UZ

Сўнгги янгиликлар

10:13«Манчестер Юнайтед» ходимлардан пул тежашни яна бир йўлини топди  0 09:46«Фейеноорд» устози «Ливерпул»нинг қизиқиши ҳақида фикр билдирди  0 09:19Хави «Барселона»да қолиши маълум бўлганидан сўнг нималар деди?  4 08:54«Кальяри» Шомуродовни олиб қолмоқчи. «Рома» эса терма жамоамиз сардорига нарх белгилади  8 08:30Анчелотти «Олтин тўп»га ким лойиқлиги ҳақида фикр билдирди  13 08:04Ўзбекистон кубоги. Бугун 2-тур якунланади ва 3-тур бошланади  2 07:38Футзал. Бугун Эронга қарши финал йўлланмаси учун баҳс олиб борамиз  5 07:15U-23 Осиё кубоги. Қатар - Япония 2:4  0 07:12Реванш олиш вақти келди. Бугун Ўзбекистон ОТЖ Саудия Арабистонига қарши майдонга тушади  32 07:10U-23 Осиё кубоги. Жанубий Корея - Индонезия 2:2 (пенальтилар 10:11)  3 07:05Серия А. "Удинезе" - "Рома" 1:2  0 07:00АПЛ. "Брайтон" - "Манчестер Сити" 0:4  0 04:48Интервью. Исломбек Исмоилов: "Мураббийнинг ҳаёти ўйиндан-ўйингача"  1 01:56U-23 Осиё кубоги. Даҳшат! Индонезия Жанубий Кореяни енгиб, ярим финалга йўл олди. Жамоалар 12 тадан пенальти тепишди  50 00:28Швейцария Суперлигасида ўйин олдидан қорли стадионни мухлислар тозалашди  0

Ўртоқлик учрашуви. "Локомотив" Россиянинг "Уфа" клуби билан дуранг ўйнади Янгиликлар

Ўртоқлик учрашуви. "Локомотив" Россиянинг "Уфа" клуби билан дуранг ўйнади

Теглар :  "Локомотив""Уфа"
Бугун "Локомотив" Туркия йиғинлари доирасидаги олтинчи назорат ўйинини ўтказди.

Унда "Локомотив"га Россиянинг "Уфа" клуби рақиблик қилди. Учрашувнинг дастлабки бўлими "Уфа"нинг устунлиги остида ўтди. Баҳснинг 19-дақиқасида Касинтура Эгас ҳисобни очди. Таймда "Уфа"да яна бир имконият бўлди. Аммо Абдумавлон Абдужалилов ўз сейви билан "Локо"ни голдан қутқариб қолди.

Иккинчи бўлимда катта ташаббус "Локо" тарафида бўлди. Голлар уриш учун жуда кўплаб имкониятларни яратилди. 66-дақиқада Анваржон Алижонов ҳисобни тенглаштирувчи голга муаллифлик қилди. Якуний ҳисоб, 1:1.


"Локомотив" - "Уфа" 1:1

Голлар: Касинтура Эгас (19, 0:1), Анваржон Алижонов (66, 1:1).

"Локомотив": Абдумавлон Абдужалилов, Олег Зотеев, Жалолиддин Жумабоев, Исломжон Қобилов, Махди Абдураимов, Жавоҳир Абдуалимов, Санжар Қодирқулов, Нурмуҳаммад Тошпўлатов, Маруф Жумаев, Анваржон Алижонов, Шиме Жужул.

Захирадан тушганлар: Лазизбек Мирзаев, Абдуллоҳ Йўлдошев, Марат Бикмаев, Али Абдураҳмонов, Рустам Соиров, Шерзоджон Комилов

"Уфа": Иван Кукушкин, Вадим Конюхов, Лев Ушахин, Эрвинг Ботака-Иобома, Иван Темников, Касинтура Эгас, Данила Емелянов, Артём Погосов, Артём Голубев, Алексей Евсеев, Роман Минаев.

Захирадан тушганлар: Алексей Чернов, Александр Мухин, Александр Сухов, Карп Каталин, Андрей Никитин, Даниил Ерофеев, Ортис Арагон, Данил Ахатов, Иля Молтенинов, Никита Афанасев, Георгий Волков.

Фото: Жаҳонгир Файзуллаев


Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика