Ўртоқлик учрашуви. "Насаф" - "Шахтёр Қарағанда" 3:1

Narzulla Saydullayev
20 янв 2017
Бугун Қаршининг "Насаф" клуби Қарағанданинг "Шахтёр" клубига қарши ўртоқлик учрашуви ўтказди.
Баҳсда дастлаб қозоғистонликлар ҳисобни очишди. Бироқ Рўзиқул Бердиев бошчилигидаги жамоа бу голга уч бор жавоб берди. Азиз Ғаниев жаримадан ҳисобни тенглаштирди. Шаҳбоз Эркинов ва Драган Чераннинг голлари "аждарлар"га иродали ғалабани келтирди - 3:1.


"Насаф" - "Шахтёр Қарағанда" 3:1

Голлар:
Азиз Ғаниев, Шахбоз Эркинов, Драган Черан

"Насаф": Санжар Қувватов, Фаррух Сайфиев, Игорь Голбан, Шерзод Аъзамов, Акмал Шораҳмедов, Одил Ҳамробеков, Азиз Ғаниев, Ислом Кенжабоев, Драган Черан, Шаҳбоз Эркинов

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia