UZ

Сўнгги янгиликлар

17:47Футзал. Ўзбекистоннинг Вьетнамга қарши таркиби маълум  6 17:35"Спартак" собиқ устози "Милан"ни бош мураббийлигига асосий номзод   1 17:10«Сити»нинг икки асосий футболчиси «Брайтон»га қарши майдонга тушмаслиги мумкин  2 16:45«Атлетик»да 15 йил ўйнаган футболчи клубдан кетмоқда  3 16:21U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Саудия Арабистони учрашувида бизга таниш ҳакам ишлайди  16 16:04"Дон-дон-зики", хушчақчақ Кападзе — Ўзбекистон - Вьетнам учрашувидан 93 та расм  1 15:53Футзал. Эрон кетма-кет 9 марта Жаҳон чемпионатига йўлланма олди!  6 15:26АПЛда «Олтин қўлқоп» учун асосий даъвогар маълум бўлди  1 15:05"Фейеноорд" бош мураббийи топ-клублардан бирида иш бошлаши мумкин  3 14:45"Ўзбекистон ҳеч кимдан қўрқмаслигини намойиш этди". Сайтимизнинг россиялик ходими Вьетнам устидан қозонилган ғалаба ҳақида қандай фикрда?  11 14:25Футзал. Тожикистон ўз тарихида илк бор Жаҳон чемпионатига чиқди!  15 14:20Обит яна футбол ўйнай оладими?  0 14:08Карлос Тевес шифохонага тушиб қолди  0 13:51"Барселона" ёзги трансфер ойнасида ярим ҳимоячисини сотади  3 13:15Ўзбекистон ОТЖ Осиё кубоклари тарихида энг кўп легионер билан иштирок этмоқда. Аввалги турнирларда вазият қандай бўлган?  10

Ўртоқлик ўйини. "Рома" "Белененсеш"ни мағлуб этди, Шомуродов эса... Янгиликлар

Ўртоқлик ўйини. "Рома" "Белененсеш"ни мағлуб этди, Шомуродов эса...

"Рома" меҳмонда ўтган "Белененсеш"га қарши ўйинда ғалаба қозонди.

Учрашув Паршал (Португалия)даги "Бела Вишта" стадионида бўлиб ўтди ва 3:1 ҳисобида "бўрилар" фойдасига ҳал бўлди.

Италия жамоаси 15-дақиқада гол ўтказиб юборди, аммо 5 дақиқа ўтиб ҳужумчи Эдин Жеконинг голи туфайли мувозанат тикланди. Ярим ҳимоячи Николо Заньоло 56-дақиқада меҳмонларни ҳисобда олдинга олиб чиқди. Учрашувга "нуқта"ни эса хавбек Генрих Мхитаряннинг пасидан сўнг "Рома" форварди Борха Майораль қўйди.

"Рома" 2021/22 йилги мавсум стартига қадар яна битта ўртоқлик ўйини ўтказади. Жозе Моуринью шогирдлари 7 август куни "Бетис" билан куч синашишади. Ўйин Севилья (Испания)даги "Бенито Вильямарин" стадионида бўлиб ўтади.

"Бўрилар"нинг ўзбекистонлик янги ҳужумчиси Элдор Шомуродов жамоага яқинда қўшилгани учун бу ўйинда ҳаракат қилмади.

Рейтинг: +24   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика