UZ

Сўнгги янгиликлар

12:27Суперлиганинг 8-турида ишлайиган ҳакамлар билан танишинг  0 10:50«Байер» Алонсонинг ўрнига Испаниядан бошқа мураббий топди  0 10:22Анчелоттининг навбатдаги жамоаси қайси бўлиши очиқланди  6 09:25«Барселона»га қарши учрашувда қизил карточка олган «Реал» футболчиларининг тақдири маълум  19 08:57Луис Энрике Лондондаги ғалаба ҳақида фикр билдирди  3 08:26Артета мағлубиятдан сўнг нималар деди?  10 08:05ЕЧЛ. ПСЖ биринчи ўйинда ғалаба қозонди, "Арсенал"нинг голи ҳисобга олинмади  5 07:58Анчелоттининг Бразилия билан келишуви барбод бўлиши мумкин, Нега?  7 07:30Ўзбекистон кубоги. Бугун 2-тур якунланади  1 01:54ЕЧЛ. ПСЖ Лондонда "Арсенал"ни таслим этди  102 00:30Вадим Абрамов: "Ҳар қандай ҳолатда ҳам биринчи ўринда қоламиз"  2 00:15"Ал Аҳли" "Ал Ҳилол" устидан ишончли ғалаба қозониб, Элит ОЧЛ финалига йўл олди!  30 23:50Февзи Давлетов: "Афсуски, йўл қўйган иккитагина хатомиз туфайли мағлуб бўлдик"  1 23:35Эрик Дайер "Бавария"ни тарк этади. Унинг кейинги жамоаси аниқ  2 22:49Мендининг жароҳати жиддий бўлиб чиқди  3

Осиё чемпионати U22. Ўзбекистоннинг рақиблари аниқланди Янгиликлар

Осиё чемпионати U22. Ўзбекистоннинг рақиблари аниқланди

Ўзбекистон U-22 ёшлар терма жамоаси 2014 йили бўлиб ўтадиган U-22 ёшлар ўратсидаги Осиё чемпионати «D» гуруҳида Саудия Арабистони, Ироқ ҳамда Хитой терма жамоаларига қарши тўп суради.
24 август куни Уммон пойтахти Мускат шаҳрида 2014 йилги U-22 Осиё чемпионати финал босқичига қуръа ташланди. Унга кўра, финал босқичида иштирок этадиган Ўзбекистон U-22 ёшлар терма жамоаси мусобақанинг «D» гуруҳида Саудия Арабистони, Ироқ ҳамда Хитой терма жамоаларига қарши ўйнайди.

Таъкидлаш жоиз, ҳар икки йилда бир маротаба ўтказилиши кўзда тутилган U-22 ёш тоифасидаги мазкур мусобақа ОФК тасарруфида 2014 йили биринчи марта ташкил этилади. ОФК U-22 Осиё чемпионатига 2014 йилнинг 11-26 январь кунлари Уммон мезбонлик қилади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон U-22 ёшлар терма жамоаси 2012 йилнинг июнь ойида Непал мамлакати мезбонли қилган саралаш баҳсларида муваффақиятли иштирок этган ва ОЧ-2014 йўлланмасини қўлга киритган эди.

U-22 Осиё чемпионати. 11-26 январь. Уммон.
Қуръа натижалари.

«А» ГУРУҲИ
Уммон
Иордания
Жанубий Корея
Мьянмар

«В» Гуруҳи
КХДР
БАА
Сурия
Яман

«С» Гуруҳи
Япония
Австралия
Эрон
Кувайт

«D» Гуруҳи
Ўзбекистон
Саудия Арабистони
Ироқ
Хитой

«D» Гуруҳи ўйинлари тақвими.

12 январь
Ўзбекистон – Ироқ

14 январь
Ўзбекистон - Хитой

16 январь
Ўзбекистон – Саудия Арабистони
 
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика