арабистонининг “Уҳуд” жамоасида ўйнаган.




Шавкат Муллажонов, 36 ёш
Муллажонов турнирда учта учрашувда иштирок этди. Унинг ҳисобида Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафида жами 39 та ўйин бор. Шавкат фаолияти давомида “Қизилқум”, АГМК, “Ал-Аҳли”, “Ан-Наср”, Хитойнинг “Ляонинг”, “Локомотив”, “Ал-Шабаб”, “Бухоро”, “Металлург”, “Сўғдиёна”, “Нефтчи” клубларида ўйнаган. Муллажонов фаолиятини олти ой олдин якунлаган эди. У тез орада "Олимпик" мураббийлар штабида иш бошлайди, унинг тайинланиши расман эълон қилинади.



Станислав Андреев, 34 ёш
2011 йилги Осиё кубогидаги бешта учрашувда Андреев битта голли узатмани амалга оширган. Бу Жанубий Кореяга қарши учинчи ўрин учун ўйинда содир бўлди. Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафида жами 38 ўйин ўтказган. 2022 йилдан бери Станислав асосий чап қанот ҳимоячиси бўлган "Навбаҳор" шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. У аввалроқ Бекободнинг “Пахтакор” ва “Металлург” клубларида тўп тепган.




Вагиз Галиулин, 34 ёш
Галиулин турнирда битта ўйин ўтказган бўлса-да, мақоламизда уни тилга олмасликнинг иложи йўқ. Вагиз Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафида бор-йўғи 14 та ўйин ўтказган, аммо у анча ёрқин ва муваффақиятли фаолият олиб бормоқда. 19 ёшидан бошлаб у Россияда тўп тепиб келмоқда. У ерда кўплаб жамоалар шарафини ҳимоя қилган. Хусусан, "Рубин", "Сибир", "Нефтехимик", "Уфа", "Тамбов". "Рубин" таркибида Галиулин чемпионлик ва Россия Суперкубогини қўлга киритди ва "Тосно" таркибида у Россия кубоги ғолибига айланди.

Энди Вагиз “Нефтехимик” шарафини ҳимоя қилади. У ўтган мавсумда жамоа сардори бўлган ва барча мусобақаларда 30 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол урган ҳамда 9 та голли узатмани амалга оширган. Галиулин охирги марта Ўзбекистон терма жамоасида бир йил олдин ўйнаганди.




Марат Бикмаев, 36 ёш
Марат Бикмаев билан ҳам худди шундай ҳолат. Ёшлигида у Россияга жўнаб кетди ва у ерда "Советлар қанотлари", "Рубин", "Спартак-Нальчик" ва "Алания" клубларида ўйнади. Тўғри, Галиулиндан фарқли ўлароқ, у ватанига қайтди. Ҳозир Марат “Сўғдиёна”да тўп тепмоқда. Бунга қадар у “Пахтакор”, Тошкентнинг “Локомотив” ва “Актобе” шарафини ҳимоя қилган.

2011 йилги Осиё Кубогида Бикмаев фақат битта ўйин ўтказган - у австралияликлар билан ярим финалда захирадан майдонга тушган. 2017 йилда Ўзбекистоннинг энг яхши футболчиси сифатида эътироф этилган. “Пахтакор” ва “Локомотив” таркибида у еттита чемпионат ва бир хил миқдордаги мамлакат кубогини қўлга киритган.




Санжар Турсунов, 35 ёш
Турсунов турнирдаги олти учрашувнинг барчасида иштирок этди. Унинг ҳисобида Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафида жами 50 та ўйин бор. Ҳозир Санжар АГМКда ўйнайди. Аввалроқ у Россиянинг “Иртиш”, “Волга”, “Алания” ва “Газовик” клубларида, Ўзбекистонда “Локомотив” ва “Бунёдкор”, Қатарда “Умм-Салол” ва “Ал-Харитият”, шунингдек, Украинанинг “Ворскла” ва Кореянинг “Таежон Ситизен” клубларида тўп тепган.




Александр Гейнрих, 37 ёш
2011 йилги Осиё Кубогида Ўзбекистон миллий терма жамоаси тарихидаги иккинчи тўпурар (32 гол) учта гол урди. Улардан иккитаси учинчи ўрин учун ўйинда киритилди, бироқ бу ғалаба қозониш учун етарли бўлмади: Гейнрих дубл қайд этгунга қадар корейслар 3:0 ҳисобида олдинда бораётган эди.

Александр Россия, Ўзбекистон, Қозоғистон, Жанубий Корея ва Бирлашган Араб Амирликларида фаолият юритган. У 2018 йилда фаолиятини якунлаган ва “Ордабаси”да селеционер мураббий сифатида ишлаган. Эндиликда Гейнрих ўз севимли касбида ишсиз қолган.

“Фаолиятим давомида мен тез-тез йўлда бўлардим. Шу боис, дам олишга ва оилам билан Москвада вақт ўтказишга қарор қилдим”, — деди у ўзбек футболи афсоналари ва А серия юлдузлари ўртасидаги ўйинга келганида ЎФА матбуот хизматига берган интервюсида.




Вадим Абрамов, 59 ёш
Албатта, Ўзбекистон терма жамоаси мураббийини алоҳида таъкидлаш жоиз. 2011 йилги Осиё Кубогида жамоани Вадим Абрамов бошқарган. 2012 йилнинг ёзида у терма жамоани тарк этган бўлса-да, 2019 йилда қайтиб келиб, яна икки йил у ерда ишлади. Абрамов шунингдек, “Нефтчи”, “Трактор”, Ўзбекистон олимпия терма жамоаси, “Локомотив”, “Остона” ва “Бунёдкор” клубларини бошқарган. Вадим Абрамов 2021 йилнинг ёзидан бери ишсиз қолган. “Ҳозир нима қиляпсиз?” деган саволга Абрамов “Championat.asia” нашрига “дам оляпман” деб жавоб берди. Бироқ, баъзи маълумотларга кўра, унинг ўз бизнеси бор.




2011 йилги Осиё кубогида Муроджон Зуҳуров, Азиз Ибрагимов, Олим Навкаров, Шавкат Саломов ва Фарруҳ Нурлибоев ҳам терма жамоамиз сафида бўлишганди. Аммо улар мусобақада 1тадан кўп ўйин ўтказишмаганди. 


Николай Егоричев тайёрлади

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика