Ўртоқлик учрашувининг чипталари нархи 10 минг долларга етди
10 июл 2017 15:49
Янгиликлар
Ўртоқлик учрашувининг чипталари нархи 10 минг долларга етди
"Барселона" ҳамда "Реал" ўртасида Майамида бўлиб ўтадиган ўртоқлик учрашуви чипталари 10 минг долларга етди.
Барча чипталар март ойидаёқ 20 дақиқа ичида сотиб бўлинган эди.
АҚШда қонунийлаштирилган иккинчи қўл бозорида ушбу баҳс учун энг арзон чипта 283 доллар туради.
"Барселона" АҚШдаги турнирда "Ювентус" ва "Манчестер Юнайтед" билан ўйнайди, "Реал" эса "Манчестер Сити" ва "Манчестер Юнайтед" билан.
"Барселона" ҳамда "Реал" ўртасидаги баҳс тарихда иккинчи маротаба Испания ташқарисида бўлиб ўтади. Илк бор бундай баҳс 1982 йил Венесуэлада бўлиб ўтган ("Реал" 1:0 ҳисобида ғалабага эришган).
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади
Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Динамо" билан дуранг ўйнади
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" — "Манчестер Сити" 3:0
Фикрлар