UZ

Сўнгги янгиликлар

23:24"Андижон" ОЧЛ 2да кимлар билан ўйнайди?  0 23:01Миржалол Қосимов: "Яна ёш болаларча хатога йўл қўйдик"  6 22:26Роналду "Ал Насср" билан шартномасини узайтиради (Фабрицио Романо)  0 22:01Мбаппе умумий гуруҳ машғулотларига қайтди. У "Зальцбург"га қарши ўйнаши мумкин  0 21:35Ўзбекистон Кубоги. "Бухоро" Олмалиқда ОКМКни мағлубиятга учратиб, чорак финалга йўл олди!  26 21:05"Арсенал" Гёкереш бўйича янги таклиф тайёрламоқда. "Спортинг" камида 80 миллион евро сўрамоқда  5 20:37Альваро Мората Италияга қайтади  1 19:53Де ла Фуэнте тақвим ҳақида: "Иккиюзламачилик бўлмаслиги керак"  3 19:38"Андижон"га қарши ўйинда "Қизилқум"нинг голи ўғирландими? Суперлиганинг 13-туридаги ҳакамлик фаолияти таҳлили  4 19:13Шота Арвеладзе собиқ клубига қайтди  0 18:38"Олтин тўп" эгаси КЧЖни кузатмаяпти: "Барселона" ўйнамаяпти. Шундай экан... нимага уни кўриш керак?  5 17:10"Ювентус" ва Дэвид йиллик маоши 6 млн евро бўлган шартнома бўйича келишиб олди. Фуболчининг агентлари 10+ млн. евро комиссия талаб қилишмоқда  1 17:01Эшитдик-да! "Насаф" ҳужумчиси клубни тарк этмоқда   20 16:28Сардор Абдураимов: "Чемпионатдаги мағлубият учун "Нефтчи"дан реванш олдик"  5 16:19Саутгейт рицарлик унвонига сазовор бўлди  0

Ўртоқлик учрашуви: "Оқ-тепа" - "Олмалиқ" 1:6 Янгиликлар

Ўртоқлик учрашуви: "Оқ-тепа" - "Олмалиқ" 1:6

Теглар :  ОлмалиқОқ-тепа
"Олмалиқ" бугун навбатдаги назорат ўйинини ўтказди.

Биринчи лига вакили "Оқтепа"га қарши ўйинда жамоамиз йирик ғалабани қўлга киритди. Биринчи таймда мезбонлар жамоамизга жиддий қаршилик кўрсатди. Дастлабки гол ўйиннинг 41-дақиқасида амалга оширилди. Зоҳир Пиримовнинг аниқ тўп оширишини Никита Павленко голга айлантирди. Иккинчи таймдаги ўзгаришлар жамоамиз ўйинини янада кучайтирди. Исломбек Исоқжонов ҳисобни иккитага оширган бўлса, Дониёр Исмоилов кучли зарба билан натижани йириклаштирди. Шундан сўнг, Арслонмурод Аманов тўртинчи голни киритди. Бунга жавобан рақиб пенальтидан ҳисобни қисқартирди. Гол муаллифи собиқ "Олмалиқ" футболчиси Собир Усмонхўжаев бўлди. Туркманистонлик легионер бешинчи голга муаллифлик қилди ва бу баҳсда дублга эришди. Ўйинда сўнгги гол Миржамол Қосимов томонидан пенальтидан амалга оширилди.

Учрашувда иштирок этган ва жамоа кўригида бўлган Достон Тошматов, Диан Талхатов ва Тимур Шариповларга жавоб берилди.

Бу баҳсда жамоалар қуйидаги таркибларда майдонга тушишди.

"Оқтепа" - "Олмалиқ" 1:6
Ҳакамлар: Ҳасан Рўзиев, Олим Абдувосилов, Санжар Шоюсупов.
Голлар: Собир Усмонхўжаев пен. - Никита Павленко, Исломбек Исоқжонов, Дониёр Исмоилов, Арслонмурод Аманов 2та, Миржамол Қосимов пен.
"Оқтепа": Баҳодир Мирсоатов, Махсуд Ҳайитов, Расул Раҳмонбердиев, Фарҳод Мираҳматов, Зоҳид Раупов, Арайк Бобоев, Собир Усмонхўжаев, Ильдар Магдеев, Азиз Муротов, Анвар Раҳимов, Абдулатиф Абдуқодиров.
Захирадан майдонга тушганлар: Виктор Клишин, Никита Ефременко.

"Олмалиқ": Умид Хонимқулов, Азамат Исроилов, Азизбек Суюнов, Саидкомил Акбаров, Диан Талхатов, Ненад Кисо, Никита Павленко, Достон Тошматов, Диёр Туропов, Зоҳир Пиримов, Рўзимбой Аҳмедов.
Захирадан майдонга тушганлар: Роман Абдулов, Абдуқаҳҳор Ҳожиакбаров, Миржамол Қосимов, Мурод Ражабов, Исломбек Исоқжонов, Дониёр Исмоилов, Тимур Шарипов, Муҳаммад Исаев.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика