

Бризбендаги "Санкорп" стадионида ўтган баҳсда жамоалар муроса кўчасини танлашди. Учрашувдаги биринчи гол 22-дақиқада меҳмонлар футболчиси Уи Жо Хванг томонидан очилди.
Баҳс якунланишига бир неча сония қолганда Массимо Луонго ҳисобни тенглаштирди ва ўз жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолди.






Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон терма жамоаси 20 ноябрь куни Жанубий Кореяга қарши ўртоқлик ўйини ўтказади. Австралия эса Ливанни билан ўйнайди.



