UZ

Сўнгги янгиликлар

23:32Бундеслига. "Байер" 90+6 дақиқада гол уриб яна мағлубиятдан қутулиб қолди!  4 23:25ПСЖ — "Гавр". Дембеле ва Асенсио асосий таркибда, Мбаппе эса захирада  1 23:11"Атлетико" — "Атлетик". Коке, Гризманн ва Уильямслар асосий таркибда  0 23:04"Астон Вилла" — "Челси". Таркиблар маълум  0 22:55А Серия. Туриндаги "Ювентус" — "Милан" ўйини якунланди  5 22:23Рамос "Интер Майами"га йўл олиши мумкин  1 21:55"Челси" тўпурари сафга қайтди  0 21:40БАА чемпионати. Абдуллаев четлатилган ўйинда "Хорфаккан" меҳмонда "Ажман" билан ўйинда иродали дуранг қайд этди  2 21:00АПЛ. "Манчестер Юнайтед" ўз уйида 19-ўриндаги жамоани юта олмади  12 20:37Ямалга 200 млн евродан ошиқ беришга тайёр клуб топилди  7 20:07Туркия Суперлигаси. "Сивасспор" "Коньяспор"га қарши ўйиннинг сўнггида ғалабани илиб кетди, Турғунбоев эса...  0 20:02Александр Стоймирович: "Барчаси биз ўйлагандек бўлмади"  0 19:51Клопп журналистнинг Салоҳ билан боғлиқ вазият ҳақидаги саволига жавоб берди  11 19:27Жамшид Саидов: "Вазифани бажардик"  1 19:14ЛаЛига. "Жирона" ғалабага эришиб, 2-ўринга кўтарилди. Жамоа ҳужумчиси тўпурарлар жадвалида етакчилик қилмоқда  4

Осиё кубоги-2007 ғолиби: "Ўзбекистон терма жамоаси чорак финалга қадар етиб бора олади" Янгиликлар

Осиё кубоги-2007 ғолиби: "Ўзбекистон терма жамоаси чорак финалга қадар етиб бора олади"

Ироқ терма жамоаси билан 2007 йилги Осиё кубогида чемпион бўлган Жорван Виейра Қатар майдонларида бўлиб ўтадиган Осиё Кубоги бўйича сайтимизга интервью берди.

- Осиё кубогидан нималар кутмоқдасиз? Турнирдаги терма жамоалар ҳақида фикрларингиз билан бўлишсангиз

- Авваламбор барча Ўзбекистонлик футбол мухлисларига саломимни йўллайман. ОК-2023га келадиган бўлсак, ажойиб ва қизиқарли мусобақа бўлиши шубҳасиз. Чиройли футбол бўлади, деган умиддаман. Фаворитларни аниқ айта олмайман. Яхши терма жамоалар жуда кўп ва мураббий сифатида айнан кимдирни таъкидлаб ўта олмайман.

- "Б" гуруҳига назар ташласак. Ушбу гуруҳдан жой олган терма жамоалар ҳақида қандай фикрдасиз? Қайси жамоа кейинги босқичга чиқиши мумкин?

- B гуруҳидаги учрашувларни томоша қилиш жуда қизиқ бўлади. Ҳар бир терма жамоа жуда рақобатдош. Ҳиндистонда футбол ривожланиб бормоқда, аммо ҳинд терма жамоасида катта мусобақалардаги иштирок тажрибаси кам. Осиё кубоги Ҳиндистон терма жамоасининг даражасини кўрсатиб беради. Қолган учта терма жамоанинг даражаси бир-бирига жуда яқин. Австралия катта турнирларнинг доимий иштирокчиси, Ўзбекистон терма жамоаси кучли таркибга эга ва ўз олдига катта мақсадлар қўйган. Сурия терма жамоаси ҳам осонликча таслим бўлмайди, уларда яхши таркиб шакилланган. Сурия терма жамоаси футболчиларининг асосий қисми легионерлар, Австралия терма жамоаси каби. Ўзбекистон терма жамоасининг асосий қисми эса маҳаллий футболчилардан ташкил топган, легионерларнинг кўпчилиги Россияда чемпионатида ўйнашади.


Жорван Виейра Олмалиқда

- Араб мамлакатларида кўп вақт ишлагансиз ва араб футболида катта тажрибага эгасиз. Араб терма жамоаларининг ҳозирги ҳолати қандай?

- Араб терма жамоалари ҳар хил ҳолатда. Умумий таъриф бериш нотўғри бўлади, деб ўйлайман. Ўтган ҳафта Ўмон ва БАА ўртоқлик учрашувини томоша қилдим ва Ўмон терма жамоаси ғалаба қозонди. БАА терма жамоасидан кўпроқ нарса кутган эдим. Қатар мусобақа мезбони ва улар шубҳасиз чемпионлик унвонини ҳимоя қилишга ҳаракат қиладилар. Сурия ҳақида аввалроқ гапириб ўтдим, улар жуда курашувчан ва рақобатдош. Ливан терма жамоаси янги мураббий билан мусобақада иштирок этади ва ливанликлар янги бош мураббийнинг услубида ўйнашади. Ливан терма жамоасидан ҳар нарса кутиш мумкин. Саудия Арабистони эса жуда кучли терма жамоа ва улар ҳозир жуда кучли таркибга эга. Яна бир араб мамлакати - Баҳрайн, Баҳрайн терма жамоасини кучсизроқ деган бўлар эдим. Баҳрайн футболига стабиллик етишмайди. Шунингдек Фаластин терма жамоаси ҳам ушбу мусобақада иштирок этади. Фаластин терма жамоасининг аҳволини биласиз, улар мамлакатида рўй бераётган ҳодисалар сабаб улар ўз халқини хурсанд қилишга интилишади ва қўшимча иштиёқ билан ўйнашади. Саудия Арабистонини Араб мамлакатлари ичидаги энг кучлиси деб ўйлайман. Мен ишлаган Ироқ терма жамоаси эса ушбу мусобақада "сюрприз" жамоа бўлади деб ўйлайман.

- Ўзбекистон терма жамоаси ҳақида нима дея оласиз?

- Ўзбекистон терма жамоаси катта амбицияга эга жамоа, аммо терма жамоангиз катта мусобақаларда катта натижага эриша олмаган. Умид қиламанки Ўзбекистон терма жамоаси Қатардаги Осиё кубогида ўз футболини янги даражага олиб чиқади. Терма жамоангиз қийинчиликларсиз чорак финалга қадар етиб бора олади. Буёғига эса Япония ва Жанубий Кореяларга қарши гранд жамоалар билан тўқнаш келасизлар.

- Ироқ терма жамоаси билан 2007 йилги Осиё кубогида чемпион бўлгансиз. Ўша мусобақа ҳақида нималарни эслайсиз? Ўзбекистон терма жамоаси ҳам Ироқ-2007га ўхшаб тарихий натижа қайд этиш учун нима маслаҳат бера оласиз (ҳазил оҳангида)

- Ироқ терма жамоаси билан тарихий натижага эришгандик. Ўша мусобақага яхши тайёргарлик кўрган эдик. Ироқ терма жамоаси жуда кўп муаммоларга дуч келганига қарамай, биз чемпион бўлганмиз ва Ироқ халқини хурсанд қилганмиз. Ўзбекистонга фақатгина омад тилайман. 

Абдулвосит Бектемиров суҳбатлашди

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика