

"Бизга бирга ўйнаш жуда ёқади, барчамиз "Ливерпуль"ни яхши кўрамиз. Бош мураббий менга ишонч билдирганди ва мен бунинг тўловини тезда амалга оширишим керак эди. Бу ўзгача баҳс эди.
Ҳаттоки ҳимоячининг ортида ҳам жамоадошларимиздан бири ёрдамга тайёр туради. Бу бизнинг асосий қуролларимиздан бири. Жамоамиз ажойиб, шу боисдан чиройли ўйин кўрсатишга ҳаракат қиламиз", - деди форвард.



