UZ

Сўнгги янгиликлар

20:35"Навбаҳор"га ФИФА тақиқи қўйилган. Клуб айни дамда янги футболчиларни рўйхатдан ўтказа олмайди  0 20:05"Манчестер Юнайтед" "Лион" ярим ҳимоячисини сотиб олмоқчи  0 19:38"Ливерпуль" Исакни қўлга киритиш йўлидаги ҳаракатини тўхтатмаяпти  6 19:10Туанзебе "Манчестер Юнайтед"ни судга берди  0 18:42"Милан" таркибни швейцариялик ҳужумни билан тўлдирмоқчи   0 18:15Каррерас: "Реал"ни бола сифатида тарк этиб, эркак бўлиб қайтдим"  3 17:49Сардор Рашидов катта футболга қайтди  17 17:40Аббос Файзуллаев Туркияга йўл олишга яқин   12 17:23"Мальорка" "Барселона"дан ярим ҳимоячи сотиб олди  2 16:56"Бунёдкор" ҳужумчиси жамоани тарк этди  9 16:35"Реал" футболчиси Вальверде жаҳон рекордини ўрнатди  4 16:07Расман: "Брентфорд" "Ливерпуль" собиқ аъзосини бепул қўлга киритди  1 15:40Тер Штеген уни асосий дарвозабон сифатида кўрмайдиган Фликдан хафа  3 15:12"Манчестер Сити" 1 миллиард фунтлик келишувга эришди!  2 14:50"Навбаҳор" хорижда йиғин олиб боради  0

Ўртоқлик учрашуви. Қатар Швейцарияда Иорданияни мағлуб этди Янгиликлар

Ўртоқлик учрашуви. Қатар Швейцарияда Иорданияни мағлуб этди

Теглар :  ҚатарИордания
ЖЧ-2018 саралашида Ўзбекистон билан бир гуруҳдан ўрин олган Қатар терма жамоаси кеча Швейцарияда ўртоқлик учрашувини ўтказди.

Даниэль Каррено бошчилигидаги жамоа Иордания билан ўртоқлик учрашувида 3:2 ҳисобида зафар қучди. Эътиборлиси Қатар сафидаги учала голни ҳам ҳужумчи Себастьян Сория рақиб дарвозасиига урди. Қатар 20 август куни Европадаги йиғинни якунлаб Дохага қайтади.

25 август куни "Ал Садд" стадионида Таиланд билан ўртоқлик учрашуви ўтказади.


Иордания - Қатар 2:3

Голлар: Абдулраҳмон Баба 29 пенальти, Аттиаҳ 76 - Себастьян Сория 16, 54, 80


Эслатиб ўтамиз, Қатар 1 сентябрь куни Эрон меҳмони бўлади ва 6 сентябрь куни ўз майдонида Ўзбекистон билан ўйнайди.

Швейцариядаги йиғинда иштирок этган футболчилар рўйхати: Клод Амин Лекомт, Холид Муфта, Аҳмад Ёссир, Муҳаммад Муса, Абдул Раҳмон Муҳаммад, Исмоил Муҳаммад, Луиз Мартин, Муҳаммад Абдуллоҳ, Муҳаммад Мунтари, Карим Будиаф, Муаз Али, Ҳассан Ал Ҳайдос, Саад Ал Шиб, Карим Ҳассан, Али Асад, Муҳаммад Касола, Иброҳим Мажид, Педро Мигель, Себастьян Сориа, Умар Барри, Родриго Табата, Аҳмад Алаа, Абдулраҳмон Абакр, Аҳмад Абдул Мақсуд, Халифа Абубакр, Буалим Хухи, Мешал Абдуллоҳ, Акрам Афиф.


Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика