UZ

Сўнгги янгиликлар

11:28«Милан» ёзда Пиолини истеъфога чиқаради. Унинг ўрнига ким бош мураббий бўлиши маълум  1 11:04«Реал Мадрид» Начонинг ўрнига кимни олиб келиши маълум  4 10:42U-23 Осиё кубоги. Қатар - Австралия учрашувини ўзбекистонлик ҳакам бошқаради  3 10:38Ёзда «Барселона»ни тарк этадиган Хави Европанинг номдор жамоасига бош мураббий бўлиш учун асосий даъвогар  7 10:35Кувайт U-23 бош мураббийи: "Футболда барча ғалаба қозонишни хоҳлайди, лекин биз етарли тажрибага эга эмасмиз"  5 10:11Ўзбекистон U-23 — Кувайт U-23 ўртасидаги учрашувни суриялик ҳакам бошқариб боради  1 09:44Салоҳнинг «Ливерпуль»даги келажаги маълум  0 09:20ПСЖ собиқ устози «Барселона»ни бошқариши мумкин  13 08:55Дилшод Раҳматов: «Ўйиндан ўйинга кучайиб борамиз. Мақсадимиз – чемпионлик!»  1 08:31Sofascore. Элдор Шомуродовнинг кечаги ўйини неча баҳога лойиқ кўрилди?  8 08:07Ўзбекистон кубоги. Бугун 2-тур баҳслари давом эттирилади  0 07:43Осиё кубоги. Бугун Кувайтга қарши майдонга тушамиз  9 07:15U-23 Осиё кубоги. Хитой - Корея Республикаси 0:2  0 07:10U-23 Осиё кубоги. БАА - Япония 0:2  1 07:05U-23 Осиё кубоги. Таиланд - Саудия Арабистони 0:5   0

Осиё чемпионлар лигаси. Бугун бўлиб ўтадиган ўйинлар Янгиликлар

Осиё чемпионлар лигаси. Бугун бўлиб ўтадиган ўйинлар

Теглар :  "Пахтакор" ОЧЛ
Бугун Осиё чемпионлар лигасида гуруҳ босқичининг охирги тур ўйинлари бўлиб ўтади.

Кун тартибидан тўртта учрашув ўрин олган. "C" ва "D" гуруҳларида жамоалар охирги тур баҳсини ўтказишади. "C" гуруҳида БААнинг "Ал Айн" клуби Эроннинг "Истиқлол" жамоаси билан куч синашади. Бу ўйин иккала жамоа учун ҳам у қадар муҳим эмас. Шунга қарамай жамоалар коэффициент йиғиш мақсадида кураш олиб боради. 

Яна бир ўйин Доҳада "Ал Дуҳайл" ва "Ал Ҳилол" ўртасида кечади. Бугун "Ал Дуҳайл" ғалаба қозонса ҳам гуруҳ пешқадами бўла олмайди. Чунки "Ал Ҳилол" аллақачон 12 очко жамғариб қўйган. 

"C"гуруҳи. 6-тур. 20 май

23:00. "Ал Айн" - "Истиқлол"

23:00. "Ал Дуҳайл" - "Ал Ҳилол"

 

Табиийки ўзбек футболи ишқибозларининг нигоҳи Жидда шаҳридаги баҳсга қаратилади. Чунки бунда "Пахтакор" сафарда "Ал Аҳли" меҳмони бўлади. Бугунги ўйинда "Пахтакор"ни дуранг ҳам қониқтиради, лекин барибир Арвеладзе шогирдлари ғолиб чиқиш учун ҳаракат қилса керак. 

Кейинги босқич масаласини ижобий ҳал қилган "Ал Садд" Теҳрондаги "Озоди" стадионида "Персеполис" меҳмони бўлади. ОЧЛ ўтган йилги финалчиси "Персеполис" бу йил гуруҳдан чиқа олмади. Шунинг учун жамоа охирги турни фақат расмиятчилик учун ўтказади. 

"D" гуруҳи. 6-тур. 20 май

21:30. "Персеполис" - "Ал Садд"

00:00. "Ал Аҳли" - "Пахтакор" 

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика