UZ

Сўнгги янгиликлар

23:06УЕФА "Барса"га қарши ўйиндаги немис мухлисларнинг хатти-ҳаракатлари учун "Айнтрахт"ни жазолайди  0 22:43Эрон. Рустам Ашурматов гол урган ўйинда "Истиқлол" "Малаван" билан дуранг ўйнади  0 22:15"Ал Иттиҳод" Бенземага янги шартнома таклиф қилмади  1 21:53"Рома" "Манчестер Юнайтед" ҳужумчисини сотиб олмоқчи  5 21:21Қаршидаги "Марказий" стадион чими янгиланади   3 20:55Эрлинг Ҳоланд ТВ орқали деярли ҳамма футболни томоша қилишини айтди  6 20:32Каррагер Салоҳдан узр сўради  5 19:51Жеррард Салоҳ ҳақида: "Автобус тагига ташлашди" қабилидаги гаплар нотўғри, аммо ҳеч ким мукаммал эмас"  5 19:25Хитойда спорт идорасининг собиқ раҳбари коррупция сабаб ўлимга ҳукм қилинди  5 19:10Александр Хомяков: "Очиғи, нима дейишга ҳам ҳайронман"  17 18:49Анри Салоҳ ҳақида: "Ливерпуль"да муаммолар бўлиб турганда ва ўзинг натижа кўрсатмаётган пайтда фақат ўзинг ҳақингда гапириш ярамайди. Мен "Барса"да ўйнамаётганимда буни Пепнинг юзига айтганман, оммага эмас. Жамоани ҳимоя қилиш керак"  26 18:39Александр Ежов: "Ҳақли ғалабага эришдик деб ўйлайман"  7 18:15Погба туя пойгаларига инвестиция киритди: "Спорт бу — спорт, асослари ўхшаш. Дунёдаги энг қиммат туяга эгалик қилишни хоҳлардим"  2 17:40Ван Бастен Салоҳ ҳақида: "Агар Мо шундай муносабат билдираётган бўлса, унинг ақли май қўнғизиникидек экан"  10 17:25Николя Пепе: "Роналду Месси ҳақида жуда кўп гапиради. "Наруто"да ким тинмай валдирайди? Саске. Ким жим юради? Наруто"  32

Осиё чемпионатида Ўзбекистон олимпия терма жамоасини қўллаб-қувватланг Янгиликлар

Осиё чемпионатида Ўзбекистон олимпия терма жамоасини қўллаб-қувватланг

Хабарингиз бор, январь ойида Таиланд яшил майдонларида 23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасида Осиё чемпионати бўлиб ўтади.

Токио-2020 Олимпиада ўйинларига йўлланма тақдим этадиган мазкур мусобақада Ўзбекистон олимпия терма жамоаси юртимиз шарафини ҳимоя қилади.

Бутун Осиё футболи жамоатчилиги диққат-марказида бўладиган ушбу мусобақада сиз – азиз ишқибозларнинг қизғин қўллаб-қувватлаши футболчиларимизга янада руҳ ва шижоат бериши тайин.

Ўзбекистон футбол ассоциацияси қитъа биринчилигида терма жамоамизни бевосита стадиондан қўллаб-қувватлаш истагида бўлган ҳамюртларимизга яқиндан маслаҳат ва кўмак беришга тайёр:

- Мухлисларга мусобақа давомида олимпия терма жамоамиз иштирокидаги футбол учрашувлари учун чипталар бепул тарзда тақдим этилади;

- Таиландда терма жамоамиз ишқибозлари учун расмий фан-клуб томонидан атрибутикалар тақдим этилади.

Олимпиячиларимизни Таиландда қўллаб-қувватлаш истагида бўлган ҳамюртларимиз +998901759001 рақамига қўнғироқ қилиб, виза олиш тартиби, сафар сарф-ҳаражатлари, қайси Тур операторларига мурожаат қилиш ва бошқа шу каби масалалар бўйича маслаҳат олишлари мумкин.

Рейтинг: +29   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика