UZ

Сўнгги янгиликлар

08:20Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?  1 07:53EЧЛ. Кечаги учрашувларнинг «Man of the match»лари маълум  8 07:37БАА чемпионати. «Шабаб Ал Аҳли» меҳмонда мағлуб бўлди. Ғаниев захирадан майдонга тушди ва ассист қайд этди  0 04:45Чемпионлар лигаси 1/4 финал. "Манчестер Сити" - "Реал Мадрид" 1:1 (Пенальтилар 3:4)   8 04:40Чемпионлар лигаси 1/4 финал. "Бавария" - "Арсенал" 1:0   2 04:35ОЧЛ. "Ал Айн" - "Ал Ҳилол" 4:2   0 04:25U-23 Осиё кубоги. Вьетнам - Кувайт 3:1   0 02:50ЕЧЛ. "Реал Мадрид" пенальтилар сериясида "Ман Сити"ни мағлубиятга учратиб, ярим финалга йўл олди! Финал остонасидаги рақиб - "Бавария"  386 01:56ЕЧЛ. Киммихнинг голи "Бавария"ни ярим финалга олиб чиқди  32 01:00"Манчестер Юнайтед" форварди ёзда клубни эркин агент мақомида тарк этади  2 23:54Малайзия ОТЖ бош мураббийи: "Бугун мусобақанинг энг кучли жамоаларидан бирига қарши ўйнадик"  0 23:35U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Малайзия 2:0   1 23:24ОЧЛ. "Ал Айн" кутилмаганда ярим финалнинг илк ўйинида "Ал Ҳилол"ни мағлуб этди  18 23:22"Манчестер Сити" — "Реал". Таркиблар маълум  29 23:05Футзал бўйича Осиё кубоги. Ўзбекистон - Австралия 3:2   1

Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон Шомуродовнинг голи эвазига Боливияни мағлубиятга учратди Янгиликлар

Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон Шомуродовнинг голи эвазига Боливияни мағлубиятга учратди

Ўзбекистон ва Боливия ўртасидаги ўртоқлик учрашуви якунланди.

Ўзбекистон - Боливия 1:0

Гол: 1:0 — 36, Шомуродов.

Ўзбекистон: 12. Ўткир Юсупов, 3. Хожиакбар Алижонов, 5. Рустам Ашурматов, 7. Отабек Шукуров, 8. Одил Хамробеков, 10. Жалолиддин Машарипов (11. Остон Ўрунов, 79), 13. Шерзод Насруллаев (4. Иброҳимхалил Йўлдошев, 59), 14. Элдор Шомуродов (17. Сардор Собирхўжаев, 90), 15. Умар Эшмуродов, 20. Жасур Яхшибоев (Азиз Турғунбоев, 59), 23. Хусниддин Алиқулов.

Боливия: 1.Карлос Лампе, 3.Диего Медина, 5.Адриан Хусино, 6.Дэнни Бехарано, 8.Мигель Терсерос, 9.Морено, 13.Хайме Арраскаита, 17.Роберто Фернандес, 19.Лучано Урсино, 20.Жейсон Чура, 22.Леонардо Забала (21. Хосе Сегредо, 27)

Огоҳлантиришлар: Лучано Урсино (33), Жалолиддин Машарипов (45), Иброҳимхалил Йўлдошев (85), Отабек Шукуров (90)

Четлатиш: Хосе Сегредо (90)

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ

Учрашув якунланди!

90+4. Четлатиш: сўнгги умид фолини ишлатган Хосе Сегредо ўртоқларидан сал аввалроқ кийимларини алмаштирадиган бўлди.

90. Ёстиғимга қараб, яна 4 дақиқа сабр қил, деб қўйдим.

90. Ўзгариш: Шомуродов ўрнига Собирхўжаев учрашувни якунлаб қўяди.

88. Қанотдан оширилган узатмадан сўнг Ўткирбекжонбек Юсупов ишончли ҳаракат қилди.

85. Йўлдошев рақибни ушлашинг керак дейилган кўрсатмаларни адо этиб, ҳужумда рақибини ушлаб қолди ва огоҳлантирилди. 

79. Ўзгариш: Машарипов ўрнига Ўрунов майдонга туширилди.

78. Боливиялик футболчи зарба беришидан аввал ҳимоячиларимизни қўрқитди. Кейин эса бунақа зарба йўллаганидан ўзи қўрқиб кетди.

76. Шомуродов Турғунбоевга узатма амалга оширгандан кўра узатмаган маъқулроқ эди.

74. Турғунбоевдан сўнг Шомуродов зарба йўллади, сўнгра ҳимоячи бартараф этган тўпни тепган шеригининг зарбасини Элдорнинг ўзи қайтарди.

69. Боливияда яна икки ўзгариш рўй берди.

68. Ҳозиригина мақталаётган Ҳамробеков буни эшитиб, талтайиб кетди шекилли, Мбаппе ҳам югуриб, зўрға етадиган масофага пас берди.

62. Машарипов ижросида яқин масофадан зарбааапшу!!! Кечирасиз, аксириш учун ҳам, зарба учун ҳам.

59. Ўз навбатида Боливия сафида биратўла уч ўзгариш амалга оширилди.

58. Ўзбекистонда икки ўзгариш: Жасур Яхшибоев ўрнига Азиз Турғунбоев, Шерзод Насруллаев ўрнига Иброҳимхалил Йўлдошев майдонга туширилди.

52. Машарипов томонидан Яхшибоевга яхши пас узатилди. Аммо унинг ёнидаги рақиби Жасурдан жасурроқ ҳаракат қилди.

47. Иккала жамоа футболчилари майдонда ағанаб ётибди. Маҳалламиздаги қоровул амаки дозадан оширворганда, шундоқ думалаб ётиши ёдимга тушиб кетди. Ҳар ҳолда, булар ҳушёр.

46. Иккинчи бўлим бошланди.

Биринчи бўлим якунланди.

45+1. Машарипов ҳакам либоси рангидаги карточка билан тақдирланди.

45. Биринчи бўлимга дангаса ўқувчилар яхши кўрадиган баҳога тенг дақиқа қўшиб берилди.

44. Жасур Яхшибоев исм-у жисмига мос ҳаракат қила олмаяпти. 

43. Юсупов икки маротаба тўпни дарвозага киришига йўл қўймай, уни хафа қилганча, ортга қайтариб юборди.

41. Машарипов ажойиб тарзда рақиб посбони билан бирга-бир вазиятга чиқиб борди, фақат шу ергача ажойиб бўлди.

36. ГООООООООООЛЛЛЛЛЛ!!! Шомуродов рақиб футболчиларидан қайтган тўпни дарвозага жойлаб қўйди ва гол уришни эсидан чиқариб қўймаганини исботлади.


33. Ҳакам рақиб ёғини тепган Урсинога "Огоҳлантирилганинг ёдингда турсино" деб маслаҳат берди.

32. Шомуродов рақиб жарима майдонида йиқилди ва тўпни рақиб посбони ўйинга киритадиган бўлди.

29. Машарипов узатган тўпни қабул қилишда Насруллаевга карате усули ҳам ёрдам бермади.

27. Ўзгариш: Хосе Сегредо Забала ўрнига учрашувни давом эттиради.

26. Бугунги учрашувда футболчилар ўзгача таасурот билан қайтса, Забала жароҳат билан қайтадиган бўлди.

20. Морено узоқ масофадан рақиб дарвозасини нишонга олиб кўрди. Юсупов тўпни эсон-омон майдон ташқарисига кузатиб қўйди.

18. Машариповнинг қанотга узатмасидан сўнг Насруллаев ерга туфлаганча ортга қайтди.

16. "Умар, тегма, тегма, хорош". Юсуповдан яхши мураббий чиқаркан. Бабаяннинг шогирди-да.

13. Боливияликлар олдинга боришга уринмоқда. Ўткир Юсуповнинг "Выход" дея бақиргани "Сени шошмай тур" мултфильмидаги бўрининг "Заяц" дея қичқиришига ўхшаб жарангдор эшитилмоқда.

11. Ҳамробеков рақиб жамоадаги шериклари тўп оширмагандан ўзи Моренога зарба бериш учун имконият яратиб берди.

8. Урсино Машариповнинг келажагини барбод қилмоқчи бўлди, яхшиям тўқнашув жиддий бўлмади.

7. Карлос Лампе дастлаб оғзидаги сақични ерга, сўнгра тўпни шеригига ташлади.

2. Боливиялик футболчи майдон марказида Шомуродовнинг пайпоғини ювиладиган аҳволга солди.

1. Учрашув бошланди. Кетдик. Уйқугамас, томошага.

Бугун Ўзбекистон оқ, Боливия яшил рангда ҳаракат қилади.

Мадҳиялар ижро этилмоқда.

Байроқлар олиб чиқилганди, сўнгра совқотиб қолишди шекилли, яна ичкарига кириб кетилди. Майдонда ходимлар пахта тергандек энгашиб, нималарнидир териб юбрибди.

Саудиядаги стадион ўриндиқлар билан тўлиб-тошган. Ҳозирча майдонда сукунат, фақатгина экран ортида кимдир ҳамкасбига Афандининг янги латифасини айтиб берди чоғи, кулги овози қулоққа чалинди.

Ассалому алайкум, қадрли футбол ишқибозлари! Бугун Ўзбекистон миллий терма жамоаси Боливияга қарши майдонга тушади. Жанубий Америка терма жамоаларини яхши биласиз, улар жуда абжир, футболчиларни иккала оёғидан ушлаб олсангиз ҳам, эмаклаб бориб бўлса-да, гол уришга ҳаракат қилишади.

Рейтинг: +56   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика