UZ

Сўнгги янгиликлар

08:30Скалони — Мессининг ЖЧ–2026да иштирок этиши ҳақида: “Қарорни унинг ўзи қабул қилади”  0 08:00Неймар Жаҳон чемпионатига борадими? Анчелотти шартини айтди  0 07:36Расман: Германиялик мутахассис "Нефтчи"да иш бошлади  2 01:42Жалолиддин Машарипов: "Қуръадан олдин Португалия, Роналду билан тушамиз деб айтгандим"  15 01:06Фабио Каннаваро қуръа ташлаш маросимидан сўнг нималар деди?  23 00:54Элдор Шомуродов: "Гуруҳдан чиқишга имкониятимиз етади деб ўйлайман"  7 00:34Рустам Ашурматов: "Жаҳон чемпионатига боргандан кейин энг камида гуруҳдан чиқишни ўйлаш керак"  6 00:15ЖЧ-2026. Ўзбекистоннинг гуруҳдаги тақвими маълум!  33 00:07ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!  176 23:55ЖЧ-2026. Ўзбекистон K гуруҳида: Роналду Ўзбекистонга қарши!  51 23:21"Манчестер Юнайтед" футболчиси жамоадан кетишга тайёр  1 22:58Мухлисга тупурган футболчи 4 ўйинга четлатилди  4 22:18Лингард эркин агентга айланди  0 21:50Пеп Гвардиола: "ЖЧ-2026ни Англия ютишини истайман"  6 21:27Аморим "Вулверхэмптон"нинг ғалабасиз серияси исталган пайтда тугашини айтди  1

Ўртоқлик учрашуви: «Динамо» «Сурхон»ни мағлуб этди Янгиликлар

Ўртоқлик учрашуви: «Динамо» «Сурхон»ни мағлуб этди

Суперлига 2-даврасига тайёргарлик кўраётган “Динамо” жамоаси “Сурхон” клуби таклифига кўра навбатдаги ўртоқлик учрашувида майдонга тушди.

Назорат учрашувига қарамай, ўйин қизиқарли ва асабий курашларга бой бўлди.

Учрашувда ҳисоб 16-дақиқада “Динамо” ҳужумчиси Қадамбой Нурметов томонидан очилган бўлса, 26-дақиқада “Сурхон”нинг бразилиялик легионери Педро Мартинс мувозанатни тиклади – 1:1.

Голдан кейин ҳужумкорликни туширмаган “Динамочи”лар 32-дақиқада яна Қадамбой Нурметовнинг голи эвазига танаффусга ғалаба билан чиқиб кетишди - 1:2.

Иккинчи бўлимда “Динамо” бош мураббийи Даврон Файзиев таркибни ўзгартириб, аралаш таркибни туширди. Жамоамиз сафида 30 ёшли яримҳимоячи Достон Абдураҳмонов ва аксарият ёш футболчилар ҳам кўрикда иштирок этишди. “Сурхон” бош мураббийи Бахтиёр Ашурматов ҳам таркибда барча футболчиларга имкон беришга интилди.

Иккинчи таймда ҳам икки жамоа ҳам ҳисобни ўзгартириш учун ҳар қанча интилишмасин, якунда ҳисоб ўзгармади ва “Динамо” “Сурхон” устидан ғалабага эришди.

Эслатиб ўтамиз, “Динамо” жамоаси бунгача 20 ва 21 июль кунлари “Навбаҳор” ва “Андижон” жамоаларига қарши назорат учрашувлари ўтказишганди. “Динамо” 27 июль куни Суперлига 14-тури доирасида Тошкентда “Бунёдкор”га қарши майдонга тушади.

Назорат учрашуви. Тошкент.
23 июль (сешанба)
«СУРХОН» - «ДИНАМО» 1:2

Голлар: Педро Мартинс 26 – Қадамбой Нурметов, 16, 32.
“Сурхон”: Асилбек Амонов, Абдуқаҳҳор Ҳожиакбаров, Асрор Ғофуров, Раҳматилло Бердимуродов, Шерзод Каримов, Микола Агапов, Аброрбек Исмоилов, Ҳусниддин Ғофуров, Аъзам Алиев, Шавкат Саломов, Педро Мартинс.
Захира: Азамат Аҳмедов, Сардор Қобулжонов, Де Оливейра Лукас, Равшан Хурсандов, Абдул Азиз Юсупов, Азамат Алланиёзов, Нозим Бобожонов, Элдор Бойматов, Суҳроб Неъматов, Дуглас Насименту, Санжар Аҳмедов, Лукас Сильва.

“Динамо”: Ботирали Эргашев, Миркомил Локаев, Ҳакимхон Аъламхонов, Акмал Холмуродов, Жасур Азимов, Ихтиёр Тошпўлатов, Бобур Қосимов, Шоҳруҳ Абдураҳмонов, Сардор Эминов, Баҳодир Насимов, Қадамбой Нурметов.
Захира: Шоҳруҳ Раимов, Сирож Ҳамроев, Жасур Уринов, Комил Шарофутдинов, Аббос Шодмонов, Дилмурод Каримов, Обид Ҳакимов, Шарофуддин Шобиров, Достон Абдураҳмонов, Дамир Темиров, Санжар Баратов, Амиржон Сафаров.
Четлатишлар: Асрор Ғофуров 28 - Баҳодир Насимов 28.


Рейтинг: +13   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика