UZ

Сўнгги янгиликлар

15:10Маркус Рэшфорд Евро-2024га бора олмаслиги мумкин  0 14:38Парехо Винисиус ҳақида: "Ажойиб спортчи, аммо ўйинчилар ўзини футболга бағишлаши керак. Мени пиёниста дейишарди, лекин бунга эътибор бермаганман ва жавоб қайтармаганман – бундай одамлардан юқорироқ бўлиш зарур"  0 13:47Суперлига. 9та клуб дастлабки 3та турда фақат бир хил формадан фойдаланди. Бунга сабаб нима?  4 13:44"Манчестер Юнайтед" "Реал" футболчисини сотиб олмоқчи  0 13:23Хавининг дисквалификацияси бўйича апелляция рад этилди   1 12:50Ўзбекистон кубогининг саралаш босқичига қуръа ташланди  3 12:15Месси: "ЖЧ-2022да ғолиб бўлмаганимизда, мен терма жамоадан кетардим"  2 11:53Начо ва Васкес "Реал" билан шартномасини узайтиради  2 11:23"Шўртан"нинг мавсумдаги илк ғалабаси қандай қўлга киритилди?   0 10:37Футзал. Терма жамоамиз бугун Қирғиз Республикасига қарши баҳс олиб боради  0 10:00Хави «Барселона»да қолиши мумкин, бироқ бош мураббий сифатида эмас  4 09:24Месси футболдан ташқари яна қайси спорт турларига қизиқишини айтди  13 08:50Про лига. Бугун турнинг марказий учрашуви бор  8 08:34Шеригини «нокаут» қилган Бекмуродов жарима тўлайди. ЎФА Тартиб-интизом қўмитасининг қарорлари эълон қилинди  17 08:21Депайнинг агенти: «Бу ёлғон»  10

"Ўша "Пахтакор" ҳақида энг яхши хотиралар қолган" – 1994 йилги Осиё ўйинлари ғолиби Александр Тихонов Янгиликлар

"Ўша "Пахтакор" ҳақида энг яхши хотиралар қолган" – 1994 йилги Осиё ўйинлари ғолиби Александр Тихонов

Бугун ўзбек футболидаги асосий фожиа – 1979 йилда содир бўлган мудҳиш воқеа рўй берганига 43 йил бўлди.

13 август куни афсонавий жамоа шарафига Санкт-Петербургда "Пахтакор" ва "Зенит" фахрийлари ўртасидаги учрашув бўлиб ўтади.

"Championat.Asia" мухбири Николай Егоричев Ўзбекистон терма жамоаси таркибида 1994 йилги Осиё ўйинларида ғолиб чиққан Александр Тихонов билан суҳбатлашди.

Ушбу интервью орқали қуйидаги саволларга жавоб оласиз:

Александр Викторович Россия терма жамоаси футболчисини қандай тарбиялаган?

У охирги марта қачон ватанида бўлган?

Нима учун Ўзбекистон терма жамоаси Россия билан ўйнаши керак эмас?

"Пахтакор" фахрийлари сафида ким ўйнайди?

Нега Кержаков ва Аршавинни "Зенит" учун ўйнашга жалб қилинмади?

- Александр Викторович, сиз қаерда яшаяпсиз? Нима билан шуғулланяпсиз?

- Мен Москвада яшайман. Мен Фрязино (Москва вилояти – таҳририят эслатмаси)да 2005-2006 йилларда туғилган болаларни шуғуллантираман. Жамоа Москва биринчилигида ўйнайди. Ундан олдин бошқа ёшдаги йигитларни тарбиялаганман – масалан, 1996 йилларни. Хусусан, Дмитрий Баринов тарбия топишида қўлим бор. Ҳозир у Москванинг "Локомотив" клуби ва Россия терма жамоасида ўйнамоқда.

- У билан гаплашиб турасизми? 

- Ҳа, албатта. Мен у ва унинг оиласи билан алоқада бўлиб тураман.



- Дмитрий Европага кетмаганидан афсусланмайсизми? Унга "Валенсия" қизиқаётгани айтилганди...

- У келишиб бўлган эди, аммо ўзингиздан қолар гап йўқ, ҳаммаси бошлангач, бу иш ўхшамай қолиб кетди. Ушбу ёзда у "Валенсия"га кетиши керак эди, лекин эркаклик ваъдасида туриб, "Локомотив"да қолди.

- Нега мураббийлик фаолиятингизни катталар даражасида давом эттирмадингиз? 1990 йиллар охирида “Сурхон”га мураббийлик қилгансиз...

- Футболдан ташқари қиладиган ишларим ҳам бор. Шунинг учун бу иш билан шуғулланмаганман.

- Ўзбекистонда охирги марта қачон бўлгансиз?

- Менимча, тўрт йил олдин. Кузда боришни режалаштиряпман.

- Собиқ жамоадошларингиздан қайси бири билан мулоқот қилиб турасиз?

- Андрей Фёдоров, Фёдор Гаглоев билан – улар билан Фарғонада бирга ўйнаганмиз. Айтганча, у Валерий Газзаевнинг жияни. Албатта, Андрей Пятницкийнинг ҳам. У билан эртага Санкт-Петербургга, "Пахтакор" – "Зенит" учрашувига борамиз. У ҳозир Степан Атоян билан Грецияда.

- Россия Пятницкий ва Кечиновни Ўзбекистондан ўғирлаган деган фикрга қўшиласизми?

- Масалан, 1994 йилда уларсиз ҳам кучли жамоамиз бор эди. Уларнинг ўзлари шундай қарорга келишди. Бундан ташқари, Пятницкий Жаҳон чемпионатида ўйнаган.

- Ҳозир Ўзбекистон чемпионатини кузатиб борасизми?

- Унчалик эмас. Танишларим билан мулоқот қилиб тураман – масалан, Вадим Абрамов. Яқинда Самарқанднинг "Динамо"сини бошқаришга киришди, менга хабар юборди. Мен улар орқали баъзи маълумотларга эга бўламан.

- Ўзбекистон миллий терма жамоаси Россия билан ўртоқлик ўйини ўтказиши мумкинлиги ҳақида маълумотлар бор. Бу ҳақда қандай фикрдасиз?

- Агар ўйин бўлиб ўтса, Ўзбекистон албатта танқид қилинади. Менимча, ҳозир Россия билан умуман ўйнамаган маъқул – дарҳол ОФК томонидан қандайдир санкциялар пайдо бўлиши мумкин. Воқеалар қандай ривожланишини билмайман. Ноябргача ҳали анча вақт бор.

- Тез орада "Пахтакор" ва "Зенит" фахрийлари ўртасидаги учрашув бўлиб ўтади. Бу масалада ташаббус кимдан чиқди?

- "Халқаро Ислом бизнеси ассоциацияси" ташкилоти бор, унга "Пахтакор"нинг собиқ футболчиси Марат Кабаев раҳбарлик қилади. Буларнинг барчаси унинг ташаббуси билан ташкил қилинмоқда.. Бундай ўйинлар ҳар йили ўтказилади. "Айра" технопарки ва унинг раҳбари Юрий Берестов бу ишларда кўмаклашмоқда.

- Учрашувда кимлар иштирок этади?

- "Зенит" бизга 40 кишилик рўйхатни тақдим қилди, ўзимиз бизга қарши ўйнашни истайдиганларни танлаб олдик. Аршавин, Кержаков ва бошқа йигитларни олмасликка қарор қилдик, чунки улар биздан анча ёш. Масалан, Александр Спивак, Алексей Игонин, Дмитрий Радченко, Александр Куртеян "Зенит" сафида тўп тепади. Умуман олганда, жуда кўп таниқли шахслар бор.

Дарвозамизни Виктор Пшеничников ва Ринат Дасаев қўриқлайди. Ҳимояда — мен, Стас Маргулис ва Олег Синелобов. Ярим ҳимояда — Андрей Пятницкий, шунингдек, Андрей Канчельскис ҳам чақирилди. "Анжи" президенти Осман Кадиев майдонга тушади. Дарвозабон Андрей Мананников "Зенит" учун қайдномадан ўтди – у бизда ҳам ўйнайди, лекин ҳужумда. Бу тўлиқ рўйхат эмас, Ўзбекистондан кўплаб йигитлар келишади. Валерий Кечинов, афсуски, у ерда бўлмайди: биз унга қўнғироқ қилдик, лекин у тиззаси оғриётганини айтди.

- Ўша афсонавий "Пахтакор" жамоаси ҳақида қандай хотиралар қолган?

- Албатта, улар буюк футболчилар эди. Айниқса, Михаил Анни эслайман — у билан ўйнаган йигитлар у хотиржамлик билан, чап ва ўнг оёқ билан узун пас бера олганини айтишади. Айтганча, биз унинг укаси Иннокент билан дўстмиз. Ҳозир у Жанубий Кореяда яшайди. Унинг уйида меҳмон бўлганман. Болалигимда менга ўша "Пахтакор" футболчилари эришиб бўлмайдиган даражада бўлиб туюларди. Умуман олганда, ўша жамоа ҳақида энг яхши хотиралар қолган.


Николай Егоричев суҳбатлашди 

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика