UZ

Сўнгги янгиликлар

11:48Клоппнинг ассистенти "Аякс" бош мураббийига айланиши мумкин  0 11:24Ўзбекистон – Гонконг учрашувида майдонга югуриб тушган мухлислар маъмурий жавобгарликка тортилди, 2 нафар шахс 5 суткага қамалди  4 10:57Пеп Гвардиола «Манчестер Сити»даги келажаги борасида бир қарорга келди  1 10:28«Бавария» Алонсони қўлга кирита олмаганидан сўнг бошқа бир топ мураббий билан шартнома тузмоқчи  1 10:00ЦСКА устози РПЛнинг энг кучли футболчиси кимлигини айтди  4 09:3410 ойга четлатилган Тонали яна узоқ муддатга дисквалификация қилиниши мумкин  1 09:10«РБ Лейпциг» грандлар қизиқаётган футболчига нарх қўйди  1 08:47Златан рамзий термасини тузди ва ўзини қўшмади. Нега қўшмаганини эса Ибра супер тарзда тушунтириб берди  9 08:25Фабрицио Романо Хаби Алонсонинг келажагини очиқлади  4 07:49Про лига. Бугун учинчи тур якунланади  1 07:25Суперлига. Бугун Олмалиқ ва Қаршида ўйинлар бор  3 01:46"Фулхэм" стадион трибунасида очиқ бассейн қурмоқчи  1 01:29Абдуқодир Ҳусанов "Лилль" билан ўйинни ўтказиб юборади  3 00:52Италиялик жаҳон чемпиони Қозоғистонга ташриф буюрди  8 00:35Роналдунинг либосини кийган таниқли блогер Мессига алоқадор ресторандан ҳайдаб юборилди  16

Ўртоқлик учрашуви. "Бунёдкор" қийинчилик билан "Оқ -тепа"ни мағлуб этди Янгиликлар

Ўртоқлик учрашуви. "Бунёдкор" қийинчилик билан "Оқ -тепа"ни мағлуб этди

"Бунёдкор" жамоаси йиғин доирасидаги навбатдаги ўртоқлик учрашувида иштирок этди.

Про лига вакили "Оқ-тепа" қарши ўйинда мураббийлар штаби аралаш таркибнинг хизматидан фойдаланди. Тажрибали футболчилар билан бир қаторда кўрикда бўлиб турган ўйинчилар ҳам майдонга тушди. Айтиш керак, рақиб жиддий қаршилик кўрсатди. Учрашувда ҳисобни очган рақиб Лутфулла Тўраевнинг голидан сўнг иккинчи марта ҳисобда олдинга чиқиб олди. Биринчи бўлимнинг ўзида Шаҳбоз Эркиновнинг голидан сўнг мувозанат тенглашди. Танаффусда ҳар иккала жамоа ҳам таркибни деярли янгилади. Дарвозалар эса бир мартагина ишғол этилди. Миржаҳон Мираҳмадов "Бунёдкор"га ғалаба келтирган гол муаллифига айланди.

Ўртоқлик учрашуви
"Бунёдкор" - "Оқ-тепа" - 3:2
16 январь. Тошкент. "Бунёдкор" академияси майдони.
"Бунёдкор":
Акобир Қаюмов (Сарвар Каримов), Улуғбек Абдуллаев (Муҳаммадали Ғиёсов), Хуршид Убайдуллаев, Абдулла Абдуллаев, Муҳаммадодил Қаҳрамонов (Ҳумоюн Шербўтаев; Иброҳим Томива), Хуршид Ғиёсов (Суннатилла Абдуллажонов), Одилжон Абдураҳмонов (Шамсиддин Саъдуллаев), Лутфулла Тўраев (Бобурбек Фарҳодов), Расул Йўлдошев (Баҳодир Даминов), Нурилло Тўхтасинов (Фаррух Икромов), Шаҳбоз Эркинов (Миржаҳон Мираҳмадов).
Голлар: Лутфулла Тўраев, Шаҳбоз Эркинов, Миржаҳон Мираҳмадов – Сандей Сонг, Савелий Абрамов.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика