"Ўрунов "Уфа"да модалар қироли". Остоннинг жамоадоши ҳамюртимиз ҳақида фикр билдирди

Aziz Tukhtamuradov
26 мар 2021, 08:02
"Уфа" ярим ҳимоячиси Парфе Бизоза ўзбекистонлик Остон Ўрунов ҳақида ўз фикрларини билдирди.

-Ўрунов "Спартак"да машҳур кийимлар брендини харид қилганидан сўнг суратга тушганди ва ўшандан сўнг сурат мемларга айланиб кетганди. Жамоа ичида шуни эслаб ҳазиллашишадими?

"Бу бўйича гапиришганини сезмадим. Аммо у "Уфа"да модалар қироли, шуниси аниқ. Унинг жуда яхши услуби ва гардеробида ажойиб либослари бор. Мен ҳам ундан "стиль" бўйича нималарнидир ўрганишим керак. 

Лекин мен кийим "Gucci" бўлгани учунгина у ердан товар сотиб олмайман. Шунчаки ёқса, у қандай бренд эканлигидан қатъи назар сотиб оламан. 

Остон эса ўзини қулай ҳис қилгани, ўзига ёққани учун бу кийимларни кияди деб ўйлайман", - деди бурундилик футболчи. 

Ўхшаш янгиликлар


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: Sport24.ru

Сўнгги янгиликлар

Барча ›