Ўртоқлик учрашуви. "Динамо" Қатар олимпия жамоасини мағлуб этди

Khoja
24 янв 2024, 11:20
"Динамо" жамоаси навбатдаги ўртоқлик ўйинини Осиё кубоги U-23 баҳсларига тайёргарлик кўраётган Қатар олимпия жамоасига қарши ўтказди.

Дубайда ўтган учрашувда Вадим Абрамов шогирдлари хориж йиғинидаги дастлабки ғалабасига эришди. Қатарликлар билан ўйинда Санжар Шоаҳмедов 63-дақиқада ҳисобни очган бўлса, Анваржон Ҳожимирзаев иккинчи голга муаллифлик қилди – 2:0.

"Динамо" навбатдаги ўйинни 26 январ куни Саудия Арабистонининг ОЧЛдаги иштирокчиси «Ал-Файҳа»га қарши ўтказади. 

Ўртоқлик ўйини. 23 январ. Дубай

Қатар олимпия жамоаси – "Динамо" - 0:2

Голлар: Санжар Шоаҳмедов 63, Анвар Ҳожимирзаев, 83 пенальтидан.

"Динамо": Фарҳод Раҳматов, Комил Шарофутдинов, Хуршид Убайдуллаев, Бобур Ёрбеков, Душан Мийич, Акбар Исматуллаев, Ҳусниддин Ғофуров, Хислат Халилов, Санжар Шоаҳмедов, Элнур Саитмуродов, Баҳодир Насимов (Анвар Ҳожимирзаев).

Ўхшаш янгиликлар


KhojaМуаллиф
Манба: https://t.me/FCDinamo1960