Осиё чемпионатида бронза медалларини қўлга киритган футзалчиларимизга мукофот пуллари топширилди

Tolibjon Qosimov
12 мар 2018, 14:42
Жорий йилнинг 1-11 февраль кунлари Хитой Тайпейида футзал бўйича Осиё чемпионати бўлиб ўтган эди.

Ана шу қитъа биринчилигида Баҳодир Аҳмедов бош мураббийлигидаги Ўзбекистон терма жамоаси учинчи ўрин учун баҳсда Ироқни пенальтилар сериясида мағлуб этиб бронза медалларини қўлга киритган эди.

Бугун Ўзбекистон футбол Ассоциацияси анжуманлар залида Осиё чемпионатида совриндор бўлган футзалчиларимизни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Унга кўра, уларнинг ҳар бирига 24 564 000 сўмдан мукофот пуллари топширилди.


Футзал бўйича миллий терма жамоамизга келгусида ҳам омад ва зафарлар тилаб қоламиз.

Ўхшаш янгиликлар


Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›