UZ

Сўнгги янгиликлар

11:43Ўзбекистон футзал терма жамоасининг Ироққа қарши учрашувини баҳрайнлик рефери бошқаради  1 11:22"Пахтакор-79" ПФЛ талабини бажармагани учун Биринчи лигадан четлаштирилиши мумкин  0 10:47Шерзод Эсанов: «Биз Андижон халқи ва »Андижон« мухлислари учун бор кучимизни майдонда берамиз»  6 10:20«Манчестер Сити»нинг ёзги асосий трансфер мақсади маълум  4 09:52Англия клублари 9 йил аввалги нохуш натижани такрорлашди  5 09:26Иброҳимҳалил Йўлдошев: «Осиё кубогига келишим жуда қийин бўлди»  4 09:01Клопп жамоасини Европа лигасидан чиқиб кетгани ҳақида фикр билдирди  3 08:36Ўзбекистон кубоги. Бугун 2-турга старт берилади  0 08:10Футзал. Бугун терма жамоамиз 2-турда майдонга тушади  0 07:47«Байер» навбатдаги рекордни ўрнатди   6 07:05U-23 Осиё кубоги. Иордания - Қатар 1:2   0 07:00U-23 Осиё кубоги. Индонезия - Австралия 1:0   0 06:55Европа лигаси. "Марсель" - "Бенфика" 1:0 (Пенальтилар 4:2)   0 06:50Европа лигаси. "Рома" - "Милан" 2:1   0 06:45Европа лигаси. "Аталанта" - "Ливерпуль" 0:1   0

Осиё футболи ҳақида билишимиз керак бўлган маълумотлар Янгиликлар

Осиё футболи ҳақида билишимиз керак бўлган маълумотлар

Осиё футболидаги баъзи маълумотларни савол-жавоб шаклида эътиборингизга ҳавола этамиз.

Савол: Ча Бум Кун 1998 йилга қадар Бундеслигада энг кўп гол урган легионер бўлиб келаётганди. Унинг рекордини ким янгилаган?

Жавоб: Стефан Чапуисат. Ушбу футболчи Бундеслигада 308 учрашув ўтказиб, 98та гол урган. У фаолияти давомида "Дармштадт", "Айнтрахт" ва "Байер" клубларида тўп тепган. Ҳозирда мазкур рекорд Роберт Левандовскига тегишли. 


Савол: Хитой Суперлигасининг 2019 йилги мавсумида энг кўп мухлис ташриф буюрган стадион қайси?

Жавоб: Бу "Бейжинг" ФК уй учрашувларини ўтказадиган "Уоркерс" стадиони. Ўртача ҳар ўйинга 66,661 мухлис ташриф буюрди. 


Савол: ОЧЛда битта ўйинда энг кўп гол урган футболчи ким?

Жавоб: Магно Алвес. Бразилиялик ҳужумчи "Гамба Осака" таркибида Вьетнамнинг "Да Нанг" клубига бир ўйинда 5та гол уришнинг уддасидан чиққан. 


Савол: 2018 йил аёллар ўртасидаги Осиё Кубогида ким тўпурар бўлган?

Жавоб: Ли Йинг. Хитойлик ҳужумчи 7та гол билан мусобақа тўпурари бўлганди.


Савол: Бешта Осиё Кубогида иштирок этган ягона футболчи ким?

Жавоб: Игнатий Нестеров. Нестеров 2004 - 2019 йиллар оралиғида ўтказилган барча бешта мусобақада иштирок этиб, бу борада ўзига хос рекордчи ҳисобланади. Тўрт мартадан қатнашганлар: Ясухито Эндо (Япония), Женг Жи (Хитой) ва Маъсуд Шожайи (Эрон). 


Савол: Жанубий Корея К-лигасига қачон асос солинган?

Жавоб: 1983 йилда. Маълумот учун Япония J-лигаси 1992 йилда, Хитой Суперлигаси эса 2004 йилдан йўлга қўйилган. 


Савол: Ҳам ОФК Кубоги, ҳам ОЧЛ финалида ўйнаб мағлубиятга учраган жамоа қайси?

Жавоб: Бу Суриянинг "Ал Карама" клуби. "Ал Карама" 2006 йил ОЧЛ финалига чиқиб, "Чонбук Хюндай Моторс"га имкониятни бой берган. 2009 йилги ОФК Кубоги финалида эса "Қувайт СК"дан мағлуб бўлган.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика